Дин фалсафаси


Тейярдизм фалсафаси. П.Тейяр де шарден 1881-1995)



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Тейярдизм фалсафаси. П.Тейяр де шарден 1881-1995)
неотомизм
ва неоавгустичилик қарашларига нисбатан томомила бошқа мавқедан
ёндошади. П.Тейяр таълимоти олам ва инсон ҳақидаги ортодоксал
томистик қарашларига қарама-қарши қўйилади. Олимнинг фалсафий
илоҳиётчилик руҳдаги асарлари ўз даврида черков амалдорлари томонидан
оммалаштиришга ёки тарғиб қилишга йўл қўйилмади. ХХ асрнинг 60-
йилларидан бошлаб, унинг қарашлари турли модернистик назарияларда
кенг фойдаланила бошлади.


52
П.Тейяр қарашларининг аҳамияти шундаки, у христианликча
дунёқарашни қайта кўриб чиқиш ва бунга ҳаракат ва ривожланиш
элементларини киритишни таклиф этди. Эволюция тушунчаси унинг
марказий методологик тамойили бўлиб, оддийдан мураккабга, пастдан
юқорига қараб ривожланиш ва ҳаракат воқеликда давом этади. Шу
йўсинда эволюция муайян нуқта «Альфа нуқта»да бошланади ва қуйидаги
босқичларда намоён бўлади: неорганик табиат (ҳаётолди); органик
моддалар (ҳаёт), маънавий дунё («фикр», «неосфера») ва Худо («Омега
нуқта») П.Тейяр эволюциянинг учинчи босқичига алоҳида эътибор беради.
Чунки бу босқич инсониятнинг қарор топиш ва ривожланиш даври бўлиб,
унда онг, фикр, маънавият шаклланади.
П.Тейяр ғояларининг ҳозирги замон католикларнинг ижтимоий-
ахлоқий қарашларига таъсири катта бўлди. Унинг инсониятнинг келажаги
ва жамият қуриш ҳақидаги ғояси эътиборга молик ёки бошқача айтганда
ғалатироқдир. Олимнинг фикрича, ижтимоий ва ахлоқий тараққиёт
«элементларини» (интеграция) яъни, бир яхлитликка бирлаштириш керак.
Агар бу назарияни кишилик жамиятига татбиқ қилинса, унда умум
тоталитарлик ва ижтимоийлик (социализация) намоён бўлади. Келажак
унингча, ҳозирги бир-бирини инкор қилувчи христианлик, буржуазия,
демократия, шарқ мифлари ва бошқаларнинг бирлашишидан вужудга
келадиган руҳни гавдалантиради.
П.Тейярнинг эволюцион назариясига биноан, дастлаб ягона
умуминсоний маданият, техника, фан, дин ва ахлоқ вужудга келади.
Охирги натижада инсоният тарихи эсхатология (инсоният ва дунёнинг
охирати, тақдири ҳақидаги таълимот)га етишади ва бунда маънавий
маданият ўзининг моддий базасидан ажралиб, воқеликнинг махсус
кўриниши сифатида яшайди. Муҳаббат жамият эволюциясининг ҳаракатга
келтирувчи кучи бўлиб гавдаланади. Муҳаббат П.Тейяр бўйича бир неча
хил бўлади: танланган (маҳфий, ички яхшилик), ижтимоий (яқинларига) ва
инсоннинг Худога муносабати алоҳида тамойил сифатида талқин
қилинади. Муҳаббатнинг энг сўнгги Омега нуқтаси ҳар қандай муҳаббатни
бирлаштирувчи-Христосга интилишдир.
Католик фалсафасидаги неотомизм, неавгустинизм ва тейярдизм
фалсафий оқимларнинг мазмун моҳияти билан танишишдан шундай
хулосага келиш мумкин: биринчидан, уларнинг қарашларидаги борлиқ,
билиш назарияси, ижтимоий, маданий ва ахлоқий масалалар илоҳий
нуқтаи назардан таҳлил қилинади; иккинчидан, масалага турлича ёндашув
ва ҳар хил талқин беришда фан ютуқларидан фойдаланиб, Худо борлиғини
исботлашга ҳаракат қилинади; учинчидан, католицизм йўналишидаги
диний фалсафада ҳозирги замон фани ва талабига мослашиш тенденцияси
кўзга ташланади.


53

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish