Дилноза Жамолова пешку тумани тарихи бухоро 2014 Сўз боши



Download 115,5 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#55943
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пешку тумани тарихи

Адабиёти


Матбуоти
1979 йил 1 январдан бошлаб Пешкў туманида “Меҳнат зарбдори” газетаси нашр этила бошлаган. Бугунги кунда бу газета 1000 нусхадан иборат "Пешку овози" номи билан чоп этилмоқда. Газетада Пешкў туманиниг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ёритиб борилмоқда.


Меъморий ёдгорликлари
Афшона қишлоғи.
Афшона – Афшина – Пешкў тумани ҳудудида жойлашган қадимий қишлоқлардан бири бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ ҳақида Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида маълумот беради. Унинг ёзишича, “Афшона мустаҳкам ҳисор ва катта шаҳристонга эга бўлиб, бир қанча қишлоқлар унга мансуб бўлган, у ерда ҳафтада бир кун бозор бўлган. Бу қишлоқнинг экин ерлари мадраса талабаларига вақф қилинган. Қутайба ибн Муслим у жойда жоме масжиди бино қилган. Бу ер дуо қабул бўладиган жой бўлгани учун одамлар шаҳардан у жойга борадилар ва уни табаррук деб ҳисоблайдилар”. Шунга кўра, Афшона сўғдча, “дуо тезроқ мустажоб бўладиган муқаддас жой” маъносини англатади.
Машҳур табиб Абу Али ибн Сино Афшона қишлоғида туғилган.
Хўжа Пешкў зиёратгоҳи
Пешкў тумани ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолардан Хўжа Пешкў зиёратгоҳи мустақиллик йилларида қайтадан таъмирланди. Зиёратгоҳга кираверишда дарвоза, зиёратчилар учун айвон, дарвозадан кираверишда чап томонда Хўжа Пешкў қабри устига мақбара бунёд этилди. Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудида ўрта аср анъаналарини ўзида мужассам этган масжид ҳам қурилган.


Машҳур кишилари
Абу Али ибн Сино
Шайх-ур раис – донишмандлар устози номи билан шуҳрат қозонган табиб, шоир, қомусий илм соҳиби Абу Али Ҳусайн ибни Абдуллоҳ ибни Ҳасан ибни Сино 980 йилда ҳозирги Пешку тумани ҳудудида жойлашган Афшона қишлоғида дунёга келади. 986 йилда ибн Сино оиласи Бухорога кўчиб келади ва шу вақтдан бошлаб ёш Ҳусайн илм-фанни ўрганишга киришади.
Ибн Сино истеъдодли, хотираси кучли, зеҳни ўткир бўлганлигидан 10 ёшида Қуръони Каримни ёд олади. 13 ёшидан математика, мантиқ, фикҳ, фалсафа илмлари билан шуғуллана бошлайди. У Шарқ мутафаккирларининг асарлари билан бир қаторда Аристотель, Евклид, Птоломей, Гален, Гиппократ, Пифагорларнинг асарларини ҳам қунт билан ўрганади. 16 ёшидаёқ ибн Сино машҳур табиб – ҳаким бўлиб танилади.
999 йилда Бухоро Қорахонийлар томонидан эгалланиб, Сомонийлар ҳокимияти инқирозга юз тутгач, Хоразмга боради ва у ерда Хоразмшоҳ Маъмун саройидаги олимларни бирлаштирган ўз замонасининг академиясига қабул қилинади. Ибн Сино Беруний, Абу Саҳл Масиҳий, Абулхайр Ҳаммор, Абу Наср ибн Ироқ каби етук олимлар билан бирга ижод қилади. Лекин бу даврда кучайиб бораётган Маҳмуд Ғазнавийнинг таъқибидан қочиб, Хоразмни ташлаб кетади ва Эроннинг турли шаҳарларида муҳожирликда яшайди. Абивард, Тус, Нишопур шаҳарлари орқали Журжон шаҳрига келган ибн Сино ҳоким Қобус ибн Вашмгир саройида машҳур табиб сифатида яшайди ва бўлажак шогирди Жузжоний билан танишади. 1019-1021 йилларда Ҳамадонда вазир лавозимида хизмат қилади, аммо ҳоким билан келиша олмай, 4 ой қамоққа ётиб чиқади. 1023 йилда Исфаҳонга қочиб, бутун умрини илмий асарлар ёзишга бағишлайди. Ибн Синонинг “Китоб ал-қонун фит-тибб”, “Китоб ун-нажот”, “Китоб ул-инсоф” каби машҳур асарлари, геометрия, астрономия, ўсимлик, ҳайвонот олами, мантиққа оид рисолалари, «Ҳайй ибн Яқзон» фалсафий қиссаси сўнгги йилларда ёзилган. У Исфаҳонда расадхона қуриш билан машғул бўлди. Умрининг сўнгги йилларида феодал урушлар кучайиб кетганлиги, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўзи ҳам фаол қатнашганлиги туфайли у Исфаҳон, Рай, Ҳамадон шаҳарлари орасида сарсон-саргардонлиқда юриб, 1037 йил 18 июнда Исфаҳон шаҳрида 57 ёшида қулунж касаллигидан вафот этади.
Ибн Синонинг илмий қизиқишлари, дунёқарашининг шаклланишида қадимги Шарқ маданияти, юнон илми, фалсафаси, Марказий Осиё халқларининг мустақиллик учун олиб борган курашлари муҳим роль ўйнади. Ибн Сино таржимаи ҳолида Форобийнинг «Метафизика мақсадлари», «Фусус ул-ҳикам» каби муҳим рисолаларини қунт билан ўрганганлиги, улардан кенг фойдаланганлигини таъкидлаб ўтади. Ибн Сино асарларининг умумий сони 450 дан ошади, лекин бизгача фақат 160 га яқин асари етиб келган, холос. Кўп рисолалари шаҳарма-шаҳар кўчиб юриш ва турли фалокатлар туфайли йўқолиб кетган. Ибн Сино асарларининг асосий қисми Яқин ва Ўрта Шарқнинг ўша давр илмий тили ҳисобланган араб тилида, баъзилари форс тилида ёзилган. Унинг бизга маълум бўлган катта асари “Китоб уш-шифо” (“Шифо китоби”) 22 жилддан иборат бўлиб, 4 та катта бўлимини мантиқ, физика, математика, метафизикага доир масалалар эгаллаган. Унинг айрим қисмлари лотин тилига, Европадаги бошқа тилларга, Шарқ тилларига, шунингдек, рус, ўзбек тилларига таржима қилинган.
Ибн Сино асарлари ўрта асрларда Европада илмий тил ҳисобланган лотин тилига, у орқали Европанинг бошқа тилларига таржима қилинган. Ибн Сино илмий рисолалардан ташқари, чуқур фалсафий мазмунли бадиий образлар ва маълум воқеалар орқали ифода этувчи «Тайр қиссаси», «Саломон ва Ибсол», «Ҳайй ибн Яқзон» каби фалсафий қиссаларни яратган.
Ибн Сино замонасининг етук шоири ҳам бўлган. У Шарқ, хусусан, форс поэзиясида рубоий жанрининг асосчиларидан бири бўлиб, рубоийлари ўзида чуқур фалсафий хулосаларни ифодалайди. Ибн Сино табобат масалаларини оммабоп ҳолда назм билан изоҳловчи «Уржуза» номли тиббий асар яратди. Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан «Китоб ал-қонун фит-тибб» («Тиб қонунлари»), «Китоб ул-қуланж» («Ичак санчиқлари»), «Китоб ун-набз» («Томир кўриш ҳақида китоб»), «Фуж ул-тиббийа жориа фи мажлисиҳ» («Тиб ҳақида ҳикматли сўзлар»), «Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»), «Фил-ҳиндубо» («Сачратқи ўсимлиги ҳақида»), «Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий кўрсатмалар ҳақида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид қомусий асари «Китоб ал-қонун фит-тибб» 5 та мустақил катта асардан таркиб топган. Ўрта асрларда бу асар Шарқдагина эмас, балки ғарб мамлакатларининг университетларида ҳам талабалар учун тиббиётдан ягона қўлланма эди. Ўз ижоди, илмий фаолиятида ибн Сино Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги юқори маданий кўтаринкилик, маданий «уйғониш»нинг маънавий ютуқларини мужассамлаштира олди, бу билан бутун Шарқ ва Европадаги маърифат, маданият тараққиётига катта таъсир кўрсатди. У машҳур мураббий сифатида Абу Убайд Журжоний, Умар Исфаҳоний, Муҳаммад Шерозий, Аҳмад Маъсурий, машҳур Озарбайжон мутафаккири Бахманёр ибн Марзбон, Юсуф Ийлоқий, ажойиб олим ва шоир Умар Ҳайём каби шогирдларини тарбиялади.
Уйғониш даври миниатюра ва суратларида ибн Сино машҳур қадимги юнон олимлари Аристотель, Гален, Гиппократ, Птолемей, Эвклид билан бир қаторда тасвирланган. Ибн Сино асарлари Европада XII асрдан бошлаб лотин тилига таржима қилина бошлади.
Ибн Сино халқ орасида шу даражада ҳурматга сазовор бўлдики, унинг тўғрисида турли ҳикоя, ривояту афсоналар вужудга келди. Жаҳон олимлари ибн Сино асарлари, унинг фаолияти тўғрисида кўпдан бери илмий-тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ҳозирда жаҳондаги деярли барча тилларда ибн Сино ҳақида асарлар яратилган.
Мустақиллик йилларида Пешкў туманида турли соҳаларда фаолият юритаётган бир қатор ватандошларимиз ўзларининг ҳалол меҳнатлари туфайли давлат мукофотларига сазовор бўлиб, мутафаккир бобомиз Абу Али ибн Синога муносиб ворис бўлмоқдалар. Жумладан, Пешку тумани Агромашсервис акциядорлик жамиятининг йиғувчи-созловчиси Рўзиев Рустам “Шуҳрат” медали (1996 й.), Пешку тумани машина трактор парки давлат акциядорлик жамияти кейс комбайн ҳайдовчиси Нуров Ниёз “Шуҳрат” медали (1997 й.), Пешку тумани Й.Эргашев номли жамоа хўжалиги пахтачилик бригада бошлиғи Турдиев Муяссар Нажмиевич “Шуҳрат” медали (1998 й.), Пешку тумани Фаттоев фермер хўжалиги бошлиғи Фаттоев Ёқуб Талабович “Шуҳрат” медали (1998 й.), Пешку туманидаги 19-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича бош мураббийи Абунасова Розия Тўраевна II даражали “Соѓлом авлод учун” ордени (2011 й.), Пешку туманидаги 29-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг баскетбол бўйича мураббийи Нарзиева Шоира Шамсиддиновна “Дўстлик” медали (2011 й.) билан тақдирланган.

Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish