Қисқача сиёсий тарихи.
Туман мустақиллик йилларида
Пешкў туманида мустақиллик йилларида жамиятнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Туманда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш, шунингдек, президентимиз фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, саноат ва ишлаб чиқаришни, кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳозирда Пешкў туманида аҳолини иш билан таъминлаш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, маиший хизмат уйларини барпо этиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида 256 та савдо шаҳобчалари, 34 та умумий овқатланиш шахобчалари, 45 та сартарошхона, 23 та пойабзал созлаш шахобчалари, 3 та ҳаммом, 18 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчалари ва бошқалар фойдаланишга топширилган. Шунингдек, туманда 9 та ёқилғи ва газ қуйиш шахобчалари ва 2 та деҳқон бозори аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пешкў туманида 2010 йилда Ибн Сино ҚФЙ “Афшона” аҳоли пунктида 30 та, Чибоғони ҚФЙ “Ўғлон” аҳоли пунктида 15 та, Зандани ҚФЙ “Зандани” қишлоғида 20 та; 2011 йилда Варахша ҚФЙ “Хайриоб” қишлоғида 12 та, Чибағони ҚФЙ “Дегдавон” аҳоли пунктида 13 та, Чибоғони қишлоғида 12 та; 2012 йилда Ибн Сино ҚФЙ “Афшона” қишлоғида 25 та; 2013 йилда Ибн Сино ҚФЙ “Макадид” аҳоли пунктида 28 та, Қалъаи-Миришкор ҚФЙ “Маҳалла” аҳоли пунктида 12 та намунавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига фойдаланиш учун топширилди.
Пешкў тумани саноати
Пешкў туманида саноатнинг кўпгина тармоқлари ривожланган бўлиб, бугунги кунда бу корхоналарда қурилиш материаллари, енгил саноат маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Туманда саноат корхоналари фаолияти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ. Пахта тозалаш заводи, 2 та автокорхона, 427 та кичик, 2 та кооператив, бирта хўжаликлараро корхона, шунингдек, Белоруссия билан ҳамкорликда ташкил этилган “Пешкў-текс” қўшма корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Туркия билан ҳамкорликда ташкил этилган “Пешкўгенч” қўшма корхонаси дон ва дон маҳсулотларини қайта ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |