Дилноза Жамолова пешку тумани тарихи бухоро 2014 Сўз боши



Download 115,5 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#55943
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пешку тумани тарихи

Қишлоқ хўжалиги.
Пешкў туманида қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари ривожланган бўлиб, деҳқончилик, чорвачилик ва аҳоли томорқасидан олинадиган маҳсулот етказиб бериш етакчи тармоқ сифатида шаклланган. Айни пайтда туман аҳолиси деҳқончиликда ўзининг ёрдамчи томорқасида полиз, мева ва сабзавот етиштиради. Чорвачиликда эса йирик ва майда шохли ҳамда туёқли уй ҳайвонлари ва парандаларни боқади.
Мустақиллик йилларида Пешкў туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Давлат ва жамоа хўжаликлари ўрнига аввал ширкат хўжаликлари, кейинчалик эса фермер хўжаликлари ташкил этилди. Вақт ўтиши билан кичик ва истиқболсиз фермер хўжаликлари йириклаштирилди.
Пешкў туманида қишлоқ хўжалиги учун яроқли 22755 гектар суғориладиган ер майдони мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси ирригация сув тармоғи билан суғорилади.
Кейинги йилларда туманда қишлоқ хўжалигининг паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона хўжаликлари фаолияти ҳам ривожланди.


Транспорти
Пешкў тумани аҳолиси, асосан автомобил йўли транспортидан фойдаланади. Туман ҳудудида давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 306 км бўлиб, шундан маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 239 км.ни ташкил этади. Автомобил йўллари ёқасида автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шахобчалари қурилган бўлиб, шундан 8 таси бензин, 1 таси пропан гази қуйиш билан хизмат кўрсатади.


Маданий-маориф, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт.


Маданияти
Пешкў тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, Чиқирчи маҳалласи 38-уйда жойлашган. Бўлим тасарруфига 1 та марказий маданият уйи, 9 та (Ибн Сино, Янгибозор, Пешкў, Боғимусо, Қалаймиришкор, Зандани, Талисобун, Варахша, Хоркаш) ҳудудий маданият уйи, 3та – “Афшона”, “Миришкор” фольклор-этнографик жамоаси ҳамда “Наво” ашула ва рақс халқ жамоаси фольклор-этнографик жамоаси ҳамда “Наво” ашула ва рақс халқ жамоаси киради.
2013 йил январ ойида Тошкент шаҳрида Катта ашула, лапар ва ўлан ижрочиларининг “Қўҳна замин оҳанглари” Республика танловига Пешкў тумани “Афшона”, “Миришкор” фольклор-этнографик дастаси ҳамда “Наво” ашула ва рақс халқ жамоаси иштирок этди. Уларнинг бадиий чиқишлари Ўзбекистон телеканали орқали Республика олтин фондига олинди.


Маориф
Мустақиллик йилларида Пешкў туманида мактаб ва маориф ишларини ривожлантиришга қаратилган муҳим тадбирлар амалга оширилди. 2014 йил 1 январ ҳолатига кўра, Пешкў туманида 48 та умумтаълим мактаблари, 28 та мактабгача таълим муассасалари ва 1та мусиқа мактаби мавжуд. Мактаб ўқувчилари сони 17288 нафарни ташкил этиб, шундан 8477 нафари қиз болалар бўлиб ҳисобланади. Мактабда дарс берувчи педагоглар жами 2105 нафар бўлиб, шундан 1372 нафари олий маълумотли, 157 нафари ўрта махсус маълумотли бўлиб ҳисобланади.
Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан 104 нафари Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, 3 нафари “Дўстлик” ордени, 1 нафари “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 1 нафари 2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени, 2 нафари Халқ ўқитувчиси, 5 нафари “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
48 та мактабда 16 та фан тўгараги, спортнинг 12 йўналиши бўйича 289 та спорт тўгараги ташкил этилган.
Ўзбекистонда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида туманда 5 та касб-ҳунар коллежи ташкил этилди. Бу таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли ва 1998 йил 23 сентябрдаги “1999-2005 йилларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида”ги 406-сонли қарорлари асосида ташкил этилди.
Пешкў саноат-транспорт-алоқа касб-ҳунар коллежи биноси Пешкў тумани Наврўз кўчаси 1-уйда жойлашган.
Ҳозирги вақтда коллежда “”Пайвандлаш жиҳозлари механиги”, “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик”, “Тикув-трикотаж ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги”, “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш электр техниги”, “Компьютер ва компьютер тармоқларини ишлатиш ва дастурий таъминоти бўйича техник” каби мутахассисликлар бўйича жами 1627 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Коллежда ўқув, касб-ҳунар ўрганиш билан биргаликда ёшларнинг ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш, уларни миллий анъаналар, мустақил Ўзбекистонга фахр-ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбатлари, танловлар, ижодий учрашувлар мунтазам ўтказилиб турилади.
Пешкў саноат-транспорт-алоқа касб-ҳунар коллежи Бухоро Давлат Университети ва Бухоро муҳандислик ва технология институти билан ҳамкорликка эга.
Пешкў қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси Пешкў тумани Ал-Бухорий кўчаси 1-уйда жойлашган.
Бугунги кунда коллежда “Ўсимликшунос чорвадор фермер”, “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги”, “мева-сабзавотчилик, узумчилик, боғдорчилик агрономи”, “Бошланғич таълим-тарбиявий ишлар ташкилотчиси”, “Жисмоний тарбия ва болалар спорти бўйича мураббий”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш техник-технологи”, “Компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш бўйича техник” мутахассисликлари бўйича 1044 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Пешкў қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали ҳамда Бухоро муҳандислик ва технология институтлари билан ҳамкорликка эга.
Афшона тиббиёт коллежи биноси Пешкў тумани Ибн Сино ҚФЙ Афшона қишлоғида жойлашган.
Ҳозирги вақтда коллежда “Тиббиёт ҳамшираси”, “Даволаш иши фельдшери”, “Фармацевт ассиценти”, “Тиббий лаборант” мутахассисликлари бўйича 1072 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Афшона тиббиёт коллежи Бухоро Тиббиёт институти ва Бухоро Давлат Университети билан ҳамкорликка эга.
Пешкў иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи Пешкў тумани Зандани ҚФЙ ҳудудида жойлашган.
Бугунги кунда коллежда “Бухгалтер”, “Иқтисодчи”, “Ахборот-ресурс маркази мутахассиси”, “Банк иши мутахассиси”, “Молиячи” мутахассисликлари бўйича 872 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Пешкў иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи Бухоро Давлат Университети ва Бухоро муҳандислик ва технология институти билан ҳамкорликка эга.
Пешкў қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи биноси Пешкў тумани Қалъи Миришкор ҚФЙ ҳудудида жойлашган.
Ҳозирги вақтда коллежда “Дурадгорлик ва пол ётқизиш устаси”, “Бино ва иншоотлар бўйича техник-архитектор”, “Ёғоч ўймакорлиги бўйича уста-рассом”, “Ганч бўйича уста-рассом”, “Пайвандлаш жиҳозлари механиги”, “Бадиий миллий либосларни лойиҳаловчи-дизайнер”, “Тикув-трикотаж ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш бўйича техник” мутахассисликлари бўйича 1555 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Пешкў қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи Бухоро Давлат Университети ва Бухоро муҳандислик ва технология институти билан ҳамкорликка эга.



Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish