Фойдаланилган манбалар:
“Давлат ва ҳуқуқ тарихи“ Ҳ. ОДИЛҚОРИЕВ, Н. АЗИЗОВ,
Х. МАДИРИМОВ
2. Ислом ҳуқуқининг манбаларини асосан шариат, урф-одатлар ва
қонунлар ташкил этади. «Шариат» сўзи арабча «шариа», «шаръ»
сўзларидан олиниб, унинг луғавий маъноси <<сувга олиб борадиган йўл»
деганидир. Шунга асосан, шариат тўғри йўл, илоҳий йўл, Қонунчилик
деган маъноларни англатувчи ислом диний ҳуқуқ тизимидир. Шариатда
соф ҳуқуқий масалалардан ташқари ахлоқий нормалар ва амалий диний
талабларга ҳам қонун туси берилган. Шариатга асос қилиниб Қуръон ва
сунна, кейинчалик ижмоъ ва қиёс олинган. Улар фикхда шариат манбалари
(усул ал-фиқҳ) деб эътироф этилган.
Шариат манбаларининг бир-биридан фарқи ҳақида тушунтириб беринг.
Олимларнинг исботларича, инсон қилмишларининг ҳукми асосан тўррта
шаърий манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, суннат, ижмо (иттифоқ)
ҳамда қиёсдир. Ушбу тўрт манбанинг ҳужжат эканлигига ҳамда
даражалари ҳам шу тартибга кўра эканлигига ҳама олимлар фикр
билдиришган. Булар усулул аҳком, яъни ҳукмларнинг асли, асоси деб ҳам
айтилади. Масалан, мужтаҳиддан бирор ишнинг шаърий ҳукмини сўралса,
у аввал Қуръони Каримдан жавоб ахтаради, топса, унга биноан ҳукм
қилади. Агар топмаса, ундан сўнг суннати набавийяга мурожаат қилади,
жавоби топилмаса, демак, суннатга суяниб ҳукм чиқаради. Агар ундан ҳам
топилмаса, сўралган иш ҳукмига Пайғамбар алайҳиссалом вафотидан сўнг
мужтаҳидлар айнан ўша сўралган иш юзасидан якдил фикрга келган
бўлсалар, ўша жавоб билан ҳукм чиқаради. (Расуллоҳнинг ҳаётликларида
ижмо бўлмайди, чунки у зот ҳар бир саволга ўзлари жавоб берадилар).
Агар бундай ижмў бўлмаган бўлса, мужтаҳид у ишнинг шаърий ҳукмини
чиқариш учун қиёс йўли ила мазкур ишга ўхшаш ишлар юзасидан
шариатга берилган жавобларда илмий асосда ёндашиб, ҳар томонлама
мулоҳаза қилиб таққослаб, ўзининг бор илмини сарфлаб жавоб топади.
Мазкур тўртта асосий манбанинг ҳаққонийлигига ҳамда шу тартибда
келишига Қуръони Каримнинг Нисо сураси, 59-ояти далил бўлади. Мазкур
ояти каримда «Аллоҳга итоат қилинг»дан Қуръонга эргашиш тушунилиши
лозим. Расулга итоат қилинглар, дейилганида уломаларга эргашиш
англашилади. Аммо бир фикрга келиша олмаган масалани Аллоҳга ва
Расулига қайтариш – Аллоҳ ва унинг Расулига айтган ҳукмларга
солиштириш, яъни, қиёс қилиш демакдир.
Фойдаланилган манба:
https://hozir.org
Do'stlaringiz bilan baham: |