83
обмен опЫтом
(сенил, стероидли пурупуралар) кўринишдаги
пурпурани яллиғланишсиз шаклларини характер-
лайди.
доғсимон белги қизил-жигарранг ёки қизил-
мис пигментация фонида доимий бўлмаган
юмалоқ нуқталар/глобулалар ёки доғлар би-
лан ифодаланади. доғсимон белги пурупурани
лейкоцитокластик васкулитлар (шенлейн-ге-
нох пурпураси, криоглобулинемик васкулит ва
бошқа) ва сурункали пигментли пурпура каби
яллиғланишли турларида кузатилиши мумкин.
лейкоцитокластик васкулитларни сурункали
пигментли пурпуралардан дифференциал диа-
гностикасида асосий белги уларни пальпация
қилинишидир.
перифолликуляр белги (пурпуроз ореол би-
лан) – соч фолликулаларини марказида петехи-
ялар – цингани патогномоник белгиси. Қўшимча
белгилар бўлиб «тўсилиб қолган» сочлар ва фол-
ликуляр гиперкератоз ҳисобланади.
пурпураларни дифференциал диагнозини
серпегиноз гемангиома (жигарранг фонсиз аниқ,
овал, қизил лакуналар) [39], уртикар васкулит,
Қятни пигментли шакллари билан ўтказиш ло-
зим.
Эшакем (торвоқ) – ўткирёки сурункали оқиш
қичишувчи папула ва пилакчалар пайдо бўлиши,
дермани сўрғичди қаватида қисқа вақт шиш
ҳосил бўлиши билан характерланади.
уртикар васкулит – тизимли (система-
ли) касаллик бўлиб, кўп сонли аниқ кўринувчи
торвоқлар билан намоён бўлиб, 24 соатдан (3–4
сутка) кўп вақт сақланиб туради.
Эшакем ва уртикар васкулит клиник жуда
ўхшаш бўлади, аммо уларни дифференциал диа-
гноз қилиш керак, чунки уртикар васкулит умумий
коллагенозни теридаги тошмаси сифатида кели-
ши мумкин [40].
Эшакемни дерматоскоп ёрдамида ўрганил-
ганида чизиқли қон томирларни доимий бўлмаган
қизил тўрини аниқланади, улар тез кенгайган
дермал капиллярларга горизонал ориентация
қилинган бўлади. баъзида кенгайган нуқтасимон
томирлар учраб туради. томирлар тузилмасиз
зонани марказини ўраб турган бўлади, у ерда то-
мирлар шишни соясида қолганлиги кузатилади.
томирлар дерматоскоп билан босиб кўрилганда
йўқолади. уртикар васкулит пурпурани белгила-
рига ўхшаб намоён бўлади: кўп сонли пурпуроз
нуқталар ва глобуллар; глобуллар апельсин-жи-
гарранг доғлар чегарасида жойлашиши мумкин.
уртикар васкулит унча катта бўлмаган геморра-
гиялар билан намоён бўлиб, томирларни чизиқли
тўрига ўхшаши мумкин. уртикар васкулитни
нуқта ва глобуллари эшакемни думалоқ томир-
лари (жуда кам учрайди) билан дифференциал
диагноз қилиниши керак. Юмалоқ томирлар ке-
скин чегараланган, чизиқли томирлар бўйлаб
жойлашган, доимий бўлиб, босиб кўрилганида
йўқоладилар. нуқта ва глобуллар сувалган, дои-
мий эмас, томирлар билан боғлиқмас, оқармайди.
Розацеа юзни марказий қисмини терисини
микроциркуляциясини бузилиши бўлиб, капил-
лярларни доимий кенгайиши (телеангиэктазия-
си), папула, пустула ва шишилар билан намоён
бўлади. Розацеани тўртта клиник шаклини тафо-
вут қилишади: эритематоз-телеангиэктатик, папу-
ло-пустулёз, шишли ва кўз.
видеодерматоскопия розацеани эритематоз-
телеангиэктатик шакли ва себореяли дерматит
билан дифференциал диагноз ўтказишда фойда-
лидир [41].
Розацеани дерматоскпияси: юзаки қон томир-
лар чигалини капиллярларини кенгайиши нати-
жасида ҳосил бўлган қизил фон; неоангиогенез,
соғлом тери ва себореяли дерматитдаги тери-
да кузатиладиган ҳолатдан фарқ қилиб, девори
қалинлашган кўп бурчакли ўта йирик томирлар
кузатилади [41].
себореяли дерматитда дерматоскопик манза-
ра: кўп бурчакли ингичка қон томирлар ва ранги
ўзгармаган тери фонида эгри-бугри томирлар
кўринади [41].
келтириб ўтилган дерматозларни дерматоло-
гик манзарасини хусусиятларини ўзига хослиги
билиш, айтиб ўтилган дерматозларни даргумон
ҳолатларда дифференциал диагноз учун керакли
қўшимча далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Юқорида келтирилган маълумотлар шуни
кўрсатмоқдаки, дерматоскопни турли хил дер-
матозлар, вирусли ва ўсма касалликларини диа-
гностикасида, дифференциал диагностикасида
аҳамияти ортиб бораётганини кузатилмоқда. кей-
инги изланишларда аниқланадиган ўзгаришлар
натижаси дерматология, косметология ва ҳаттоки
онкологияни ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |