81
обмен опЫтом
бкгини ўта кам учрайдиган пигментли ша-
клида асосий критерийси бўлиб, псевдо тўр
(ёлғон тўр), диффуз пигментация ва глобулин-
лар ҳисобланади. бу ҳолда яхши билинадиган
бк ни стандарт критерийлар бўлмаслиги мумкин
[24]. бундай ҳолатда хосила гистологик текши-
риш учун олиб ташланиши лозим. шунингдек,
нуқтасимон томирлар кузатилаётган хосила-
лар (ўсмалар) билан дифференциал диагноз
ўтказилиши керак: псориаз, сўгаллар, ёрқин
ҳужайрали акантома, дерматофиброма, пигмент-
сиз меланома билан.
порокератоз – кератознинг шакли бўлиб, дис-
плазиянинг турли даражадаги кератиноцитлар-
нинг патологик ўзгаришлари натижасида келиб
чиқади ва кейинчалик ёмон сифатли ўзгаришлар
ривожланиши мумкин. касалликни клиник манза-
раси кескин чегараланган, атрофик ҳалқасимон
жароҳатланган яхши ажралиб, кўтарилиб тура-
диган кератотик қирғоқли ўчоғ бўлиб, меъёрдаги
ва атипик кератиноцитлар ўртасида чегара ҳосил
қилганлиги билан характерланади.
порокератознинг бир неча клиник шакллари
тафовут қилинади:
– мибеллининг классический порокератози;
– диссеминацияли юзаки актиник порокератоз;
– диссеминацияли кафт ва товон порокера-
този;
– унилатерал линеар порокератоз;
– нуқтасимон порокератоз.
актиник порокератоз диаметри 1–3 мм ли,
кератотик пўкак (пробка) ли қизилсимон ёки
жигарранг папула пайдо бўлиши билан бош-
ланади, пўкак кўтарилиб турган ҳалқагача би-
роз кенгаяди. марказдаги тери атрофияга уч-
раган ва юмшоқ қизил рангга бўялган ёки ги-
перпигментацияли бўлади. кўпинча маркази
гиперкератотик бўлиб, яраланган ёки қалоқлар
билан
қопланганлиги
аниқланади.
бундай
жароҳатланишни актиник кератоз ва псориаз би-
лан чалкаштириб юбориш мумкин.
дерматоскопик манзараси: жароҳатланиш чек-
касида (перифериясида) оқиш ҳалқасимон тузил-
ма («оқ из») кузатилади. ички томонидан пигмен-
тацияли бўлади. «оқ из» қон томирларни турли
турларидан марказий ёрқин-оқ гомоген соҳани
ажратиб туради ва улар эпидермисни атрофияси
туфайли яхши кўриниб туради [25].
дифференциал диагнозни актиник кератоз
(ак) билан ўтказиш керак.
актиник кератоз (қуёшли кератоз, сенил-
ли кератози) – терини рак олди эпителиал
жароҳаланиши бўлиб, танани қуёш нурлари таъ-
сирига мойил бўлган очиқ участкаларида кера-
тиноцитларни локал интраэпидермал атипияси
ҳосил бўлиши билан характерланади. Ҳозирги
вақтда акни рак олди касаллигими ёки ясси
ҳужайрали тери ракини бошланғич босқичи деб
ҳисоблаш керак деган фикрлар тўғрисида тор-
тишувлар келиб чиқмоқда. лекин акни бево-
сита регрессини частотаси ёки акни терини
инвазив ясси ҳужайрали ракига прогрессияси
часотасини баҳоловчи эпидемиологик маълу-
мотлар йўқ. аммо 60 % ҳолатларда терини ясси
ҳужайрали ракидан олдин ак кузатилганлиги,
95 % ҳолатларда қуёшдан жароҳатланган те-
рида пайдо бўладиган терини ясси ҳужайрали
ракида, акда учрайдиган гистологик белгилар
аниқланган [26].
акни клиник олтита шакли кўрсатиб ўтилади:
эритематоз, гипертрофик, лихеноид, пролифера-
тив, пигментацияли ва актиник хейлит. пигмента-
циялисиз акда дерматоскопик манзарасида «ер
тути тузилмаси» кузатилади:
– эритема, ингичка чизиқли-тўлқинсимон қон
томирлардан ташкил топган бўлиб, соч фол-
ликулаларини тешикларини ўраб туради ва
пушти-қизил рангли ёлғон тўрни (псевдосеть,
псевдотўр) ҳосил қилади;
– юзаки оқ-сариқ тангачалар;
– акни гиперкератотик шаклида соч фоллику-
лаларини тешиги сарғиш кератотик пўкак билан
тўлган ва оқ ореол билан ўралганлик (нишонси-
мон тузилма) кузатилади [27].
пигментли ак дерматоскопиясида бир неча
вариантли манзаралар кузатилади:
1) соч фолликуласини тешигини ўраб турув-
чи кўп сонли кулранг ва тим жигарранг нуқталар
ва глобуллар кузатилади. гистологик манзара-
сида дермани юқори қисмида жойлашган ме-
ланин тўпламлари билан тўлган макрофаглар
аниқланади;
2) нуқталар ва глобуллар қўшилиб, ҳал-
қасимон донадор тузилмани ҳосил қилиши мум-
кин;
3) кулранг-жигаррангли ёлғон тўр.
капоши саркомаси (кс) – қон ва лимфатик
капиллярлар
эндотелийсидан
ривожланади-
ган кўп ўчоғли ёмон сифатли ўсма касалли-
ги ҳисобланади. клиник манзарасида шишли
тўқима билан ўралган тўқ қизил ёки бинафша
рангли пилакчалар, тугунлар кузатилади. кс би-
лан оғриган 7 нафар пациентлардаги 100 та хо-
сила текширилганида дерматоскопик ўзига хос-
лик кузатилган: 84 % жароҳатланган соҳаларда
кўкимтир-қизғиш рангга бўялиш, 36 % да – «ка-
малак тузилма», 15 % да – тангачали юза ва
майда жигаррангли глобуллар. камалакни турли
рангдаги тузилмаси – энг фарқлаш учун диагно-
стик хусусиятга эга бўлган белги бўлиб, поляри-
зацияли дерматоскоп томонидан аниқланади.
камалак тузилмаси 7 бемордан 6 нафарида
аниқланган ва бошқа қон томирли ўсмаларда
кузатилмаган. камалак тузилмасини кўрсатувчи
ксни гистологиясида тирқишсимон томирлар
билан зич таҳланган қон томирли бўшлиқлар
намойиш қилингани аниқланган; камалак тузил-
маси бўлмаган ксда томирлар оралиғида кўп
миқдорда стромал тўқима ва клетчатка топилган
[28].
Do'stlaringiz bilan baham: |