78
Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 4 / 2019
уДк 616.5-076–616.591
ДерматозларДа Дерматоскопик манзара
Ф.Ш. хаМиДов, М.н. ГаДжиМУраДов, М.З. хаМиДова
андижон давлат тиббиёт институти
;
Доғистон давлат тиббиёт университети
резЮме
Дерматоскопическая картина при ДерматозаХ
Ф.ш. Хамидов, м.н. гаджимурадов, м.з. Хамидова
в статье приведены данные обследования с помощью дерматоскопа о дерматоскопических прояв-
лениях кожи при некоторых дерматозах.
Ключевые слова:
дерматоскопия, дифференциальная диагностика, дерматозы.
sUmmary
Dermatoscopy pictUre of Dermatoses
F.sh. Khamidov, M.N. gadjimuradov, M.Z. Khamidova
The article contains information on the dermatoscopic appearance of the skin in some dermatoses when
examined with a dermatoscope.
Keywords:
dermatoscopy, differential diagnostics, dermatoses.
Хулоса
ДерматозларДа Дерматоскопик манзара
Ф.ш. Хамидов, м.н. гаджимурадов, м.з. Хамидова
мақолада дерматоскоп билан текширилганда баъзи бир дерматозларда терида кузатиладиган дер-
матоскопик манзаралар ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
дерматоскопия, дифференциал диагностика, дерматозлар.
д
ерматоскопия, меланомани эрта аниқлаш-
да бебаҳо ноинвазив диагностик усул
бўлсада, шунингдек терини бошқа пигментли
ҳосилаларини дифференциал диагностикаси-
да ҳам катта рол ўйнайди. охирги йилларда бир
қатор дерматозларни диагностикаси ва диффе-
ренциал диагностикасида ҳам дерматоскопия
кенг қўлланилиб кела бошланди. бир қатор наш-
рларда паразитар ва вирусли дерматозлар, псо-
риаз, қизил ясси темиратки, терини баъзи бир
рак олди касалликларида, капоши саркомасида,
пурпурани турли хил клиник вариантларида, ур-
тикар васкулитларда ва эшакемда, розацеа ва
себореяли дерматитларда қўлланилгани ҳақида
маълумотлар келтирилади. Юқорида келтирил-
ган дерматозларни даргумон ҳолатларида шу ка-
салликларни дерматоскопик манзарасини ўзига
ҳос хусусиятларини билиш уларни дифференци-
ал диагностикасида қўшимча далил бўлиши мум-
кин [1].
паразитар касалликларда (қўтир, педикулёз,
демодекоз) дерматоскопнинг самарадорлигини
бир қатор изланишлар тасдиқлаган [2–13]
argenziano et al. томонидан биринчи марта
70 нафар қўтир билан оғриган беморларда дер-
матоскопик изланиш ўтказилган бўлиб, улар 40
маротаба катталаштирувчи эпилюминесцент
микроскопдан фойдаланиб, 93 % пациентлар-
да сарғиш тангачали чизиқли сегментни охи-
рида жойлашган майда уч қиррали қорамтир-
жигарранг тузилмани топишди. иккала тузилма
инверсия изи бўлган самолётни эслатган. уч
бурчакли тузилма микроскопик изланишда кана-
ни пигментли олдинги қисмига (оғиз аппаратини
бир қисми ва иккита олдинги жуфт оёқларига)
мос келган, думалоқ танаси нур ўтказувчи
бўлди [2, 3]. Юқори катталаштирилган видео-
дерматоскопияда (х600 гача) қўтир йўллари,
экскрементлари ва тухумларини идентифика-
ция қилиш имконини беради [4]. Қўтир канаси
(S. sca biei) ни ҳаёт цикли иккита топик бир бири-
дан ажралиб турувчи даврларга бўлинади: ре-
продуктив ва метаморфик. Репродуктив даври
қўтир йўлларида кечиб, у ерда канани урғочиси
тухум қўяди, метаморфик даврида эса, личин-
кадан то катта ёшдаги кана етилади, бу даври
ташқаридан ўзгармаган терида, везикула, папу-
лалар кечади [5].
т.в. малярчукни маълумотига кўра, дермато-
скопияда интакт қўтир йўлларида қўзғатувчини
топилиш эҳтимоллиги 97 % ни, тана ва оёқ-
қўллардаги фолликуляр папулаларда 21 % ни,
кафтдаги пуфакчаларда 32 % ни ташкил қилган
[6]. бундан маълум бўлдики, папула ва везикул-
Do'stlaringiz bilan baham: |