2 ta to’gri javobli testlar
2001. Оддий контакт дерматитда қандай махаллий даволаш қўлланилади:
A. оксициклозоль, полькортолон (аэрозоль)*
B. синафлан*
C. криодаволаш
D. ПУВА даволаш
E. лазер билан даволаш
F. зовиракс
2002. Кўп шаклли экссудатив эритема учун қандай морфологик шакллар характерли:
A. шишли доғлар, тугунчалар*
B. пуфаклар*
C. полигонал шаклли тугунчалар
D. ўртасида киндиксимон ботиқлар билан ясси тугунлар
E. вегетациялар
F. ранг-баранг доғлар
2003. Тугунли эритемада кузатилади:
A. умумий интоксикация*
B. ревматик оғриклар*
C. деменция
D. суяк системасини бузилиши
E. умумий ахвол ўзгармайди
F. полиаденит
2004. Тугунли эритемада тошмалар каерда жойлашади:
A. сон ёзувчи сохасида*
B. болдир ёзувчи сохасида*
C. қўл-оёқ терисининг букўлувчи юзасида
D. қўл-оёқ кафтларида
E. юзда
F. бошнинг сочли қисмида
2005. Себореяли экзема учун хос бўлмаган белгини аниқланг:
A. тошмаларнинг товонларда жойлашиши*
B. тошмаларнинг қўл кафтида жойлашиши*
C. ўчоқларнинг аниқ чегараланиши
D. ўчоқлар сарғиш-қизил рангда
E. намланиш камдан-кам кузатилади
F. ўчоқлар «себореяли» зоналарда бўлиши
2006. Чин экзема учун хос бўлмаган белгини аниқланг:
A. аллерген аниқ*
B. тугунлар*
C. полиэтиологик
D. тошмаларни полиморфизми
E. иккиламчи аллергик тошмаларни тез-тез кузатилиши
F. сувланган ўчоқлар
2007. Нейродерматозлар гурухига қандай касалликлар киради:
A. строфулюс*
B. нейродермит*
C. қизил ясси темиратки
D. псориаз
E. боровский касаллиги
F. сепкил
2008. Терининг замбуруғли касалликлари учун қандай белги характерли эмас:
A. ўчоқ ўртасининг яллиғланиши*
B. тугунлар*
C. ўчоқларнинг думалоқ шакли
D. ўчоқларнинг пўст ташлаб туриши
E. периферик халқалар юзасида тугунлар ва пуфаклар
F. қичиниш
2009. Замбуруғли касалликларда қандай клиник материал текширилади:
A. сочлар*
B. тирноклар*
C. сўлак
D. лимфа суюқлиги
E. сероз суюқликлар
F. қон
2010. Қандай замбуруғларга ишлатиладиган малҳам таркибида кортикостероидлар бор:
A. гентридерм*
B. тридерм*
C. микосептин
D. микозолон
E. ундецин
F. микоспор
2011. Дерматомикозларни даволашда қандай препарат ишлатилмайди:
A. ацикловир*
B. ампициллин*
C. низорал
D. дифлюкан
E. ламизил
F. орунгал
2012. Псориазнинг патологик жараёнида шикастланади:
A. тирноклар*
B. бўғимлар*
C. сочлар
D. эккрин тер безлари
E. апокрин тер безлари
F. ёғ безлари
2013. Псориазни клиник турларини белгиланг:
A. вульгар*
B. эксудатив*
C. папуло-некротик
D. скутуляр
E. микробли
F. баргсимон
2014. Тангачали темираткининг клиник турини белгиланг:
A. пустулез*
B. артропатик*
C. атопик
D. скутулляр
E. атрофик
F. гипертрофик
2015. Псориазда қандай клиник белгиси кузатилади:
A. терминал пардаси*
B. стеарин доғи*
C. Уикхем тури
D. капалак белгиси
E. аёллар пошнаси белгиси
F. Биетт ёқачаси
2016. Псориазнинг зўрайиб борадиган босқичида қандай клиник белги кузатилади:
A. Ауспитц триадаси*
B. Кебнер феномен*
C. Гетчинсон триадаси
D. Вороновнинг сохта атрофик ёқачаси
E. чин лейкодерма
F. Никольский симптоми
2017. Акантолитик пўрсилдоқ яра касаллиги қандай клиник турлари билан кечади:
A. баргсимон*
B. вульгар пўрсилдоқ яра*
C. токсик бўллез эпидермолиз
D. Стивенс-Джонсон синдроми
E. чақалоқларнинг эпидемик чилла яраси
F. томчисимон
2018. Акантолитик пўрсилдоқ яранинг клиник турларини белгиланг:
A. вульгар пўрсилдоқ яра*
B. баргсимон*
C. Лаелл синдроми
D. Хейли-Хейли оилавий пўрсилдоқ яраси
E. Левер пемфигоиди
F. Рейтер синдроми
2019. Ўраб олувчи темиратки учун тошмаларни қандай жойлашуви характерли:
A. гурух-гурух бўлиб*
B. нерв толалари буйлаб*
C. "ороллар архипелаги" шаклида
D. терини Лангер чизмалари буйлаб
E. тарқалган холатда,тўпланишга мойиллик бўлмаслиги
F. катта бурмаларда
2020. Моховда қандай клиник белги кузатилади:
A. никобсимон юз*
B. шер юзи*
C. Шагренли тери
D. балиқ кўзи
E. балиқ икраси
F. Гетчинсон тишлари
2021. Оддий қаттиқ шанкр бу-
A. эрозия*
B. яра*
C. терининг дағалланиши
D. пуфак
E. тугунча
F. қаварчиқ
2022. Қаттиқ шанкр асорати хисобланади:
A. фагенедизация*
B. баланопостит*
C. шанкр-эмигдалит
D. шанкр-хасмол
E. индуратив шиш
F. регионар бубон
2023. Иккиламчи захмда морфологик тошмани белгиланг:
A. розеола*
B. тугунча*
C. гумма
D. дўмбоқча
E. тугунлар
F. фақат регионар бубон
2024. Папулез сифилидлар қандай касалликлар билан ташхислаш керак:
A. тангачали темиратки*
B. қизил ясси темиратки*
C. қизил югурук
D. ранг-баранг темиратки
E. ўраб олувчи темиратки
F. скрофулодерма
2025. Захмнинг иккиламчи даврида қайси тошмалар хосил бўлиши мумкин:
A. йирингчалар*
B. тугунчалар*
C. Гохзингернинг инфильтрацияси
D. серпингинозли дўмбоқчалар
E. қаттиқ яра
F. ўткир учли кондиломалар
2026. Иккиламчи захм учун характерли эмас:
A. дўмбоқчалар*
B. тугунлар*
C. тугунчалар
D. пустулалар
E. лейкодерма
F. розеолалар
2027. Захм диагностикаси учун қайси текширувлар қўлланилади:
A. РИТ, РИФ*
B. RW*
C. Борде-Жонгу реакцияси
D. Минор синамаси
E. Бальцер синамаси
F. Ядассон синамаси
2028. Экзема касаллигининг ўткир даврига хос бўлмаган белгини аниқланг:
A. лихенизация*
B. вегетация*
C. эритема
D. микровезикул
E. микроэрозия
F. сувланиш
2029. Чегараланган сульфаниламид эритемага хос бўлмаган белги:
A. кўпроқ оёқ-қўлларнинг ёзилувчи сохаларида жойлашуви*
B. сувланиш*
C. думалоқ шаклидаги йирик доғ
D. тошмаларнинг ранги пушти-кўкимтир
E. қайталанган даврда тошмалар эски сохаларда жойлашади
F. сульфаниламид доғриларни қабул килганда қайталаниш кузатилади
2030. Лайелл синдроми учун хос бўлмаган клиник белги:
A. тана ҳарорати кўтарилмайди*
B. қон босими кўтарилиши*
C. Никольский симптоми мусбат
D. эпидермиснинг шилиниши ва кучиши оғрик билан кечади
E. тарқалган эритемани бирданига ривожланиши
F. эритемали – пуфакли тошмалар, геморрагиялар
2031. Нотўғри иборани топинг: гонококкларни тарқалишига ёрдам беради. . .
A. олдин кечирган захм*
B. пархез бузилиши*
C. организмни ендош касалликлари
D. интоксикациялар
E. уретра шиллиқ каватининг шикастланишлари
F. норационал даво
2032. Иккиламчи захмдаги шиллиқ каватлардаги сифилидлар-
A. папулез тошмалар кўринишида бўлади*
B. розеолез тошмалар кўринишида бўлади*
C. кам учрайди
D. чегаралари ноаниқ бўлади
E. кам юқумли бўлади
F. пенициллин препаратлари ёрдамида ўзгармайди
2033. Атипик қаттиқ шанкр бу-
A. индуратив шиш*
B. шанкр панариций*
C. кенг тарқалган кондилома
D. эктима
E. фликтена
F. баланит
2034. Нотўғри иборани аниқланг - бирламчи сифилома асоратланиши мумкин:
A. эпидидимит билан*
B. уретрит билан*
C. фимоз билан
D. парафимоз билан
E. гангрена билан
F. фагеденизация билан
2035. Никольский симптоми мусбат:
A. чин пўрсилдоқ ярада*
B. Лайелл синдромида*
C. чегараланган нейродермитда
D. строфулюсда
E. Дюринг касаллигида
F. катталар қичимасида
2036. Кандидозни даволашида қўлланилмайди-
A. пенициллин*
B. ацикловир*
C. низорал
D. нистатин
E. дифлюкан
F. интрақоназол
2037. Псориатик эритродермия шаклланмайди:
A. АКТГларни қабул килгандан сўнг*
B. диазолин қабул килгандан сўнг*
C. преднизолон препаратининг норационал қабул килганда
D. катта миқдордаги деготь препаратларни махаллий қўллаганда
E. УФО усули касалликни ёзги турида қўлланилганда
F. рухий кечинмалардан сўнг
2038. Бирламчи сифиломани атипик тури:
A. индуратив шиш*
B. шанкр панариций*
C. фагеденизм
D. фимоз
E. парафимоз
F. гангрена
2039. Учламчи захм учун хос бўлмаган белгини кўрсатинг:
A. сербар кондилома*
B. розеолалар*
C. қаттиқ танглай гуммалари
D. мезаортит
E. бадандаги серпигинизацияланган дўмбоқчалар
F. болдирлардаги юлдузсимон чандиқлар
2040. Сурункали экзема учун хос бўлмаган клиник белгиларни кўрсатинг:
A. оч гиперемия, шиш, микроэрозиялар*
B. қора-қўтир, пўстлоқлар*
C. веноз гиперемия
D. инфильтрация
E. лихенизация
F. пўст ташлаш
2041. Экзема учун патогномик тошмалар:
A. микровезикулалар*
B. сувланган эрозиялар*
C. пўстлоқлар,қорақўтирлар
Do'stlaringiz bilan baham: |