Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили


Ишчи тизимларда комплексоннинг тавсия қилинадиган концентрациялари



Download 2,38 Mb.
bet35/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)

Ишчи тизимларда комплексоннинг тавсия қилинадиган концентрациялари
3-жадвал.
Тармоқдаги сув ва озиқлантирувчи сувда ОЭДФ комплексонларининг тавсия қилинадиган концентрациялари, бошланғич сувнинг тўйиниш индексининг турли қийматлари учун ИРЭА маълумотлари бўйича


Кальций карбонат билан тўйинганлик индекси,

Водород кўрсаткичи

3 - 4

4 - 5

5 - 6

6 - 7

7 - 8

8 - 9

9 - 10

I

(рН катталик)

СОЭДФ – озиқлантирувчи сув ва тармоқдаги сувда ОЭДФ комплексонининг концентрацияси, мг/л

-2

< 5

0,5

0,8

1

2

2

4

4

-1

5 - 6

0,5

0,8

1

2

3

4

5

0

6 - 7

0,5

0,8

1

2

3

4

5

1

7 - 8

1

2

2

3

4

5

5

2

8 - 9

2

3

3

-

5

5

5

3

9 - 10

3

4

4

-

5







4

10 - 11

4

5

5

5










5

11 - 12

5

5

5













Санаб ўтилган моддалар мўътадил ифодаланган кумуляция қобилиягига эга бўлган мўътадил заҳарли моддалар бўлиб ҳисобланади. Мўътадил хавфли моддаларнинг 3 классига киради (ГОСТ 12.1.007-76). Тери ва кўзнинг шиллиқ пардасини енгил ачиштиради. ZnОЭДФ рух комплексонининг концентрати тўкилганда водопровод суви билан ювиб юборилади. Тери ёки кўзга тушганда тушган жойни сув билан, сўнгра натрий бикарбонатнинг тегишли эритмаси билан ювиш зарур бўлади (2% ли эритма терига тушган эритмани нейтраллаш учун, 0,5% ли эритма – кўзни ювиш учун). Бу тавсияларни дозалайдиган қурилмалар учун концентрацияланган ишчи эритмаларни тайёрлашда назарда тутиш лозим бўлади.
Иссиклик таъминоти тизимини иш режимларини тахлили
Режа

  1. Коммунал хўжаликда иссиқлик энергиясини истеъмол қилишнинг турлари

  2. Иссиқлик таъминоти тизимларининг ростлашнинг турлари ва уларнинг энергиянинг тежалишига таъсири

Коммунал хизматлар томонидан турли энергия ташувчилар билан (газ, ёқилғи, сув буғи, иссиқ сув ва бошқалар) олинадиган иссиқлик энергиясидан қуйидаги эҳтиёжларни таъминлаш учун фойдаланилади:
• иситиш ва вентиляциялаш;
• иссиқ сув билан таъминлаш;
• ўзининг эҳтиёжлари.
Энг кенг тарқалган иссиқлик ташувчилар қозонхонада ишлаб чиқариладиган ва қувулар тармоқлари орқали истеъмолчиларга юбориладиган сув буғи ва 150°С гача ҳароратга эга бўлган қайноқ сув бўлиб ҳисобланади.
Иситишни ростлаш асосан иссиқлик ташувчининг ўзгармас сарфида ҳарорат бўйича амалга оширилади. Кўпгина ҳолларда иситиш тизимида сув сарфи йилига икки марта – иситиш мавсумининг бошида ва охирида ростланади. Ёзда тармоқ бўйича сув сарфи қишдаги сарфнинг тахминан 80% ини ташкил қилади. Одатда тўғри линияда сувнинг ҳарорати 70 дан 150°С гача тебранади, қайтар линияда асосан 42 - 70°С оралиқда бўлади.
Доимий сарф ва иссиқлик ташувчининг ҳароратини ростлаш (сифатий ростлаш) билан ишлайдиган иситиш тизимлари сув беришни ростлаш билан ишлайдиган (миқдорий ростлаш) тизимларга нисбатан маълум бир камчиликларга эга. Тизим инерцион бўлиб, тизимда ҳароратни ўзгартириш бир неча соатга чўзилади. Тизим ўтиш жараёнларининг вақт доимийсининг катта қийматларига эга, ташқи ҳаво ҳароратининг баъзан суткада ўн градусдан ҳам ошиқ бўладиган тебранишларида иситиш учун керак бўладиган иссиқлик эҳтиёжини ёмон кузатиб боради. Ҳарорат баъзан бир суткада бир неча мартагина ўзгартирилади. Айниқса уларнинг иссиқлик тармоқлари узоққа чўзилган ва катта инерционликка эга бўлган катта шаҳарларда тежамкор режимларни таъминлаш катта муаммо бўлиб ҳисобланади.
Иссиқлик таъминоти тизимини берилган доимий ҳароратгача иситилган тармоқ суви миқдорини бериш билан ростлашда насос агрегатининг қуввати тизимдаги иссиқ сув сарфига учинчи даражали пропорционал бўлади (турбулент режим учун ва насос қувватининг иситиш дарининг вақтига боғланиш графиги иситиш графигини эслатади. Q-H графикнинг остидаги майдон энергия ташувчини ҳайдашга сарфланган энергияга тенг, у биринчи ҳолатдагига қараганда кам (12-расмга қаралсин).
Иссиқлик тизимларини яратиш ва реконструкциялашда тизимларни ростлашнинг миқдорий услубларини кенгроқ жорий қилиш лозим бўлади.
Сув сарфи бўйича ростланадиган иситиш тизимига ўтиш тизимда циркуляцион тармоқ насосларини юритишга кетадиган электр энергиясини 60% гача тежаш имконини беради. Бундан ташқари, элеватор узелларини тежамкор кам шовқинли циркуляцион насослар билан алмаштириш циркуляцион насосларга кетадиган энергияни қўшимча тежайди.

12-расм. Иссиқлик таъминоти тизимини миқдорий ростлашга ўтилганда циркуляцион насосда энергиянинг тежалиши
Nэд –циркуляцион насос томонидан истеъмол қилинадиган қувват.
иш – иситиш даврининг давомийлиги
Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси:
Мощность НС при качественном регулировании – сифатий ростлашда насос станциясининг қуввати
Экономия энергии на привод сетевого насоса системы отопления – иситиш тизимининг тармоқ насосини юритишга кетадиган энергиянинг тежалиши
Мощность НС при количественном регулировании – миқдорий ростлашда насос станциясининг қуввати
Иситишга кетадиган иссиқликнинг ошиқча сарфининг кош сарф баҳосини яқинлашувчи тарзда ташқи ҳавонинг берилган ҳароратида иситиш тизимининг стоякларида сувнинг ўртача ҳароратининг (tбино-18) бинонинг ичидаги ҳароратдан (t = 18°C) иситиш графигининг ҳисобий қийматларига (tҳис-18) нисбатан амалда ортиши бўйича аниқлаш мумкин.
Кош сарф = (tбино - 18)/(tҳис - 18)
"Иситиш радиатори - хона" тизимининг термик қаршилиги ҳароратлар фарқига унчалик боғлиқ бўлмайди деб тахмин қилинади. Аҳоли ошиқча иссиқлик оқимларини форточкани очиб хонани шамоллатиш билан чиқариб юборади. Буни фақатгина тепловизорлар ёки инфрақизил термометрлардан фойдаланиш билан қайд қилиш мумкин.
Ҳозирги кунда автоматлаштирилган блокли ва томдаги қозонхоналар қўлланилишга эга бўлмоқда, улар доимий хизмат кўрсатувчи ходимларсиз ишлайди. Бу қозонхоналар маълум бир шароитларда объектни иссиқлик билан таъминлаш тизимини амалга оширишнинг бошқа вариантларига қараганди иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўлиши мумкин. Бундай техник ечимларни қўллаш ташқи иссиқлик магистралларини яратишга кетадиган харажатлардан қочиш, атмосферага зарарли моддалар ажралиб чиқишини турли жойларга тарқатиш имконини беради. Ўзининг қозонхонасидан иссиқлик билан таъминлашда иқтисодий харажатлар марказлашган иссиқлик таъминотига қараганда 3 - 5 марта кам бўлиши мумкин, бу бозор иқтисодиёти шароитларида айниқса муҳим бўлади. Ҳар бир конкрет ҳолатда техник-иқтисодий таҳлил қилишни бажариш зарур бўлади.

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish