Denov tadbirkorlik va pedagogika instituti tadbirkorlik va boshqaruv fakulteti xalmuratov m. A



Download 0,5 Mb.
bet65/155
Sana29.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#616027
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   155
Bog'liq
Odam anatomiyasi DENOV 20222

Ҳиқилдоқ (larynx) халқумнинг олдида, бўйиннинг олдинги қисмида, V, VI бўйин умуртқалари соҳасида, тил ости суягининг остида жойлашган. ҳиқилдоқ олдиндан мускуллар, фасция ва қалқонсимон тоғай билан ўралиб туради. Ёнидан эса қон томирлар, нервлар ўтади. ҳиқилдоқ юқориги қисми билан халқумга, пастки қисми билан трахеяга туташган бўлади.
Ҳиқилдоқ асосан тоғайлардан тузилган бўлиб, тоғайлар мускуллар ва боғлағичлар билан бир-бирига бириккан. ҳиқилдоқ тоғайларига: қалқонсимон, узуксимон, чўмичсимон, ҳиқилдоқ устлиги, шохсимон ва понасимон тоғайлар киради.
Қалқонсимон тоғай энг катта тоқ тоғай бўлиб, тўртбурчак шаклидаги ўнг ва чап гиалинли тоғай пластинкалардан тузилган. Бу пластинкалар олдинда бир-бири би­лан бурчак ҳосил қилиб бирлашган бўлиб, эркакларда бу қисм бир оз олдинга тўртиб чиққанбўлади. Қалқонсимон тоғайҳар бир пластинкасининг орқа бурчакларидан юқорига ва пастга қараб шохчалар чиқиб туради. Бу тоғайнинг юқори четида ўйиқ бўлади.
Узуксимон тоғайқалқонсимон тоғайдан пастда жойлашган бўлиб, у олдинда ёй ва орқада кенг пластинка ҳосил қилади. Бу тоғай пастки қисми билан трахеяга туташади.
Чўмичсимон тоғайларуч қиррали пирамидага ўхшайди. Булар кекирдакнинг ҳаракатчан тоғайи бўлиб, асоси билан узуксимон тоғай пластинкасига туташади. Тоғайнинг олдинги-орқа ўсимталари бўлиб, орқадаги ўсимтага ҳиқилдоқ мускуллари бирикади, олдинги ўсимта товуш ўсимтаси деб номланади, унга товуш пайлари бирикади. Чўмичсимон тоғайларнинг бу ўсимталаридан қалқонсимон тоғай бурчагининг ички юзасига қараб, ўртасида товуш ёриғи бўлган иккита то­вуш пайи чиқади. Товуш ёриғи нафас олинганда кенгаяди, чиқарилганда тораяди. Эркакларнинг товуш пайи узунроқ (20-24 мм), аёлларда калтароқ (15-18 мм) бўлади. Эркакларнинг товуши паст, аёлларники юқорироқ бўлади. Товуш пай­лари орасида товуш ёриғи бўлади.
Ҳиқилдоқ устлиги (қопқоғи) тоғайи бир оз эгилган, эгилувчан бўлганлигидан ҳаракатчандир. ҳиқилдоқ устлиги тоғайи битта боғлағич билан қалқонсимон тоғайнинг ички юзасига,иккинчи боғлағич билан тил ости суягига бириккан.ҳиқилдоқ устлиги тоғайи овқат ютилаётгандаҳиқилдоқни беркитади.
Ҳиқилдоқ мускуллари ихтиёрий мускуллар бўлиб, улар қисқарганда тоғайлар ҳаракатланади. Узуксимон-қалқонсимон мускулли қилдоқ мускулларининг энг каттаси ва кучлиси бў­либ, у қисқарганда товуш пайлари таранглашади.
Товуш мускуллари қалқонсимон тоғайга, ичкаридан чўмичсимон тоғайга ва мускул тўсиқларига бирикади, улар қисқарганда товуш пайлари бўшашади. Бу мускуллар маймунларда бўлмайди.
Узуксимон-чўмичсимон мускул орқа томонда жойлашган бўлиб, товуш пайларини таранглаштиради ва товуш ёриғини кенгайтиради. Узуксимон-чўмичсимон ён мускул товуш ёриғини торайтиради ва то­вуш пайини бўшаштиради.
Кўндаланг ва қия чўмичсимон мускул қисқарганда товуш ёриғининг орқа томони тораяди.
Чўмичсимон-хиқилдоқ устлиги мускули ҳиқилдоқ устлигини пастга туширади, яъни ҳаво йўлини беркитади. Қалқонсимон тоғайнинг ҳиқилдоқ устлиги мускули, аксинча, ҳаво йўлини очади, яъни ҳиқилдоқ устлигини кўтаради. Ҳиқилдоқнинг ичи шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, бу қисм иккита бурма ҳосил қилади. Буларнинг биттаси товуш пайлари тагида бўлиб, товуш бурмалари дейилади. Иккинчиси қоринча бурмаси дейилиб, у юқорида товуш бурмаларига параллел жойлашган. Иккала бур­ма орасида ён деворда ҳиқилдоқ қоринчаси бўлиб, у товуш халтачасининг рудиментидир.
Шиллиқ парда тукли эпителий билан қоплалган бўлиб, унда безлар кўп. ўпкадаи чиқаётган ҳаво товуш пайларини тебратиши натижасида товуш пайдо бўлади. Янги туғилган боланинг ҳикилдоғи узунpoқ, бир оз юқорида бўлади. Етти ёшда ўғил болаларда ҳиқилдок, қизларникига нисбатан узунроқ бўлиб, балоғатга етиш даврида ўғил бо­лаларда тез ўсади, товуш пайлари узунлашади. Бу даврда бола товушини эҳтиёт қилиш керак. Катта одамда ҳиқилдоқ устлигидан ташқари, ҳиқилдоқнинг ҳамма тоғайларида суякланиш нуқталари ҳосил бўла бошлайди.
Трахея. Трахеянинг юқори учи VI-VII бўйин умуртқалари олдида кекирдакдан бошланиб, пастки учи IV-V кўкрак умуртқалари олдида ўнг ва чап бронхларга бўлинади. Тра­хея ярим ҳалқа шаклидаги 16-20 та эластик тоғайдан тузилган бў­либ, бу тоғайлар халқасимон боғлағич ёрдамида бир-бирига бириккан. Катта одамда трахеянинг узунлиги 10-13 см. Трахея тоғайлари эгилувчан, орқа юзаси парда билан қопланган бўлади. Тоғай халқалар бир-бирига ҳаракатчан бирикканлиги учун трахея эгилувчан ва ҳаракатчандир.
Трахеянинг шиллиқ пардаси ҳиқилдоқникига ўхшайди, лекин бур­малари бўлмайди. Трахея бронх­ларга бўлинган жойда ўнг бронх тўғри, чап бронх тўғри бурчак остида ажралади. Шунинг учун, баъзан неча мартатармоқланади бронхда бўлади. Бронхлар ўпка дарвозасидан (қопқасидан) ўтиб яна бир неча марта тармоқланади ва бронх­лар дарахти ҳосил қилади. Улар бўлинган сари диаметри кичрайиб, тоғай йўқолиб, эгилувчан юмшоқ деворга айлана боради. ўнг бронх узунлиги 3 см келадиган, диаметри кенгроқ найча бўлиб, 4-7 та ярим халқадан тузилган, чап бронх узунлиги 4-5 см бўлган ингичкароқ найдир. Бу 7-12 та ярим ҳалқадан тузилган бўлади. Бронхлар ўпкаларга кириб, унинг ичида давом этади ва иккиламчи, учламчи ва ҳоказобронхлар ҳосил қилади. Бронхлар жуда кўп тармоқ ҳосил қилади. Улар бронх дарахти деб аталади. Бронхлар диаметри 1 мм чамасидаги бронхиолалар билан тугайди. Бронхиолалар деворида кўп миқдорда ўпка пуфакчалари, яъни альвеолалар бўлади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish