Декабрь 2020 10-қисм



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/341
Sana31.12.2021
Hajmi3,02 Mb.
#227466
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   341
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Декабрь  2020  10-қисм
Тошкент
ИНСОН АДАПТАЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ 
ОМИЛЛАР
Ашурова Мохира Баҳтиёровна
Наманган вилояти Норин тумани 
13  –мактабнинг психологи
Тел: (97) 253-06-21
Аннотация:  Бу  мақолада  инсон  адаптациясининг  ривожланишига  таъсир  қилувчи 
омиллар ўрганилган.
Калит сўзлар: Шахс, адаптация, жамият, реакция.
Шахснинг  ижтимоий  муҳитдаги  адаптацияси  муаммоси,  бу  пассив  мослашиш  эмас, 
балки ижодий мулоқотга киришиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги усулларини ишлаб чиқиш 
жараёнидир.  Инсон  адаптациясининг  ривожланишига  таъсир  қилувчи  ижобий  ва  салбий 
омилларини ажратади. В.Волканнинг фикрича адаптация тушунчаси одамларнинг фаолли-
клари характеристикасига нисбатан қўлланилиши мумкин. Инсон томонидан, унинг
муҳит  билан  турғунлигини  таъминлайдиган  унинг  мақсадларини  амалга  оширишини 
ушбу жараённинг ўзига хос маҳсус кўриниши сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Бундай 
талқин қилишни шахснинг ўз-ўзини тарбиялашида муҳим аҳамиятга эга бўлган тегишли 
мақсадларни амалга оширишга ҳам кенгайтириш мумкин. Шу билан бир вақтда
инсон  даражасидаги  адаптация  кўп  ҳолларда  ён  бериш  билан  ёки  нофаол  мослашиш 
каби талқин қилинади. Мослашиш ҳодисасидан фарқли равишда адаптация қулай шаро-
итларни  қидириш  ва  шахснинг  шаклланиши  ва  ривожланиши  учун  воситаларни  ишлаб 
чиқиш каби тушунилиши мумкин. Бунда, шахс адаптацияси ҳодисасининг асосий мазмуни 
субъект
ва атроф муҳит ўртасида мувофиқликка эришишда акс этади. Ўзининг моҳияти бўйича 
мослашиш зарурати иккита асосий томони билан, яъни инсон яшашининг жамоат шакли, 
шахс ривожланиши  жараёнидаги,  инсоннинг  шахс сифатида шаклланишини  доимо куза-
тиб борувчи, мувозанатлаштирувчи пайтларнинг зарурлиги билан юз беради.
Ижтимоий  адаптацияни  шахс  ва  жамият  ўзаро  муносабатларининг  янада  умумийроқ 
муаммосининг бир қисми сифатида қараб В.Казанская, ушбу жараён жамиятнинг одамлар-
ни ўзининг жамоавий мақсадларига мослаштириш зарурати ва одамларнинг жамоа фаоли-
ятининг  ушбу  мақсадларига,  характерига  ва  шаклига,  жамиятнинг  нормал  фаолият  юри-
тиши ва шахс қобилиятларини, имкониятларини амалга ошириш шароитларига кўникиш 
зарурати билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, ҳаракатдаги ижтимоий атроф-муҳит 
билан ўзаро хамкорлик жараёнида ижтимоий муҳитнинг доимо ўзгариб турадиган шаро-
итларига мослашиш инсон хулқининг силлиқлашишини таъминлайди. 
А.В.Абрамова  шахс  адаптациясининг  асосий  ижтимоий-психологик  воситаларига, 
жамоанинг қимматликлар ва қонун-қоидалари тизимини, шахслараро мулоқотга киришиш 
қобилияти ва кўникмаларини эгаллаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда акс этадиган 
фикрлаш ва хулқ наъмуналарини ишлаб чиқишни киритади. Муаллиф томонидан ҳаёт ке-
чириш шароитлари ва уни ташкил қилиш усуллари ўртасидаги боғлиқлик, объектив жамо-
атчилик шаклларининг ва ҳаёт кечириш шароитларининг уни ташкил қилишнинг индиви-
дуал, сифат жиҳатдан ўзига хос усулларига айланиши жараёни бўлиб майдонга чиқадиган 
ижтимоий-психологик адаптация ҳодисаси сифатида қайд қилинади.
Е.В.Красавин,  О.Н.Тузов  ва  бошқаларнинг  фикрича,  адаптация  жараёнлари  турлича 
характерланадиган  тегишли  психологик  вазиятлар  билан  чамбарчас  боғлиқ.  Шу  жумла-
дан,  критик  психологик  вазиятлар  вазиятга  мос  реакциялар  билан  биргаликда  юз  бери-
ши мумкин. улар қаторига, одатда, дезорганизация, демобилизация, пессимизм ва бошқа 
реакцияларини  киритадилар.  Бу  реакциялар  доимо  ҳис-туйғули,  яъни  ваҳима,  ҳафалик, 
нафрат, умидсизлик каби намоён бўлиши ва муҳим эҳтиёжларни йўққа чиқарувчи руҳий 
шикаст  етказувчи  таъсирга  жавобан  пайдо  бўлади.  Ушбу  таъсир,  мазмунан,  инсоннинг 
дунёга низоли муносабати туфайли туғилади. Вазиятга боғлиқ реакциялар учун ноилож-
лик, ишончсизлик, умидсизлик ҳиссини чақирувчи вазиятни ҳал қилишнинг ишончли во-
ситаларининг мавжуд эмаслиги ҳам характерли. 


64

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   341




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish