Декабрь 2020 10-қисм
Тошкент
йўналишда қилинадиган ишлардан “Интернет тармоғи” илмий-методик имкониятларидан
тўлақонли фойдаланишни ўрганиш ишларини олиб бориш даркор.
Бугунги кунда “Интернет тармоғи” да кўпгина замонавий татқиқотлар натижалари тах-
лилларини топиш мумкин. Замондан орқада қолмаслик учун илм-фан йўналишидаҳар
бир мамлакат бир қадам олдинда юришга ҳаракат қилмоқда. Бундай тарзда ишларни таш-
кил қилишда бизнинг фикримизча республикамиздаги илмий-техникавий ишларнинг
ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллардан асосийси баъзи олимларимизнинг собиқ
шўролар давридан сақланиб келаётган эскича қарашлару “изоляцион муҳит”га ўрганиб
қолганликларини кўрсатиш мумкин . Баъзи илмий мактабларимиз бугун ҳам эски қарашлар
асосида илм қилишда давом этишмоқда. Жаҳондаги фанлардан фойдаланиш техникавий-
технологик жиҳатдан замонавий шиша толали интернет тармоқлар, супер компьютерлар
тизимларидан фойдаланишни талаб қилади. Бу компьютерларга дастурлар таъминоти ва
мутахассислар зарур бўлади. Чет ривожланган мамлакатларда илмий- техник инновация
тушунчасига бошқача қараш мавжуд. Бу давлатларда илмий-техник янгилик сотиб олинса-
гина инновация мақомига эга бўлади. Яратилган технология амалиётга татбиқ этилиши,
яъни инвесторга сотилиши учун нарҳланиши керак. Интеллектуал мулк ҳам маҳсулот ,
унинг ўз қиймати бўлади. Бу борадаги ишларни жадал олиб боришда чет эл стандартлари
талаблари асосида иш олиб борадиган, интеллектуал мулкни қийматини белгилайдиган
ва бозорга олиб чиқадиган ташкилотлар тармоғи талаб қилинади. Бугун таълим-тарбия
соҳасининг ҳар бир ходими бу борада маълумотга эга бўлиши ва ушбу йўналишда ўз
устида иш олиб бориши даркор. Фақат инновацион технологияларга асосланган таълим
тизимигина юқорида тилга олинган муаммолари ечишга қодир рақобатбардош мутахас-
сисларни тайёрлашга ва мамлакатимизнинг ривожланишига олиб келади.
Адабиётлар
1.И.А.Каримов “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”- Т.: “Ўзбекистон” ,
2011й.
2.Шавкат Мирзиёев. Илм-фан ютуқлари –тараққиётнинг муҳим омили . Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида 2016 йил 30 декарь куни
мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашуви. . “Халқ сўзи” газетаси
2016 й. 31 декабрь №259
3. Отамуратов С.Глобаллашув ва миллат (сиёсий-фалсафий таҳлил). –Т.:”Янги аср
авлоди”,2008.43-б.
4.ХудойбергановА. Сиёсий глобаллашув: шаклланиш негизлари ва намоён бўлиш хусу-
сиятлари. –Т.: //Жамият ва бошқарув.2009, №4.34-бет