Декабрь 2020 10-қисм
Тошкент
ИНСОН АДАПТАЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ
ОМИЛЛАР
Ашурова Мохира Баҳтиёровна
Наманган вилояти Норин тумани
13 –мактабнинг психологи
Тел: (97) 253-06-21
Аннотация: Бу мақолада инсон адаптациясининг ривожланишига таъсир қилувчи
омиллар ўрганилган.
Калит сўзлар: Шахс, адаптация, жамият, реакция.
Шахснинг ижтимоий муҳитдаги адаптацияси муаммоси, бу пассив мослашиш эмас,
балки ижодий мулоқотга киришиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги усулларини ишлаб чиқиш
жараёнидир. Инсон адаптациясининг ривожланишига таъсир қилувчи ижобий ва салбий
омилларини ажратади. В.Волканнинг фикрича адаптация тушунчаси одамларнинг фаолли-
клари характеристикасига нисбатан қўлланилиши мумкин. Инсон томонидан, унинг
муҳит билан турғунлигини таъминлайдиган унинг мақсадларини амалга оширишини
ушбу жараённинг ўзига хос маҳсус кўриниши сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Бундай
талқин қилишни шахснинг ўз-ўзини тарбиялашида муҳим аҳамиятга эга бўлган тегишли
мақсадларни амалга оширишга ҳам кенгайтириш мумкин. Шу билан бир вақтда
инсон даражасидаги адаптация кўп ҳолларда ён бериш билан ёки нофаол мослашиш
каби талқин қилинади. Мослашиш ҳодисасидан фарқли равишда адаптация қулай шаро-
итларни қидириш ва шахснинг шаклланиши ва ривожланиши учун воситаларни ишлаб
чиқиш каби тушунилиши мумкин. Бунда, шахс адаптацияси ҳодисасининг асосий мазмуни
субъект
ва атроф муҳит ўртасида мувофиқликка эришишда акс этади. Ўзининг моҳияти бўйича
мослашиш зарурати иккита асосий томони билан, яъни инсон яшашининг жамоат шакли,
шахс ривожланиши жараёнидаги, инсоннинг шахс сифатида шаклланишини доимо куза-
тиб борувчи, мувозанатлаштирувчи пайтларнинг зарурлиги билан юз беради.
Ижтимоий адаптацияни шахс ва жамият ўзаро муносабатларининг янада умумийроқ
муаммосининг бир қисми сифатида қараб В.Казанская, ушбу жараён жамиятнинг одамлар-
ни ўзининг жамоавий мақсадларига мослаштириш зарурати ва одамларнинг жамоа фаоли-
ятининг ушбу мақсадларига, характерига ва шаклига, жамиятнинг нормал фаолият юри-
тиши ва шахс қобилиятларини, имкониятларини амалга ошириш шароитларига кўникиш
зарурати билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, ҳаракатдаги ижтимоий атроф-муҳит
билан ўзаро хамкорлик жараёнида ижтимоий муҳитнинг доимо ўзгариб турадиган шаро-
итларига мослашиш инсон хулқининг силлиқлашишини таъминлайди.
А.В.Абрамова шахс адаптациясининг асосий ижтимоий-психологик воситаларига,
жамоанинг қимматликлар ва қонун-қоидалари тизимини, шахслараро мулоқотга киришиш
қобилияти ва кўникмаларини эгаллаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда акс этадиган
фикрлаш ва хулқ наъмуналарини ишлаб чиқишни киритади. Муаллиф томонидан ҳаёт ке-
чириш шароитлари ва уни ташкил қилиш усуллари ўртасидаги боғлиқлик, объектив жамо-
атчилик шаклларининг ва ҳаёт кечириш шароитларининг уни ташкил қилишнинг индиви-
дуал, сифат жиҳатдан ўзига хос усулларига айланиши жараёни бўлиб майдонга чиқадиган
ижтимоий-психологик адаптация ҳодисаси сифатида қайд қилинади.
Е.В.Красавин, О.Н.Тузов ва бошқаларнинг фикрича, адаптация жараёнлари турлича
характерланадиган тегишли психологик вазиятлар билан чамбарчас боғлиқ. Шу жумла-
дан, критик психологик вазиятлар вазиятга мос реакциялар билан биргаликда юз бери-
ши мумкин. улар қаторига, одатда, дезорганизация, демобилизация, пессимизм ва бошқа
реакцияларини киритадилар. Бу реакциялар доимо ҳис-туйғули, яъни ваҳима, ҳафалик,
нафрат, умидсизлик каби намоён бўлиши ва муҳим эҳтиёжларни йўққа чиқарувчи руҳий
шикаст етказувчи таъсирга жавобан пайдо бўлади. Ушбу таъсир, мазмунан, инсоннинг
дунёга низоли муносабати туфайли туғилади. Вазиятга боғлиқ реакциялар учун ноилож-
лик, ишончсизлик, умидсизлик ҳиссини чақирувчи вазиятни ҳал қилишнинг ишончли во-
ситаларининг мавжуд эмаслиги ҳам характерли.
64
Do'stlaringiz bilan baham: |