Дефектологнинг штат бирлиги қуйидаги жадвал асосида аниқланади
Камчилиги аниқланган болалар сони
|
Коррекцион-педагогик иш олиб бориш керак бўлган болалар сони
|
Ажратилган штат
|
10-19
|
10
|
0.5
|
20-30
|
20
|
1.0
|
Изоҳ: Муассасада аниқланган болалар сони 10 тадан 19 тагача бола ривожланишида камчиликларга эга бўлса дефектолог ярим штат бирлигида иш олиб боради. Шундан 10 та бола коррекцион педагогик ишига олиниб, қолган 9 та бола навбатга қўйилади.
1.5. Болалар билан олиб борилган коррекцион-педагогик иш натижасига кўра соғломлаштирилган бола гуруҳидан чиқариши ҳисобига рўйхатда навбатда турган болалар билан гуруҳ тўлдирилади.
1.6. Гуруҳларни тузишда, аввало, катта, тайёрлов гуруҳ болалари жалб этилади. Коррекцион-педагогик ишни самарали ташкил этиш учун бир хил нуқсонли болаларни тўплаб, гуруҳлар ташкил этилади.
1.7. Дефектолог томонидан ташкил этилган гуруҳлар ва якка тартибдаги машғулотлар аниқ вақти, айнан қайси гуруҳлиги, якка машғулотларда қайси бола билан иш олиб бориш кераклиги тўғрисида жадвал тузади, муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
1.8. Дефектологнинг ҳафтада умумий иш вақти 24 соатни ташкил этади. Бир кунига 4 соату 48 дақиқа фаолият кўрсатади.
1.9. Иш кунининг 4 соатини фақат олиб бориладиган коррекцион-педагогик ишига, яъни болалар билан гуруҳли, кичик гуруҳли ва якка ишлаш жараёнига қаратилади, қолган дақиқасида иш ҳужжатлар билан ишланади.
1.10. Машғулотлар 5 кун мобайнида дефектологнинг иш соатига мос равишда тақсимланади
1.11. Гуруҳли машғулотлар давомийлиги 20-25 дақиқа бўлиб, ҳафтасига ҳар бир гуруҳ болалари билан 2-3 марта жадвал асосида режалаштириб олиб борилади. Ёши, камчилигига қараб гуруҳлар ташкил қилинади. Якка машғулотлар (болаларнинг ривожланиш камчиликларнинг бир хиллигидан келиб чиққан ҳолда, кичик гуруҳли машғулотлар) 15-20 дақиқадан кам бўлмаган ҳолда ҳафтасига ҳар бир бола билан 2-3 марта олиб борилади.
1.12. Нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлиги аниқланган болалар гуруҳли машғулотларда 8-10 киши билан, ФНР ва ФФНР ташхисига эга бўлган болалар билан гуруҳли машғулотларда 10-12 нафар бола билан олиб борилиб, якка тартибдаги машғулотларда 1 соатда 4 нафар бола билан коррекцион-педагогик иш олиб боради.
1.13. Ривожланишида камчиликлари аниқланган болалар билан олиб бориладиган коррекцион-педагогик ишнинг таълим муддати қуйидагича белгиланади: фонетик нутқ ривожланмаганлиги (ФНР) 3-6 ой ва фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлиги (ФФНР)-1 йил, нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигининг даражасига асосан III даража-2 йил, турли нуқсонларга эга бўлган болалар 1 йил.
1.14. Мактабгача таълим муассасида махсус хона ташкил этилиб, унда дефектолог учун зарур бўлган барча шароит яратилади.
1.15. Ривожланишида оғир камчиликлар бўлган болаларга махсус мактабгача таълим муассасасига қатнаш тавсия этилади.
1.16. Дефектолог гуруҳли, кичик гуруҳли ва якка машғулотларига болаларни муассаса педагоглари томонидан олиб бориладиган ҳар қандай машғулотлар бўлишидан қатъий назар ўз машғулотларига жадвал асосида жалб қилади.
1.18. Дефектолог ишининг натижаси нутқ нуқсонларининг бартараф этилиши, бошқа турдаги камчиликларнинг коррекцияланиши, мактаб таълимига тайёрлиги билан белгиланади.
1.19. Дефектолог мактабгача таълим муассасасидаги бошқа педагог ходимлар ва ота-оналар орасида болаларнинг ривожланишини шакллантириш бўйича билимларни тарғиб қилади.
1.20. Муассаса дефектологи педагогик кенгашлар, методик тадбирлар, туманда ўтказиладиган семинар, тренинг, конференция ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўз малакасини мунтазам ошириб туради.
1.21. Дефектолог олий махсус мутахассис маълумотига эга бўлиши ва ўз вақтида малакасини ошириб туриши лозим.
1.22. Халқ таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлимининг тиббий-психологик-педагогик-комиссияси муассаса дефектологининг коррекцион-педагогик ишини назоратга олади. Рўйхатга киритилган ва чиқарилган болалар баённома билан расмийлаштирилади ҳамда уч нусхада, бир хил шаклда бўлиши лозим. Рўйхатнинг бир нусхаси муассасада қолади, қолган икки нусхаси туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |