“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедраси томонидан



Download 27 Kb.
bet1/4
Sana08.06.2022
Hajmi27 Kb.
#645313
  1   2   3   4
Bog'liq
Давлат ва ҳуқуқ назарияси


Илова


“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедраси томонидан


2021-2022 ўқув йили кузги семестрида ўтиладиган “ Давлат ва ҳуқуқ назарияси ” модулидан якуний назорат учун казус ва мантиқий саволлар



1.

Модул номи: Давлат ва ҳуқуқ назарияси



Мантиқий саволлар

Саволни тайёрлаган профессор- ўқитувчининг Ф.И.Ш.


Давлат функциялари билан унинг мақсад ва вазифалари ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд? Фикрингизни мисоллар билан баён этинг.





Давлат функцияларини таснифлашга қандай мезонлар асос бўлади? Фикрингизни мисоллар билан асослаб беринг.





Давлат шакли, унинг ривожланиши ва ўзгаришига таъсир этувчи омилларни тушунтириб беринг.





Демократик сиёсий режим турларини кўрсатинг ва уларнинг алоҳида ўзига хос жиҳатларини ёритинг.





Диспозиция тушунчаси, турлари ва ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг. Турлари бўйича қонунчиликдан мисоллар келтиринг.





Ижтимоий нормалар ва ҳуқуқ ўртасидаги ўзаро фарқли ва ўхшаш жиҳатларни таҳлил этинг.





Ижтимоий муносабатлар тушунчаси ва уларни норматив тартибга солишнинг объектив заруриятини тушунтиринг.





Унитар, федератив ва конфедератив давлат шакллари ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинг ва амалий мисоллар асосида тавсифланг.





Давлат бошқарувининг шакли сифатида монархиянинг ўзига хос хусусиятлари ва турларини таҳлил қилинг ҳамда мисоллар келтиринг.





Давлат бошқаруви шакли сифатида парламентар республиканинг ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг ва фикрингизни мисоллар билан асослантиринг.





Президентлик республикаси, унинг тушунчаси ва ўзига хос жиҳатларини кўрсатиб беринг. Фикрингизни аниқ мисоллар билан асосланг.





Аралаш республика бошқаруви шаклининг ўзига хос хусусиятларини изоҳланг.





Санкция тушунчаси, турлари ва ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг. Турлари бўйича қонунчиликдан мисоллар келтиринг.





Сиёсий режим (тартиб) тушунчаси ва турларини таҳлил этинг. Демократик ва нодемократик режимларнинг хусусиятларини ёритиб беринг.





Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимида суд органларининг ўрнини изоҳланг ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатиб беринг?





Давлат тузилиши шакллари тушунчаси ва турларини муҳокама қилинг.





Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципида ижро ҳокимиятининг тутган ўрнини кўрсатиб беринг.





Ҳокимиятлар тақсимланиши принципининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаш орқали унинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.





Ҳуқуқ принципи тушунчаси ва турларини изоҳланг. Мазкур принципларнинг ҳуқуқнинг шаклланишидаги таъсирини мисоллар ёрдамида изоҳланг.





Ҳуқуқ функцияларини таҳлил қилиш орқали унинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини ёритиб беринг.





Ҳуқуқий онг тушунчаси ва унинг функциялари.





Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва даражаларини муҳокама қилинг.





Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм тушунчаларини ёритинг ҳамда уларни атрофлича муҳокама этинг.





Ҳуқуқий психология ва ҳуқуқий мафкура – ҳуқуқий онгнинг таркибий қисми сифатида. Фикрингизни амалий мисоллар билан асосланг.





Ҳуқуқий тарбия тушунчаси ва унинг воситаларини тушунтиринг. Унинг жамият ҳаётидаги тутган ўрнини ёритиб беринг.





Ҳуқуқнинг белгиларини аниқлаш орқали унинг ҳуқуқий табиатига баҳо беринг.





Ҳуқуқ нормасининг таркибий элементлари бўлган гипотеза, диспозиция ва санкция тушунчаларини ёритиб беринг.





“Ҳаракатлар стратегияси”да давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотлар мазмунини амалий мисоллар орқали ёритиб беринг.





Давлат ва ҳуқуқ назариясида давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш методларини баён этинг.





Ижтимоий фанлар тизимида давлат ва ҳуқуқ назариясининг тутган ўрни ва роли





Давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари ёритиб беринг.





Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотлар ва уларнинг моҳияти





Давлат, унинг моҳияти ва белгиларини тушунишда ёндашувлар хилма-хиллигини баён этинг.





Замонавий Ўзбекистон давлатининг асосий функциялари.







Давлатгача бўлган жамиятларда ижтимоий нормалар ва ижтимоий ҳокимият





Давлат ҳокимияти – ижтимоий ҳокимиятнинг муҳим шакли сифатида





Глобаллашув жараёни ва давлат функцияларининг замонавий концепциялари





Ҳокимиятлар бўлиниши – давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий шакли сифатида





Ҳуқуқ тушунчаси, белгилари, моҳияти ва принципларини ёритиб беринг.





Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жамият, давлат ва ҳуқуқ масалаларининг ифодаланиши





Ҳуқуқнинг моҳияти ҳақидаги турли назарияларни муҳокама қилинг.





Ҳуқуқий тарбия – ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг зарурий шарти





Ҳуқуқ нормаларини турли асосларга кўра таснифлаб беринг.





Ҳуқуқ нормасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланиш усулларини таҳлил этинг.





Ҳуқуқий маданиятнинг таркибий тузилишини баён этинг.





Давлат органларинг турли мезонларга кўра таснифланишини таҳлил қилинг.





Давлат механизми ва унинг таркибий элементларини ёритиб беринг.





Давлат функцияларини амалга ошириш шаклларини муҳокама қилинг.





Демократик сиёсий режим тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари.





Ижтимоий нормаларнинг тартибга солиш, баҳолаш ва бошқа функцияларини ёритиб беринг.




Умумий тайёрланган мантиқий саволлар сони:

50






Казуслар





Ҳуқуқ нормаси давлат томонидан ўрнатиладиган, маъқулланадиган, муҳофазаланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий юриш-туриш (хулқ-атвор) қоидаси бўлиб, ҳуқуқ мазмунининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.
Ҳуқуқ нормаси ҳақида гап борганда, айрим ҳуқуқни қўлловчи шахслар уни норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тенг тушунча деб ҳисоблашса, бошқалари ушбу тушунчалар турли мазмун ва аҳамият каб этишини таъкидлайдилар.
Ҳуқуқ нормасини атрофлича муҳокама қилиб, масалага ҳуқуқий баҳо беринг.





Давлатлар тузилиш шаклига кўра оддий – унитар ҳамда мураккаб – фeдeратив ва конфeдeратив давлатларга бўлинади. Давлат тузилиши шакли нафақат оммавий ҳокимият билан, балки давлатнинг яна бир муҳим белгиси – аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.
Унитар (ягона, лот. “унос” – “бир” сўзидан олинган) давлат оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий-ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоятлар, кантонлар)га эга. Бироқ мазкур маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат сувeрeнитeти аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
Тошкент давлат юридик университетининг 1-курс талабалари билан семинар машғулотида Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилиши шаклини муҳокама қилиш вақтида, айрим талабалар Ўзбекистоннинг унитар давлат эканлигини таъкидлашса, бошқалари федератив давлат деган фикрларни билдиришган.
Давлатнинг тузилиш шаклларини атрофлича муҳокама қилиш орқали вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.





Давлат механизми муайян объектив тамойиллар асосида амалга оширилади, бу эса жамиятни давлат томонидан идора этишнинг самарадорлигини таъминлаш кафолати ҳисобланади. Қонун чиқариш ва ижро этиш ваколатлари айни бир шахс қўлида ёки айни бир орган ихтиёрида жамланган бўлса, эркинлик мавжуд бўлмайди, зеро давлат бошлиғи ёки парламент нотўғри қонунлар қабул қилиши ва улардан турли мақсадларда фойдаланиши мумкин. Шу сабабли ҳокимиятлар бўлиниши принципига амал қилиниши лозим. Ҳокимиятлар бўлиниши учала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини таъминловчи тизимдир.
Ҳокимиятлар бўлиниш принципининг мазмун ва моҳиятини атрофлича ёритинг.





Давлатнинг белгилари давлатни жамиятдаги барча давлатга муайян даражада яқин ва ўхшаш бўлган бошқа ташкилотлардан фарқлаш имконини беради. “Оммавий ҳокимият”, “давлат тузилмалари”, “сиёсий ташкилот” сингари бир қатор тушунчаларни шулар жумласига киритиш мумкин. Давлат белгилари хусусида ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари, ёндашувлари турли-туман бўлсада, уларни умумлаштириб асосий белгиларини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир мустақил давлат, биринчи навбатда, давлатнинг қўшимча белгилари (рамзлари) ҳисобланган давлат байроғи, герби, мадҳиясига эга.

Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish