“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедраси томонидан


Шу билан бирга, айрим манбаларда гипотеза, диспозиция ва санкциянинг ҳуқуқ нормасида биргаликда учраши доимо ҳам кузатилмаслиги қайд этилади



Download 27 Kb.
bet3/4
Sana08.06.2022
Hajmi27 Kb.
#645313
1   2   3   4
Bog'liq
Давлат ва ҳуқуқ назарияси

Шу билан бирга, айрим манбаларда гипотеза, диспозиция ва санкциянинг ҳуқуқ нормасида биргаликда учраши доимо ҳам кузатилмаслиги қайд этилади.
Масалани атрофлича муҳокама қилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.





Ҳуқуқ нормасининг диспозициясида ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган хатти-ҳаракат қоидаси (ҳуқуқ ва мажбуриятлари) ифодаланган бўлади. Бу юридик норманинг ўзаги, ҳуқуққа мувофиқ ҳулқ-атвор намунаси, моделидир. Бироқ, диспозиция тартибга солиш хусусиятларини гипотеза ва санкция билан биргаликдагина намоён эта олади, ҳаракатда бўлади. Юриш-туриш қоидасининг ифодаланишига кўра диспозициялар оддий, тавсифловчи, бланкет, ҳавола этувчи диспозицияларга бўлинади. Улар ўз навбатида ўзига хос хусусиятларга эга.
Масалани атрофлича таҳлил қилинг.





Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг демократик ҳуқуқий давлат асосларини барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Бунда ҳокимиятлар бўлиниши алоҳида аҳамият касб этиб, давлат функцияларини самарали амалга оширилишини таъминлаб беради, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши лозим. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳокимият ваколатларини тақсимлаш ва улар ўртасида бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш тизимини тадбиқ этиш бўйича ҳуқуқий асослар яратилди ва бу борада ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳокимият ваколатларини тақсимлаш ва улар ўртасида бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш тизимини атрофлича таҳлил қилинг.





Давлат бошқарув шакли - бу давлат ҳокимиятининг олий органларини ташкил этиш ҳамда ушбу органларнинг ўзаро ва аҳоли билан бўлган муносабатларини белгиловчи давлат шаклининг элементидир.
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув шаклининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилинг ва фикрларингизни ҳуқуқий асослаб беринг.





Замонавий давлатнинг экология, демография, хомашё соҳаларидаги, ахборот технологиясини яратиш ва ундан фойдаланиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамда бутун тараққиётга дахлдор бўлган бошқа глобал соҳалардаги фаолиятини тасдиқловчи глобал функцияларни ажратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлат функцияларининг ривожланиш тенденциялари бу вазифалар ҳам давлатнинг моҳияти ва расмий тавсифининг таъсири остидаги, ҳам ўзгариб бораётган ташқи муҳит таъсири остидаги ривожланиши ва ўзгаришини ўз ичига олади. Шунингдек, давлат функцияларининг ривожланишига ташқи ва ички омиллар ўз таъсирини ўтказади.
Масалани атрофлича муҳокама қилинг.





Ижтимоий нормалар кишилар, уларнинг жамоалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий хулқ-атвор қоидалари бўлса, ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган ёки маъқулланадиган, ўзида эркинлик, тенглик ва адолат тамойилларини ифодалайдиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, бажарилиши умуммажбурий бўлган юриш-туриш қоидалари йиғиндиси ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий нормалар бир-биридан турли жиҳатларига кўра, хусусан, шакл­ланиш усуллари ва манбалари бўйича, таъминлаш усуллари ва ифода этиш шаклига кўра, кишилар онгига таъсир этиш хусусияти ва усулларига кўра, жавобгарлик моҳияти ва тартиби бўйича ҳамда амал қилиш соҳалари бўйича фарқ қилади.
Айрим манбаларда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти юқори эканлиги қайд этилса, бошқаларида ижтимоий нормалар муносабатларни тартибга солишда самарали восита эканлигини билдирилади.
Ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий нормаларнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини муҳокама қилиш орқали вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.





Давлат функциялари тараққиётнинг у ёки бу босқичида жамият олдида турган асосий вазифаларга қараб белгиланади вабу вазифаларни рўёбга чиқаришнинг воситаси сифатида намоён бўлади. Давлат вазифаларининг мазмуни эса турли хил ички ва ташқи омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Масалан, мамлакат иқтисодий ҳаётидаги танглик ҳодисалари давлатнинг, унинг барча органларининг куч-ғайратини иқтисодий вазифаларни ҳал қилишга жалб этишни талаб қилади. Давлат ўз функцияларини амалга оширишда муайян шакл ва усуллардан фойдаланади. Давлат функцияларини амалга ошириш шаклларининг ҳуқуқий ва ҳуқуқий характерга эга бўлмаган турлари мавжуд.
Давлат функцияларини амалга ошириш шаклларига ҳуқуқий баҳо беринг ва уларни атрофлича ёритинг.





Давлат ҳокимиятини ҳудудий нуқтаи назардан ташкил этиш ва амалга ошириш – мураккаб, кўп таркибли ҳодиса бўлиб, унда давлат тузилишининг муайян тартиби, давлатнинг алоҳида таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик муносабатлари назарда тутилади. Бу маъмурий-ҳудудий тузилиш, иқтисодий ва махсус ҳудудларга ажратишни ҳам қамраб олади. Давлатнинг тузилиш шакли деганда, муайян давлатнинг сиёсий, маъмурий, ҳудудий тузилиши ва унинг олий органлари билан маҳаллий органлари ўртасидаги алоқалар эътироф этилади.
Давлатнинг тузилиш шакли турларини ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилинг.






Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish