Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси Норма ижодкорлиги модулидан тайёрланган оралиқ назорат учун казуслар



Download 24,98 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi24,98 Kb.
#209426
Bog'liq
Норма ижодкорлиги оралиқ казуслар


Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси
Норма ижодкорлиги модулидан тайёрланган оралиқ назорат учун

КАЗУСЛАР






Норма ижодкорлиги



ОН учун казус


Илмий адабиётларда “қонун ижодкорлиги”, “ҳуқуқ ижодкорлиги”, “норма ижодкорлиги” каби атамалар кўп ишлатилади.
Ушбу атамаларни назарий ва ҳуқуқий асослар ёрдамида таҳлил қилинг ва ўзаро фарқланг.


Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилади. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиш ва қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш тартибини тушунтириб беринг.


Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади. Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин.
Келишув комиссияси аъзоларини шакллантириш тартиби, келишув комиссиясининг кўриб чиқадиган масалалар бўйича ваколатларини таҳлил қилган ҳолда унинг қонунларни қабул қилишдаги аҳамиятини ёритиб беринг.


Турли қонун ости ҳужжатларининг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, уларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек, қонун ости қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.
Қонун ости ҳужжатларининг ўзаро нисбати деганда нимани тушунасиз. Амалдаги қонунчиликка кўра қонун ости ҳужжатларининг ўзаро нисбатини таҳлил қилинг ва уларнинг аҳамиятини тушунтириб беринг.


Норма ижодкорлиги техникаси талаблари янги қонун ости ҳужжатлари лойиҳасини тайёрлаш, амалдагиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, айримларини бекор қилиш билан боғлиқ бутун фаолият жараёнида қўлланилади. Шундай талаблардан бири янги қонун ости ҳужжатини қабул қилишда қонунчиликнинг реал аҳволи, тегишли қонун ости ҳужжатларининг қўлланиши амалиёти ва бу борадаги муаммолар ҳамда халқаро тажрибани чуқур қиёсий таҳлил этиш ҳисобланади.
Норма ижодкорлиги техникасининг ушбу талаби қонун ости ҳужжатлари лойиҳасини тайёрлашда бажарилиш ва унга риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилинг.


Норма ижодкорлиги техникаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, айрим ҳужжатларини бекор қилиш билан боғлиқ бутун фаолият жараёнида қўлланилади.
Норма ижодкорлиги техникасининг талаби бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонунчиликнинг ҳолатини, қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро тажрибани ўрганишни таҳлил қилинг.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган тайёрланган қарори лойиҳасини иқтисодий, илмий ва экологик экспертизалардан ўтказиш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасалардан экспертларни жалб этди. Таклиф этилган мутахассислар зарурий билим ва тажрибага эга бўлиб, уларнинг орасида қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этганлари ҳам бор эди. Қарор қабул қилувчи орган эса қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган мутахассислар эксперт бўла олмаслигини маълум қилди.
Амалдаги қонунчиликка кўра ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг ва ечимини топинг.


Вилоят ҳокими норматив тусга эга қарор қабул қилди ва уни амалиётга жорий қилгандан сўнг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборди. Адлия бошқармаси масъул ходими эса вилоят ҳокими норматив тусга эга қарорни қабул қилишдан аввал ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши зарурлигини маълум қилди.
Ушбу ҳолатда адлия бошқармасининг эътирози асослими? Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.


Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгандан сўнг фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари якка тартибда ёки жамоа тарзида, оғзаки ёки ёзма шаклда киритилиши учун қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг турар жойи, тегишли органнинг, ташкилотнинг номи ва почта манзили кўрсатилади. Қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазалар имзоланган бўлиши керак. Қонун лойиҳаси юзасидан белгиланган тартибда киритилган таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилиши шарт. Таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиб олишни рад этиш тақиқланади.
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда умумхалқ муҳокамасининг аҳамияти, уни ўтказиш тартибини ёритиб беринг. Ҳар бир қонунни қабул қилишда умумхалқ муҳокамасини ўтказиш фойдали бўлиши мумкинми?, деган фикрни муҳокама қилинг.


Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Бундай ҳолларда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади. Шунингдек, Сенат томонидан маъқулланиб Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
Сенат томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан қайтаришининг ҳуқуқий томонларини қонунчилик ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг ва қайтарилган қонуннинг Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартибини муҳокама қилинг


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баён тарзида расмий эълон қилинишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш, уларнинг кучга кириши ва амал қилишини қонун ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Амнистия тўғрисдаги қарор эълон қилинди. Бир гуруҳ фуқаролар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мурожаат қилиб, мазкур қарорга шарҳ беришни сўрашди. Конституциявий суд вакиллари эса улар фақат Конституция ва қонунларга шарҳ беришлари мумкинлигини, Олий Мажлис Сенати қарори эса Қонун эмаслигини айтиб, фуқароларнинг илтимосини рад этишди. Мурожаат эгалари эса қонунчиликда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари ҳам қонун сифатида эътироф этилганини айтишди.
Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини муҳокама қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан Маъмурий юстиция тўғрисидаги қонун қабул қилиниб мақуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилди. Сенат аъзолари, мазкур қонунни кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатасига қайтаришди. Сенат томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқиш ва зиддиятларни братараф этиш учун Сенат ва Қонунчилик палаталари аъзоларидан келишув комиссияси тузилди. Келишув Комиссияси қонун устида мукаммал ишлаб уни мақуллаш учун яна Сенатга юборишди. Сенат эса қонунни Келишув комиссиясининг таҳририда маъқулламади ва айрим тузатишлар киритиб, қонунни имзолаш учун Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборди.
Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.Сенат томинидан қайтарилган қонунни Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқиш тартибини муҳокама қилинг?


Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сингари қонунлар ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги маҳсули ҳи­собланади. Бироқ уларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши қонуннинг ҳуқуқий ҳаётдаги тутган ўрни ва аҳамиятига боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларга эга. Қонун норма ижодкорлигининг муҳим таркибий қисми бўлган қонун ижодкорлиги жараёнида ярати­лади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида қонун яратилишининг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг.


Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат-ҳуқуқий ислоҳотлар тизимида норма ижодкорлиги соҳасидаги ўзгаришлар ўзига хос ўрин тутади. Бу борадаги ислоҳотлардан кутилган мақсадлар нималардан иборат эканлигини муҳокама қилинг.


Фуқаро А.Б. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига “Ўйинчоқлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишни сўраб ушбу лойиҳани почта орқали жўнатди. Лекин унга рад жавоби баён қилинган хат келди. Фуқаро бундан норози бўлиб судга мурожаат қилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектларни аниқланг? Фуқаро ўзининг таклифиниамалга ошириши учун қандай имкониятлар мавжудлигини муҳокама қилинг.


Қонун ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим.
Шундан келиб чиқиб ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишишга доир талабларни муҳокама қилинг ва амалий мисоллар келтиринг.


Қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субекти томонидан Қонунчилик палатасига киритилганидан сўнг Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш бошланди. Муҳокама жараёнига эса олимлар, мутахассислар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилди. Муҳокама жараёнига иштирок этишни сўраган қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари муҳокама жараёнига чақирилмади. Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Қонун лойиҳасининг муҳокама жараёнини қонунчилик асосида таҳлил қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Шундан сўнг Олий суд қонун лойиҳасида баъзи камчиликлар борлигини аниқлади ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилиб лойиҳа матнини ўзгартириш ҳақида сўради. Қонунчилик палатаси эса маъзкур ҳолатга эътироз билдириб, бу қонунчилик талабига зид эканлигини таъкидлади.
Юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Қонун лойиҳасига Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан ўзгартириш киритиш ва уни чқариб олиш тартиби қандай?


Норма ижодкорлик жараёнини прогнозлаштириш жуда муҳим илмий-амалий фаолият бўлиб, унинг натижасида жамият ва давлатнинг ҳозирги кунда ривожланишига хизмат қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишига, ҳуқуқий тартибга солиш тизимида қайтаришлар, такрорланишлар, бир-бирига зид нормаларнинг мавжудлиги, ҳуқуқдаги бўшликлар ва ноаниқликларнинг олдини олиш имконияти вужудга келади.
Қонунчилик тизимининг келгусида ривожланишининг асосий тенденциялари ва шакллари ҳақидаги прогностик ахборот олишга йўналтирилган фаолият сифатидаги прогнозлаштиришнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Муҳокама қилинг.




Download 24,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish