48. Дунёнинг турли бурчакларида диний низолар авж олган бир пайтда республикамизда динлараро муносабатларда бирорта жиддий низо чиқмаганини нималар билан изоҳлайсиз?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар” деб белгиланган. Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тарихий илдиз ва мустаҳкам қонуний асосларга эга бўлиб, дунёвий давлат ва дин орасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди деб белгиланган. Ушбу моддани амалга ошириш механизми 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида акс этган.
Бундан ташқари ўзбек халқи ўз атрофида яшаётган бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан дўстлик, ўзаро ҳамкорлик, меҳр-оқибат туйғуларига амал қилиши бошқаларнинг ҳам миллий ўзлигини англашида муҳим омил бўлди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакиллари аҳил-иноқ, тинч-тотув яшаб келмоқда. Улар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун зарур барча шароитлар яратилган. Жамиятимизда дўстлик ва меҳр-оқибат, миллатлараро ва динлараро тотувлик муҳити янада мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг таъминланиши давлатимиз томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг натижасидир. Чунки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда давлат ва дин масаласини оқилона, диний можароларни эса тинч йўл билан ҳал қилишнинг самарали чора-тадбирлари кўрилди.
49. “Демократия – универсал эмас, балки умуминсоний қадрият”, деган ғоянинг мазмунини атрофлича изоҳланг.
“Демократия” атамаси demos – “халқ”, kratos – “ҳокимият”дан иборат бўлиб, “халқ ҳокимияти” маъносини англатади. Демократия – доимий ўзгариш, ровожланишда бўлган ҳодиса. Инсон қўли билан демократия эзгуликка ҳам, ёвузликка ҳам йўналтирилиши мумкин.
Ҳозирги замон жамияти ўзининг мураккаблиги, кўпсонлилиги билан бевосита демократияни амалга ошириш имкониятига эга эмас. Шунинг учун бугунги кунда унинг энг кўп қўлланиладиган шакли вакиллик демократиясидир. Бунда фуқаролар сиёсий қарорларни қабул қилиш, қонунларни таърифлаб бериш ҳамда ижтимоий фаровонлик йўлидаги дастурларни ҳаётга татбиқ этиш учун расмий шахсларни сайлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилиши мустаҳкамланган.
Демократиянинг универсал – ҳаммабоп қолипи бўлмайди. Уни ясашга уриниш, дунёнинг турли бурчакларидаги, тарихий ривожланишнинг турли босқичида бўлган халқлар ҳаётига ўша қолиплар асосида демократияни “олиб кириш”га уринишлар муваффақиятсизликка маҳкумдир. Чунки бир халқ дунёқараши ҳамда яшаш тарзидан келиб чиқиб шаклланган демократик муносабатларни шундоққина бошқа бир мамлакатга механик кўчириш кутилганидан тескари эффект бериш эҳтимоли юқори. Бу ўринда узоққа бормай, Афғонистон, Ироқ, Сурия сингари мамлакатлар, уларнинг халқлари бошидан ўтказган ва ҳамон давом этаётган фожиаларни эслашнинг ўзи кифоя.
Очиғини айтганда, демократияни ёйишга бўлган уринишлар ортида, у ёки бу мамлакат бошқарувига аралашиш, унинг тақдирини ўз қўлига олишдек мақсад-муддаолар ётибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |