Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Давлат тушунчаси, белгилари ва асосий функцияларини тушунтиринг



Download 1,04 Mb.
bet25/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

Давлат тушунчаси, белгилари ва асосий функцияларини тушунтиринг.

Давлат – бу муайян ҳудудда олий ҳокимиятни амалга оширувчи, махсус бошқарув аппаратига эга бўлган, жамиятдаги барча ижтимоий-сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини ифода этувчи, уларни бирлаштириб ва мувофиқлаштириб турувчи оммавий-сиёсий ташкилот.
Давлат оддий бирлик ёки ташкилот эмас, балки ҳуқуқий нормалар асосида ташкил этиладиган ва амал қиладиган сиёсий ташкилотдир.
Ҳозирги вақтда давлатнинг умумэътироф этилган қуйидаги асосий белгиларини кўрсатиш мумкин.

  1. Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги. Ҳозирги замон юридик фанида давлат ҳудуди деганда, муайян давлатнинг суверенитети тадбиқ этиладиган доира назарда тутилади. Давлат ҳудуди ўз ичига қуруқлик, сув, ер ости ва ҳаво маконларини қамраб олади.

  2. Махсус бошқарув аппаратининг мавжудлиги. Давлат ўз олдига қўйган вазифа ва функцияларини амалга ошириш ҳамда жамият устидан бошқарувни ташкил этиш учун мураккаб механизм (аппарат)га эга бўлади. Махсус тарзда ташкил этилган ушбу давлат механизмининг самарали фаолият юритиши учун алоҳида кишилар гуруҳи, яъни давлат хизматчилари бўлиши тақозо этилади. Ушбу шахсларнинг асосий вазифаси жамият устидан бошқарувни амалга ошириш ҳисобланади. Жамият сиёсий тизимининг бошқа тузилмаларидан фарқли ўлароқ, фақат давлатгина қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти каби орган ва тузилмаларга эга бўлади.

  3. Ҳуқуқ тизимининг мавжудлиги. Ҳуқуқсиз давлат мавжуд бўла олмайди. Ҳуқуқ давлат ҳокимиятини юридик жиҳатдан расмийлаштиради ва шу билан уларни легитим, яъни қонуний қилиб қўяди. Давлат ўз функцияларини ҳуқуқий шаклларда амалга оширади. Ҳуқуқ давлат ва давлат ҳокимияти фаолиятини қонунийлик доирасига олиб киради, уларни аниқ ҳуқуқий тартибга бўйсундиради. Шунингдек, давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқ нормалари асосида жамият аъзолари ўртасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар тартибга солинади.

  4. Солиқ тизимига эгалиги. Фақат давлатгина расмий тартибда солиқ ва бошқа йиғимларни жорий қилиш ҳуқуқига эга. Давлат ҳудудида яшаётган барча шахслар давлат бюджетига мажбурий тартибда қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаб борадилар. Улар ёрдамида давлатнинг фаолият юритиши учун зарур бўлган моддий-молиявий база шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига кўра фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.

  5. Суверенитетга эгалиги. Давлат суверенитети – маълум бир ҳудудда олий ҳокимиятга эгалик, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатдаги тўла мустақиллигидир.

Ҳар қандай давлатнинг моҳияти, энг аввало, унинг фаолиятида, функцияларида намоён бўлади. Давлатнинг функциялари, унинг вазифалари ва моҳияти билан узвий боғлиқ бўлиб, давлатнинг моҳияти ўзгариб борган сари функциялари ҳам шунга мос равишда ўзгариб боради. Давлат функциялари – бу давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишларидир. Давлатнинг ички ва ташқи функциялари мавжуд.




  1. Download 1,04 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish