Унитар давлатга хос белгилар:
қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти органлари ягона тизимининг мавжудлиги;
ягона конституция, қонунчилик, солиқ, молия тизимларининг мавжудлиги;
ягона фуқароликнинг жорий этилганлиги;
барча ташқи муносабатлар марказий органлар томонидан амалга оширилиши
Unitar davlat — davlat tuzilishi shakli; bunda davlat hududi tarkibida, federatsiyadan farkli ravishda, federativ birliklar (shtatlar, yerlar) bulmaydi, balki u maʼmuriyxududiy birliklar (tumanlar, viloyatlar, kantonlar va x.k.)ga boʻlingan boʻladi. Mazkur mustaqil qismlar davlat suvereniteta alomatlariga ega emas. Bunday davlatda oliy organlarning yagona tizimi hamda yagona qonunchilik (Konstitutsiya, fuqarolik, oliy davlat xrkimiyati) buladi. Barcha Unitar davlatlarga xos bulgan markazlashtirish turli shakllarda va turli darajada namoyon bulishi mumkin. Baʼzi mamlakatlarda mahalliy organlar umuman boʻlmaydi va maʼmuriyhududiy boʻlinmalar markaziy hokimiyat vakillari tomonidan boshqariladi. Boshqa davlatlarda mahalliy organlar tashkil etiladiyu, lekin ular (bevosita yoki bilvosita) markaziy hokimiyat nazorati ostida buladi. Markaziy hokimiyat mahalliy organlar ustidan nazoratning qanday turini amalga oshirishiga qarab, Unitar davlatlar markazlashgan va markazlashmaganga bulinadi. Markazlashgan Unitar davlatda mahalliy organlarning markazga buysunishi markazdan tayinlanadigan mansabdor shaxslar orqali amalga oshiriladi. Markazlashmagan Unitar davlatda mahalliy organlar markaziy organlardan mustaqil ravishda shakllantiriladi, shuning uchun ular oʻrtasidagi huquqiy munosabatlar markazlashmagan asoslarda oʻrnatiladi. Unitar davlat tarkibida davlat belgilari mavjud milliyhududiy tuzilmalar ham boʻlishi mumkin, mas, muxtor viloyat, muxtor respublika. Oʻzbekiston — Unitar davlat Uning tarkibida davlat tuzilishiga xos belgilari mavjud bulgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi bor.
Унитар (ягона, лотинча «unus» – «бир» сўзидан олинган) давлат оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлик эканлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий-ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоятлар, кантонлар)га эга. Бироқ мазкур мустақил қисмлар давлат суверенитети аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик мавжуд бўлади. Унитар давлатнинг яхши томони шундаки, унинг тузилиши содда бўлиб, олий ҳокимият тўлалигича унинг тасарруфида бўлади.
Барча унитар давлатларга хос бўлган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён бўлиши мумкин. Баъзи мамлакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият тайинлаган вакиллар томонидан бошқарилади.
Бошқа давлатларда маҳаллий органлар ташкил этилади, лекин улар (бевосита ёки билвосита) марказий ҳокимият назорати остида бўлади. Марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қай турини амалга оширишига қараб, унитар давлатлар марказлашган (Буюк Британия, Швеция, Дания ва бошқалар) ва марказлашмаган (Франция, Италия, Испания ва бошқалар)га бўлинади3.
Бундан ташқари, баъзи унитар давлатларда бир ёки бир неча ҳудудий бўлинмаларга бошқалардан имтиёзлироқ ҳуқуқий мақом берилиши мумкин. Бундай унитар давлат нисбий маъмурий мустақил мухторият (автономия)га эга бўлади. Давлат тузилишининг юқоридаги шакли ҳудудий бўлинмаларнинг махсус манфаатларини ҳисобга олиш зарур бўлган жойларда қўлланилади. Мазкур автоном тузилмаларда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бошқа аҳолига қараганда кенгроқ бўлади. Бироқ мухториятлар мустақиллигига марказий ҳокимият белгилаган доирадагина йўл қўйилади.
Мухториятлар қадимги замонлардан буён маълум. Жумладан, саноатлашишгача бўлган жамиятда мухторият империялар доирасида мавжуд бўлган. Империя – давлатлараро бирлашиш шакли эмас, шунингдек, мураккаб давлат тузилишининг махсус шакли ҳам эмас. Бу аслида унитар давлат бўлиб, унга кирувчи ўз суверенитетини йўқотган этник-сиёсий тузилмалар мухторияти бундай давлатга хос хусусиятлардандир. Саноат юксак тараққиётга эришган даврда империялар парчаланиб кетади. Зеро, империя доирасида сиёсий мавжуд бўлган этнослар ўзларининг суверен давлатларини барпо этишга интилади.
Яна бир жиҳатни ҳисобга олиш керак бўлади. Унитаризм ер эгаликлари, князлик ва бошқаларга бўлиниб кетган феодал тарқоқлигига нисбатан ўз даври учун илғор ҳодиса ҳисобланган. Зеро, у ягона бозорнинг вужудга келиши, буржуа иқтисодий муносабатларининг ривожи учун йўл очиб берган. Лекин капитализмнинг ривожланиб бориши, фан-техника тараққиёти билан, янги иқтисодий муаммоларнинг пайдо бўлиши ва бошқа омиллар туфайли интеграция жараёнлари бошланиб кетади. Булар эса мураккаб давлатлар ва уларнинг тузилмалари – федерация, конфедерация, ҳамдўстлик ва ҳоказоларни юзага келтиради.
61-SAVOL:
. Монархия давлат бошқарувининг шакли сифатида ўзига хос хусусиятлари ва турларини қилинг. Мисоллар келтиринг
Ikkalasini bitta qilib monarxiya mavzusini to’liq o’qiysilar.
Do'stlaringiz bilan baham: |