Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш


-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби



Download 52,77 Kb.
bet5/15
Sana26.04.2022
Hajmi52,77 Kb.
#583468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
308 13.04.2019

4-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби
17. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб-китоби ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунигача «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
18. Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
19. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ариза берувчининг Сирдарё вилоятида доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда йўқлиги;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
б) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган мезонлардан кўплиги;
в) идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;
г) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:
ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;
д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу қоида:
бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);
ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;
амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;
ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;
оиланинг «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;
оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;
туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
20. Ариза берувчининг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларига мувофиқ тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисида тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.
Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган маъсул ходимга берилади.
Нафақа ёки моддий ёрдам тайинланиши ёки рад этилиши юзасидан тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади.
21. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда, «Ягона реестр» АТда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор ўз-ўзидан умумлаштирилади.
Бунда ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
22. 14 ёшгача бўлган болалари бўлган ва нафақа тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 14 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 14 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сони билан оила учун белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилади.
Бунда:
нафақа тайинланган оилада 14 ёшгача болалар сони ўзгарганда (бола 14 ёшга тўлиш ҳолати бундан мустасно) ариза берувчи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки васийлик ва ҳомийлик органи қароридан кўчирма илова қилинган ҳолда хабар берилади;
нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш ва янги миқдордаги нафақани тўлаш оиладаги вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.

Download 52,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish