Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш


-боб. Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби



Download 52,77 Kb.
bet8/15
Sana26.04.2022
Hajmi52,77 Kb.
#583468
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
308 13.04.2019

7-боб. Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби
39. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тўлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда амалга оширилади.
Тўлов қайдномасида ҳисобланган маблағлар бюджетнинг ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларидан ортиқ бўлган тақдирда, «Ягона реестр» АТ ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига биноан келгуси ой тўлов қайдномасига киритиш учун календарь санаси бўйича охирги тақдим этилган аризалардан бошлаб тайинланган нафақа ва моддий ёрдамни тегишли ой тўлов қайдномасидан чиқаради.
Нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларнинг ҳар бир тури бўйича АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.
АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни ҳар бир олувчи, нафақа, моддий ёрдам ва компенсациялар бўйича «Ягона реестр» АТга белгиланган тартибда тақдим этади.
40. Туман (шаҳар) молия бўлими нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхатлар бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган доирада тўлашга ойнинг 4-кунидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-кунидан кечикмай АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқлари билан ўтказади.
Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
41. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тўлови бўйича АТ «Халқ банки» бўлинмалари (филиаллари) хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ «Халқ банки» томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
42. Назарда тутилган бюджет маблағлари Сирдарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сонига қараб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси томонидан тақсимланади.
43. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ «Халқ банки»нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.

Download 52,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish