Давлат ташқи қарзларининг моҳияти



Download 41,84 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi41,84 Kb.
#59563
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1Давлат ташқи қарзларининг моҳияти


Давлат ташқи қарзларининг моҳияти
Давлат кредити муносабатларида ҳам бўш турган пул капиталларига эга бўлган субъектлар сифатида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ҳисобланса унга нисбатан давлат эҳтиёжларининг мавжудлиги давлат кредити муносабатларининг асосини ташкил қилади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан фаолият юритувчи иқтисодий сбъектлар билан биргаликда давлат ҳам ўзига хос иқтисодий субъект сифатида иқтисодий муносабатларда иштироқ этади. Иқтисодчи, А.Ўлмасов(давлатнинг қимматбаҳо қоғозлар чиқариши ва уни жойлаштириш воситасидаги операциялари, иқтисодиётдаги кредит кўламига таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сиёсатини ўзига хос давлат тадбиркорлиги сифатида баҳолайди.
Кредит муносабатлари хилма хил шаклларга эга бўлиб, улар хўжалик ҳаётининг барча соҳаларига кенг кириб бормоқда. Кредит муносабатларида иштирок этувчи субъектлар сифатида қуйидаги 4 субъектларни ажратишимиз мумкин: давлат, корхона ва ташкилотлар, аҳоли ва халқаро молиявий инцитутлар[1].
Кредит муносабатларида давлат фаол иштирок этувчи субъект ҳисобланиб, бундай кредит муносабатларини давлат кредити муносабатлари сифатида кўриб ўтилади. Бозор иқтисодиёти шароитида жамиятининг узлуксиз равишдаги ҳар хил ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини молиявий таъминлаши билан боғлиқ бўлган харажатларини қоплаш мақсадида давлат хўжалик тузилмалари, аҳоли ва хорижий субъектларнинг бўш турган молиявий ресурсларини жалб қилиши мумкин. Жамиятнинг бундай бўш турган пул маблағларини жалб қилишнинг асосий усулларидан бири сифатида ҳозирги шароитда давлат кредити муносабатлари ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир. Мамлакат ичкарисида давлат кредити муносабатларини амалга оширишда одатда давлат қарздор субъект сифатида қатнашади кредиторлар эса аҳоли, корхона ва ташкилотлар иштирок этади. Халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида эса давлат ҳам кредитор ҳамда қарздор сифатида иштирок этади.
Иқтисодий категория сифатида давлат кредити, молия ва кредит каби икки турдаги пул муносабатларининг ўртасида бўлиб, бир вақтнинг ўзида кредит муносабатларига хос сифат белгиларига эга ва молиявий муносабатларга хос сифат белгиларига эга.
Давлат кредити кредит муносабатларининг алоҳида шакли сифатида қатор хусусиятларга эгаки, бу хусусиятлар воситасида классик молиявий категориялар, масалан, солиқдан фарқланади. Солиқдан фарқли равишда иҳтиёрий характер касб этади. Бу хусусияти билан императив пул муносабатлари қаторига кирмаслигини кўрсатиб беради. Аммо,…?
Давлат кредитининг хусусияти унинг қайтарувчанлиги, муддатлилиги ва тўловчанлиги билан белгиланади. Бироқ бу муносабатларни банк кредити ёки кредитнинг бошқа турлари билан аралаштирмаслик лозимдир. Таниқли иқтисодчи В.М. Родионова_ хўжалик субъектлари учун банк кредитларининг давлат кредитидан асосий фарқли жиҳати, ундан хўжалик субъектларининг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш учун фойдаланилиши яъни ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилиши билан белгиланишини таъкидлайди. Давлат кредити эса кредит ресурслари асосан бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун фойдаланилиши, унда сиёсий усқуртмалар ва жамиятнинг молиявий муносабатларини бир қисмини акс эттирувчи бюджет маблағлари ҳаракати билан белгиланишини ва уни қайтаришнинг асосий молиявий манбаи бюджет даромадлари ёки маблағлари бўлишини таъкидлайди.
Иқтисодчи Ш. З. Аблдуллаева эса, «Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томонидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланишида ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади» - деган фикрни билдиради.
Ҳар иккала иқтисодчиларнинг фикри умуман олганда бир бирини тўлдириб келади ва уларни умумлаштирган ҳолда фикримизча, давлат кредитлари давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазифаларини бажариши учун зарурий булган бюджет харажатлари натижасидаги бюджет тақчиллигини молиялаштириш ва давлат қарзларини қоплаш учун ишлатиладиган пул муносабатларидир.
Давлат қарзларини ва унинг фоизларини қоплаш манбалари сифатида бюджет маблағлари қўлланилади. Давлат кредити миллий бойликнинг ва ялпи ички маҳсулотнинг қийматининг иккиламчи тақсимланишини таъминлайди.
Давлат кредит муносабатларига Ялпи миллий маҳсулотни тақсимлаш жараёнида шакилланган даромадларнинг ва пул фондларининг бир қисми тўғри келади. Асосий бундай молиявий ресурслар аҳоли, корхона ва муассасаларининг бўш турган маблағлари бўлиб ҳисобланади.
Давлатнинг қўшимча молия ресурсларини шаклланиши- аҳоли, корхона ва муассаларнинг вақтинчалик бўш турган пул маблағларидан жалиб қилиш давлат кредит муносабатларининг бир томони бўлиб ҳисобланади. Иккинчи томони бу қўшимча жалб қилинган ресурслар қайтарилиши, тўловчанлиги билан боғлиқ молиявий муносабатлар ҳисобланади. Жалб қилинган кредит ресурслари бўйича даромадлар бюджетнинг даромадлари ҳисобига кредиторларга берилади.
Давлат қимматли қоғозлари эгалари доираси солиқ туловчиларнинг доираси билан тўғри келмайди. Агарда шундай тасаввур қилсак, солиқ тўловчиларнинг контингенти қимматли қоғозлар эгалари контингентлар билан тенг бўлсада, лекин уларнинг таркибий тўғри келмаслиги мавжуд бўлади; яъни ҳар бир қимматли қоғозлар эгаларидан бюджетга солиқ тўловчиларнинг ҳажми уларнинг давлат кредит муносабатларидан олаётган даромадлари даражасига тўғри келмайди. Демак, давлат кредити муносабатларининг иккинчи бир томони у қайта тақсимлаш характерига эгалигидир.
Давлат кредити муносабатлариниг объектив асослари, жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш миқдори ва давлат бюджет даромадларини бундай эҳтиёжларни тўлақонли қондириш имкониятининг доимий равишда мавжуд бўлмаслик натижасидаги зиддиятлар билан белгиланади.

Download 41,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish