Тавсиялар
Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш учун энг аввало мактабларнинг бундай рейтинг натижаларига келиб қолишига сабаб бўлган салбий омилларни қидириб топиш ҳамда ушбу салбий омилларни бартараф этиш лозим. Муассасаларни ўз иш фаолиятини жадаллик билан ривожлантириб, илғор муассасалар қаторидан жой олиши учун қуйидаги тадбирлар тавсия этилади:
1.Барча умумтаълим мактабларида ҳар чоракда синфлар ва кесимида таълим сифати мониторингини ўтказилишини мактаб рахбарлари доимий назоратга олиб, унинг натижалари бўйича танқидий тахлилларни педагогик, методик кенгашларда ҳамда директор хузуридаги йиғилишларда танқидий кўриб чиқиш;
2.Таълим сифати мониторинги орқали ўқув йилининг чораклари кесимида бўш ўзлаштирилган фанларнинг тахлилларни қилиб бориш, бўш ўзлаштирилиши сабабларни аниқлаш;
3.Таълим сифати мониторинг тахлиллари бўйича бўшлиқларни аниқлаш, бўш ўзлаштиришга сабаб бўлган омилларни хусусиятига қараб гуруҳларга ажратиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсатгичи паст бўлган мавзуларни белгилаб олиш, белгиланган мавзулар бўйича ўзлаштириш кўрсатгичи пастлигининг сабабини ҳамда омилларини аниқлаш, мавзулари юзасидан, иннаватцион технологиялар асосида дарс ишламаларини яратиш;
4.Умумтаълим муассасаларинининг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари бўшлиқлар билан ишлаш бўича алоҳида машғулотлар жадвалини ишлаб чиқишлари, уларнинг ўтказилиши устидан қаттиқ назорат олиб;
5.Мактабларда ушбу бўшлиқларни тўлдириш юзасидан дарслардан сўнг доимий равишда бўш ўзлаштирилган мавзулар юзасидан алоҳида қўшимча машғулотлар ўтказиш ишларни олиб бориш;
6.Таълим сифати мониторинги орқали ўқувчилар орасидаги паст ўзлаштирадиган ўқувчиларни синфлар кесимида аниқлаб топиш, уларни юқоридаги ишлаб чиқилган алоҳида машғулотларга доимий қатнашишларни муассаса маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари уларни доимий машғулотга келишларни мониторингини олиб боришлари;
7.Бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг машғулотлар давомидаги иштирокларни уларнинг ижобий томонга ўзгаришларни фан ўқитувчилари доимий назоратга олиб ҳар ойда мактаб рахбарлари ушбу масала юзасидан аҳборот бериб бориши;
8.Мактабларда таълим бераётган фан ўқитувчилари аниқлаб топилган бўшлиқларни тўлдиришни фақат тасдиқланган дарсликлар асосида эмас, ўз устида ишлашлари юзасидан қўшимча бадиий, илмий ҳамда дидактик ахборотлардан фойдаланган ҳолда мукаммал равишда тайёргарлик ишларни олиб бориши;
9.Ҳар бир ўтилаётган дарсларга тайёргарлик жараёнида ўқитувчининг қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда дарсларни янги пед технология ва инновацион усуллардан самарали фойдаланган ҳолда ўтишларига эришиш, шунингдек юқоридаги тавсияларга асосланган ҳолда, ўқувчиларни Давлат таълим стандартларида кўрсатилган мезонларни ўзлаштиришига уларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга эришиш;
10.Халқ таълими вазирлиги тавсиялари асосида “Дарс-муқаддас”, “Ўрган-ўргат” ва бошқа тадбирлар режаларни ишлаб чиқиш ҳамда муассаса фаолиятига тадбиқ этиш;
11. Шаҳар, туман ХТМФМТТЭ бўлими масъул рахбарлари энг аввало таълим муассасаларни энг паст рейтингга олиб келиб қўйган директорларга нисбатан қонун доирасида интизомий, лозим бўлса лавозимида қолиши ёки қолмаслиги масалаларни кўриб чиқиши;
12.Шаҳар, туман ХТМФМТТЭ бўлимларининг масъул ходимлари ҳамкорлигида таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган раҳбарлар дарс бераётган педагог кадрларнинг илмий салоҳиятини ҳамда касбий маҳоратларини кўриб чиқиш, танқидий жиҳитдан қайта ўрганиб чиқиб, уларнинг методик кунларни дарс жадвалидан бўшатиб, ушбу кунлар доирасида фан ўқитувчиларни ХТМФМТТЭ бўлимлари методистларидан ёки шаҳар, туман АРМ, кутубхоналар ўз устиларида ишлашлари, билимларни ошириб боришларини қаттиқ назоратга олиш, малака оширишдан ўтмаганларини курсларига юбориш, номутахасис кадрлар фаолиятини жиддий кўриб чиқиб улар ўрнини мутахассис кадрлар билан тўлдириш масалаларни кўриб чиқиш;
13.Ёш ўқитувчилар илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишлари, уларнинг ишларини таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтиришлари, компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб бориб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлардан мунзам фойдалан дарслар давомида қўллаб бориш, электрон ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиб бориш;
14.Ўқитувчиларнинг навбатдан ташқари малака оширишга юбориш, ёш малака жиҳатдан тажрибасиз мутахассисларни тажрибали устозларга бириктириш орқали “Устоз шогирд”анъаналарни давом эттириш;
15.Худуддаги қўшни мактаблар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |