Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


кассация инстанцияси судининг қарори намунаси



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

кассация инстанцияси судининг қарори намунаси
Кассация инстанцияси 
судида маърузачи судья 
У.Қосимов
Биринчи инстанция 
судида ишни кўрган судья 
С.Каттабеков
қ а р о р
2018 йил 15 май куни 3359/18-сонли маъ му рий ишни Сурхондарё вилоят маъ му-
рий суди кассация инстанциясининг судлов ҳайъати, ўз биносида, 
раислик қилувчи судья: У.Қосимов, 
ҳайъат аъзолари – судьялар Д.Расулов ва А.Абраевадан иборат таркибда, 
С.Абдуллаеванинг котиблигида, Сурхондарё вилоят прокурорининг ёрдамчиси Э.Бах-
ро мов, аризачи вакили Н.Аброров, жавобгар вакиллари Ш.Равшанов, М.Мусли мов, 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий 
техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакили Г.Болтабаева, Ўз бе кис-
тон Рес пуб ли каси Фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни вакили 
Б.Алимухамедов иштирокида, аризачи “Қобил бобо” хусусий корхонасининг Ўз бе-
кис тон Рес пуб ли каси Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ман-
саб дор шахсларининг “Қобил бобо” хусусий корхонасига 131 752 013 сўм божхона 
тўловларини қўшимча ҳисоблашдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топиш тўғ ри си да ги шикоят аризаси бўйича юритилган маъ му рий иш юзасидан Термиз 
туман маъ му рий судининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан Ўз бе кис-
тон Рес пуб ли каси Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё бошқармаси то мо ни дан 
берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳуж жатларни иш ҳуж жатлари 
билан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
“Қобил бобо” хусусий корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) 
судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Давлат 
божхона қўмитаси Сурхондарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар 
деб юритилади) ман саб дор шахсларининг аризачига 131 752 013 сўм божхона 
тўловларини қўшимча ҳисоблашдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 26 мартдаги ажрими билан Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош 
бошқармаси ва Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Фармацевтика саноати давлат-акциядорлик 
концерни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 
учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.


128
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан 
шикоят аризаси қаноатлантирилган. Жавобгар ман саб дор шахсларининг аризачига 
131 752 013 сўм божхона тўловларини қўшимча ҳисоблашдан иборат хатти-
ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган.
Кассация шикоятида ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш 
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, шикоятни қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага 
келинганлиги, яъни Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Адлия вазирлиги то мо ни дан 2009 йил 
8 майда 1952-сон билан рўйхатга олинган “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини 
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қў шил ган қиймат солиғидан озод 
қилинадиган хом ашёлар рўйхати” (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) билан 
ТИФ ТН коди ҳар хил бўлган 132 та позициядаги “in bulk” фармацевтик маҳсулотларига 
имтиёз берилган бўлиб, бироқ улар то мо ни дан аризачининг импорт қилган маҳсулотига 
қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганда аризачи то мо ни дан олиб кирилган ТИФ ТН 
коди 3004900000 бўлган қадоқланмаган “in bulk” фармацевтик маҳсулоти ушбу рўйхатга 
киритилмаганлиги, қолаверса ушбу маҳсулот ярим тайёр маҳсулот ҳисобланиши баён 
қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш 
ҳақида янги қа рор қабул қилиш сўралган.
Аризачининг кассация шикояти юзасидан билдирган 2018 йил 10 май да-
ги 15-сонли ёзма фикрида ҳал қилув қарори қонунийлиги, кассация шикоятини 
қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги, чунки Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси 
Адлия вазирлиги то мо ни дан 2009 йил 8 майда 1952-сон билан рўйхатга олинган 
“Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт 
қилишда қў шил ган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати” билан 
“in bulk” фармацевтик маҳсулотларига имтиёз берилганлиги, “in bulk” тайёр дори 
ҳисобланиши баён қилиниб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида баён 
қилинган важларни қувватлаб, аризачининг импорт қилган маҳсулотига қўшимча 
божхона тўловлари ҳисобланганда аризачи то мо ни дан олиб кирилган ТИФ ТН коди 
3004900000 бўлган қадоқланмаган “in bulk” фармацевтик маҳсулоти ушбу рўйхатга 
киритилмаганлиги, қолаверса ушбу маҳсулот ярим тайёр маҳсулот ҳисобланишини 
сабабли суд қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Аризачи вакили суд қарорлари қонуний қабул қилинганлигини ҳамда кассация 
шикоятида баён қилинган важлар асоссизлигини, чунки “in bulk” фармацевтик маҳсу ло-
ти тайёр дори ҳисобланишини билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сў ради.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни 
вакили суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида фикр билдирди.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва 
тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакили “in bulk” хом ашё 
эмаслиги, дори воситаси эканлиги ҳақида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтириш ларини, 
прокурорнинг суд қарорларини бекор қилиш ва шикоят аризасини қаноатлантиришни 
рад этиш ҳақида янги қа рор қабул қилиш тўғ ри си да ги фикрини тинглаб, кассация 
шикояти ва ёзма фикрда келтирилган важларни иш ҳуж жатлари билан бирга муҳокама 
қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, шикоят аризасини 
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қа рор қабул қилишни лозим топади.
Ишдаги ҳуж жатларга кўра аризачи ва “Citco Chemicals Ltd” (Буюк Британия 
давлати) компанияси ўртасида 2015 йил 17 февралда 65-сонли контракт тузилган.


129
IV БОБ
Контракт шартларига кўра “Citco Chemicals Ltd” компанияси “in bulk” фармацевтик 
маҳсулотини қайта ишлаш мақсадида аризачига етказиб бериш, аризачи эса етказиб 
берилган товарлар қийматини тўлаш маж бу ри ятини олган.
Мазкур контрактга асосан аризачи то мо ни дан олиб келинган ТИФ ТН коди 
3004900000 бўлган, қадоқланмаган “in bulk” фармацевтик маҳсулоти божхона юк 
декларацияси билан қў шил ган қиймат солиғи ҳисобланмасдан “Эркин муомалага 
чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.
Қўшиб ҳисоблаш амалга оширилган пайтда амалда бўлган Ўз бе кис тон Рес пуб-
ли каси Божхона кодексининг 51-мод да си га мувофиқ божхона органлари товарлар 
чиқишига рухсат берилганидан кейин, агар қонун ҳуж жатлари бузилганлиги 
ҳақида тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона 
назоратини амалга оширишга ҳақли.
Товарлар чиқишига рухсат берилганидан кейинги божхона назоратини амалга 
оширишда божхона органлари товарлар мавжудлигини текширишга, уларни 
такроран божхона текширувидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган 
маълумотларни қайта текширишга, ушбу товарлар билан амалга ошириладиган 
ташқи иқтисодий ва кейинги тижорат операцияларига дахлдор ҳуж жатлар ва бошқа 
маълумотларни текширишга ҳақли. Текшириш декларант турган жойда, кўрсатиб 
ўтилган операцияларга бевосита ёки билвосита алоқаси бўлган ёки зарур ҳуж жатларга 
эга бўлган ҳар қандай бошқа шахс турган жойда ўтказилиши мумкин. Ҳуқуқбузар-
ликлар аниқланган тақдирда шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Товарлар чиқишига рухсат берилганидан кейинги божхона назорати товарлар 
чиқишига рухсат берилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида, божхона 
тўловларини қўшиб ҳисоблаш эса товарлар чиқишига рухсат берилган пайтдан 
эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилиши мумкин.
Товарлар чиқишига рухсат берилганидан кейинги божхона назорати айни бир 
битим бўйича кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Кейинчалик божхона органи то мо ни дан товарлар чиқишига рухсат берилганидан 
кейин қонунда белгиланган муддат ичида божхона назорати амалга оширилиб, 
божхона юк декларациялари билан олиб келинган, ТИФ ТН коди 3004900000 бўлган 
қадоқланмаган “in bulk” фармацевтик маҳсулотига имтиёз нотўғри қўлланилганлиги 
аниқланган ва қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Жавобгарнинг “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости то мо ни дан 
аризачига 2015 йил 22 октябрда қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаш 
ҳақида талабнома берилган.
Натижада аризачи судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ман-
саб дор шахсларининг аризачига 131 752 013 сўм божхона тўловларини қўшимча 
ҳисоблашдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди ТИФ ТН коди 3004900000 бўлган “in bulk” тайёр дори 
воситаси, тайёр дори воситалари эса Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Солиқ кодекси 
211-моддасининг 6-бандига кўра қў шил ган қиймат солиғидан озод қилинган, деган 
хулоса билан шикоят аризасини қаноатлантиришни лозим топган.
Суднинг ушбу хулосаси билан кассация инстанцияси қуйидаги асосларга кўра 
келишмайди:
биринчидан, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Солиқ кодекси 211-моддасининг 
6-бандида дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, 
шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар 


130
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
ишлаб чиқариш учун қонун ҳуж жат ла ри да белгиланадиган рўйхат бўйича олиб 
кирилаётган хом ашё импорт қилинганда қў шил ган қиймат солиғидан озод қи ли ни ши 
белгиланган.
Бироқ 2015 йил 17 февралда тузилган 65-сонли контрактда (1-иловаси) мазкур 
маҳсулот қайта ишлаш мақсадида олиб келинаётганлиги қайд қилинган. Шунингдек, 
божхона юк декларацияларида ҳам мазкур маҳсулот дори воситаларини ишлаб 
чиқариш учун мўлжалланган хом ашё сифатида белгиланган.
иккинчидан, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Адлия вазирлиги то мо ни дан 2009 йил 
8 майда 1952-сон билан рўйхатга олинган “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини 
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қў шил ган қиймат солиғидан 
озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати” (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) 
билан ТИФ ТН коди ҳар хил бўлган 132 та позициядаги “in bulk” фармацевтик 
маҳсулотларига имтиёз берилган. Бироқ божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш 
амалга оширилган даврда амалда бўлган рўйхатга ТИФ ТН коди 3004900000 бўлган “in 
bulk” киритилмаган. ТИФ ТН коди 3004900000 бўлган “in bulk” фармацевтик маҳсулоти 
ушбу Рўйхатга 2017 йил 14 июлда қў шил ган бўлсада, унда ушбу имтиёз Рўйхатга 
ўзгартириш киритилгунга қадар юзага келган му но са батларга ҳам татбиқ этилиши 
назарда тутилмаган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Солиқ кодекси 3-моддасининг биринчи, тўртинчи 
қисмларига кўра солиқ солиш солиқ маж бу ри ятлари юзага келган пайтда амалда 
бўлган қонун ҳуж жатларига мувофиқ амалга оширилади. Солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларни бекор қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
ставкаларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг маж бу ри ятларини бекор қилишни 
ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғ-
ри си да ги қонун ҳуж жатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу солиқ 
тўғ ри си да ги қонун ҳуж жат ла ри да тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса. 
Шунингдек, ушбу рўйхатнинг изоҳ қисмида “in bulk”га тушунтириш берилган бўлиб, 
“in bulk” – қадоқлаш, охирги жойлаш ва ёрлиқлаш босқичларидан ташқари барча 
ишлаб чиқариш босқичларидан ўтган тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 
мўлжалланган фармацевтик маҳсулот эканлиги қайд қилинган(Рўйхатнинг божхона 
тўловларини қўшимча ҳисоблаш амалга оширилган даврда амалда бўлган таҳрири).
учинчидан,Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандига 
кўра (модданинг божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш амалга оширилган 
даврда амалда бўлган таҳрири)дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун 
мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳуж жат ла ри да белгиланадиган 
рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашё импорт қилинганда қў шил ган қиймат 
солиғидан озод қилинади.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва 
тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда Ўз бе кис тон Рес-
пуб ли каси Фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни вакилларининг 
тушунтиришларига кўра барча турдаги “in bulk” маҳсулоти қадоқлаш, охирги жойлаш 
ва ёрлиқлаш босқичларидан ташқари барча ишлаб чиқариш босқичларидан ўтган 
маҳсулот ҳи соб ла на ди.
Рўйхатда ТИФ ТН коди ҳар хил бўлган 132 та позициядаги “in bulk” маҳсулотлари 
дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё сифатида 
киритилган. Яъни мазкур позициядаги маҳсулотлар тайёр дори воситаси сифатида 
талқин қилинмаган.


131
IV БОБ
тўртинчидан, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Соғлиқни сақлаш вазирлигинингДори 
воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг 
2015 йил 17 апрелдаги 2-сонли ва 2015 йил 5 июлдаги 5-сонли хулосаларида ҳам 
аризачига келтирилган юқорида қайд қилинган маҳсулотлар ярим тайёр маҳсулот 
эканлиги ва ишлаб чиқариш мақсадида қўлланилиши мумкинлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати “in bulk” тайёр дори воситаси эмас, балки 
истеъмолчига тўғридан-тўғри етказилмайдиган ярим тайёр маҳсулот эканлигидан, 
ТИФ ТН коди 3004900000 бўлган “in bulk” маҳсулоти Рўйхатга киритилмаганлигидан 
келиб чиқиб, аризачига 131 752 013 сўм қўшимча божхона тўловлари тўғри 
ҳисобланган деб ҳисоблайди.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги 
кодекси 244-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция судининг ҳал 
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятга эга бўлган 
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун 
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён 
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) 
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги асос 
бўлади.
Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор 
қилиш ҳамда шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан 
боғлиқ 258 360 (172 240 + 86 120) сўм давлат божи ва 14 000 (7 000 + 7 000) сўм почта 
харажатларини аризачи зиммасига юклашнилозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишла-
рини юритиш тўғ ри си да ги кодексининг 189, 243, 244 ва 245-моддаларини қўллаб, суд

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish