Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партияларнинг ўрни



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/30
Sana18.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#559915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatida siyosij partiyalarning orni

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. 
Ўзбекистон Республикаси миллий 
қонунчилигида сиёсий партияларга доир қатор қонунлар қабул қилинган бўлиб, 
уларда сиёсий партияларни тўлақонли фаолият юритиши учун зарур шар-
шароитлар яратилган. Бу ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари 
доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, улар “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада 
демакратлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий 
партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун, 
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш 
тўғрисида”ги, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат 
ташкилотлар тўғрисида”ги ва шу соҳага бевосита алоқадор ўнлаб норматив-
хуқуқий хужжатларда аксини топган. Фуқоролик жамиятининг энг муҳим 
институтларидан бири бўлган, сиёсий партияларнинг фаолиятини борасида бир 
қанча ҳуқуқшунос, сиёсатшунос олимлар тадқиқотлар олиб борганлар. 
Жумладан, 
ўзбек 
олимларидан 
И.Р.Беков
2
,Д.Қ.Ахмедов
3
,Э.Х.Ҳалилов
4
,С.А.Аббосхўжаев
5
,М.Қирғизбоев
6

2
“Сайлов ва сиёсий партиялар” Т, ТДЮИ.2004 й., “Сиёсий партиялар ва жамиятни 
демакратлаштириш.”Т.:ТДЮИ нашриёти, 2009. 31 бет. 
3
“Хорижий мамлакатларда сиёсий партиялар ва партиявий тизим.” Т.:ТДЮИ нашриёти,2004.35 б. 



О.Т.Ҳусанов
7
, хорижий олимлар қаторида Ю.А.Юдин
8
, В.В.Лапаева
9

М.Дювержи
10
, С.Е.Заславский
11
ва бошқаларни келтиришимиз мумкин. Бу 
олимлар ўз тадқиқодларида сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги 
ўрнини кўрсатиб бериб, уларнинг турли қирраларини ўрганганлар. 
Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари. 
Битирув 
малакавий ишдан кўзланган мақсад – сиёсий партияларга доир миллий 
қонунчиликни тадқиқ этиш, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида ва 
сайловлар оралиғидаги фаолиятини танқидий баҳолаб ўрганиш, давлат 
хокимияти вакиллик органларини шакллантири ҳамда фаолитида сиёсий 
партияларнинг тутган ўрнини қўрсатиш, Олий Мажлис Қонунчилик
палатасидаги фракцияларининг вазифаларини кўрсатиб беришдан иборат. Шу 
бир қаторда ушбу баён этилаётган мавзу ўзининг умумий мақсадларидан келиб 
чиққан ҳолда, ўз олдига қуюдаги мақсадларни белгилаб олади: 
–Сиёсий партияларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларнинг бошқа жамоат 
бирлашмаларидан фарқини кўрсатиб бериш, 
–Сиёсий партияларнинг молиявий таъминотини янада такомиллаштиришга 
доир масалаларни, 
–Сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлардан қўзланган 
мақсадларни, 
–“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демакратлаштириш ҳамда мамлакатни 
модернизация 
қилишда 
сиёсий 
партияларнинг 
ролини 
кучайтириш 
4
“Ўзбекистон Республикасининг вонун чиқарувчи олий органи: сохта вакилликдан ҳақиқий парламентаризмга 
қадар.”-Т.,Ўзбекистон , 2001-384б, “Сайлов тўғрисидаги Ўзбекистон қонунларининг қарор топиши ва 
ривожланиши” Т.,Ўзбекистон ,1999 й. 
5
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қўнунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш”: юрид.фан.ном. 
дис....-Тошкент, 2007.-156 б
6
“Фуқоролик жамияти :Сиёсий партиялар, мафкуралар маданиятлар.” Т. Шарқ 1998 й.-160 б. 
7
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демакратлаштириш ҳамда мамлакатни модернизацмя қилишда сиёсий 
партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонунга Ўзбекистон Республикаси
Конституциясига киритилган тузатишларга шархлар.-Т,Адолат, 2007й. 52 б. 
8
Политические партии и право в современном государсве .-М.:ИНФРА-М, 1998.-350 с. 
9
Право и многопартийност современной России.-М.: Норма, 1999 .300-с. 
10
“Политические партии.-М.: Академический Проект , 2005-554 с. 
11
Политические партии России: Проблемы Правовой институционализации.-М.Институт права публичний 
политики, 2003. 300 с 



тўғрисида”ги Конституциявий қонунга биноан сиёсий партияларнингг марказда 
ва жойларда ижро ҳокимияти тизимини шакллантиришдаги имкониятларини 
тахлил этиш, 
–Республикамиздаги 
мавжуд 
сиёсий 
партияларни 
сиёсий 
элитани 
шакллантиришдаги ўрнини белгилаб олишни, 
–Халқ депутатлари вилоят туман шахар Кенгашларидаги ва Қорақолпоғистон 
Жўқорғи Кенгесидаги партия гуруҳларининг фаолият механзларини тахлил 
этиш ва сиёсий партияларнинг худудий бўлинмалари фаолиятини самарали 
ташкил этишга доир масалаларни ўрганиш,
–Сиёсий партияларнинг сиёсий партияларнинг жамоатчилик функциясини 
ўрганиш ва амалиётдаги камчиликларини кўриб чиқиш иборат. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish