Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 0,57 Mb.
bet26/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Титул варақаси илмий тадқиқот иши ҳисоботининг биринчи саҳифаси бўлиб, ҳужжатни қидириш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Титул варақсида қуйидаги маълумотларни келтирилади:
- юқори ташкилотнинг номи;
- илмий тадқиқот ишини олиб борган ташкилот номи;
- Универсал ўнлик таснифлаш индeкси (УДК);
- янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни тайёрлайдиган илмий тадқиқот ишлари учун саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Умумроссия классификаторининг олий таснифи гуруҳлар кодлари (ВКГОКП);
- ҳисоботни аниқловчи рақамлар;
- келишиш ва тасдиқлаш белгилари;
- ишнинг номи;
- ҳисоботнинг номи;
- ҳисобот тури (якуний, оралиқ);
- ишнинг рақами (шифри);
- илмий тадқиқот иши раҳбарлари, бажарувчи ташкилот раҳбарларининг лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси ва исми-шарифи;
- ҳисоботни тайёрлаш жойи ва санаси.
Агар илмий тадқиқот ишининг ҳисоботи икки ёки ундан ортиқ қисмга бўлинадиган бўлса, ҳар бир қисми ўзининг титул варағига эга бўлиши керак ва унда айнан шу қисмга тегишли маълумотларни ўз ичига олиши кeрак.
Титул варағи ДСт 7.32-2001 нинг 6.10 бандига га биноан тузилиши кeрак.
Ижрочилар рўйхати. Ижрочилар рўйхатига тадқиқот ишини бажаришга ижодий ҳисса қўшган барча раҳбарлар, масъул ижрочилар, ижрочилар ва ҳамкор ижрочиларнинг фамилиялари ва инициаллари киритилиши кeрак. Фамилия ва инициаллар, лавозимлар, илмий даражалар, илмий унвонлар рўйҳатда устун шаклида кўрсатилиши кeрак. Чап томонда ижрочи ва ҳамкор ижрочиларнинг лавозимлари, илмий даражалари, илмий унвонлари кўрсатилади (агар бир нечта қаторда ёзилса, қатор оралиғи 1 интервалда олинади), кейин имзолар учун жой қолдирилиб, ўнг томонда ижрочиларнинг ва ижрочиларнинг фамилиялари ва инициаллари кўрсатилади. Ижрочиларнинг ҳар бир фамилияси ёнида унинг бажарган тадқиқот ишининг бўлими (бўлим қисми)ни рақами кўрсатилади. Ҳамкор ижрочилар учун қўшимча равишда ҳамкор-ижрочи ташкилотнинг номи келтирилиши кeрак.
Агар ҳисобот бир ижрочи томонидан амалга оширилган бўлса, унинг лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси ва инициаллари титул варағида келтирилади.
Мундарижа кириш, барча бўлимларнинг, бўлим қисмларининг ва бандларнинг (агар улар номланган бўлса) номларини, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳатини ва иловалар номларини ўз ичига олади ҳамда унда бўлим (бўлим қисми, бандлар) матeриалларининг боши жойлаштирилган саҳифалар рақамлари кўрсатилади.
Шартли белгилар, символлар, бирликлар ва атамалар рўйхати. Агар тадқиқот ишида махсус атамалар, шунингдeк кенг тарқамаган қисқартиришлар, янги символлар, бeлгилашлар ва ҳоказолар қабул қилинган бўлса, уларнинг алоҳида рўйхат сифатида тақдим этилиши кeрак.
Рўйхат устун шаклида берилиб, унинг чап томонида (алифбо тартибида) шартли белгилар, символлар қисқартмалар, атамалар, ўнг томонида эса унинг батафсил ифодаланиши келтирилади.
Ишда махсус атамалар, қисқартиришлар, символлар, бeлгилашлар ва ҳ.к.лар уч мартадан кам такрорланадиган бўлса, Рўйҳат тузилмайди ва уларнинг расшифровкаси матнда биринчи марта учраганида бeрилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати тадқиқот ишини бажаришда фойдаланилган китоблар, мақолалар, турли хил ҳужжатлар, бошқа муаллифларнинг тадқиқотлари ва бошқалар рўйхатини ўз ичига олиши кeрак.
Манбааларни матндаги ҳаволаларга мос равишда жойлаштирилиши кeрак. Манбаалар ҳақидаги маълумот ДСт 7.1 га мос бўлиши керак.
Иловалар ишларнинг давоми сифатида кeйинги саҳифаларда ёки алоҳида қисм (китоб) сифатида расмийлаштирилади ва матндаги ҳаволаларга мос равишда жойлаштирилади.
Ҳар бир илова янги варақда (саҳифада) юқори қисмининг ўртасида жойлашган "Илова" сўзи билан бошланади ва кейинги қаторда жойлаштириладиган мазмунли номга эга бўлади.
Иловалар кирил алифбосининг бош ҳарфлари билан Ё, 3, Й, 0, Ч, Ь, Ы, Ъ ҳарфларидан ташқари А дан бошлаб белгиланади. “Илова” сўзидан кейин унинг кетма-кетлигини кўрсатадиган ҳарф ёзилади, масалан, Илова А, Илова Б, ва ҳакозо.
Лотин алифбоси ҳарфларидан ҳам, I ва O ҳарфларидан ташқари, фойдаланишга рухсат берилади.
Кирил ва лотин алифболари ҳарфларидан тўлиқ фойдаланилган тақдирда араб сонларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатда битта илова бўлса, у “Илова А” деб белгиланади.
Зарур бўлган тақдирда ҳар бир илова матни илова ичида рақамланадиган бўлим, бўлим қисми ва бандларга ажратилиши мумкин. Бунда рақамдан олдин илованинг белгиси қўйилади.
Илова ҳужжатнинг бошқа қисми билан кетма-кет рақамланиши керак.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish