Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 0,57 Mb.
bet2/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Чиқиш маълумотлари:

Формат №______ Буюртма_______ Адади_______


Ҳажми__________ Босма_______ ТАЙЛҚЭИ кўпайтириш бўлими




Маъруза 1. Илм-фан ва илмий тадқиқот тушунчалари ва мақсадлари.

Машғулот режаси:



  1. Илм-фан ва илмий тадқиқот тушунчалари ва мақсадлари. Тадқиқот усуллари.

  2. Илм-фан самарадорлиги ва илмий-техник тараққиёт

  3. Илмий-тадқиқот ишларининг босқичлари



Калит сўзлар: Илм-фан,илмий тадқиқот, абстракция, постулотлар, аксиомалар, назария, методология, усуллар, фараз, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар.



  1. Илм-фан ва илмий тадқиқот тушунчалари ва мақсадлари. Тадқиқот усуллари.

Бошланишига қуйидаги иккита цитатани келтирамиз:
«Илм-фан – борлиқ ҳақидаги объектив билимларни шакллантириш ва назарий тизимлаштириш амалга ошириладиган инсон фаолиятининг соҳаси бўлиб, унга илм - фан ривожланган сари яна ҳам чуқурроқ ва кенгроқ кириб борилади»1.
«Бутун илмий ишнинг асоси бўлиб, дунё тартибланганлиги ва уни ўрганиш мумкинлиги ҳақидаги эътиқод ҳизмат қилади»2.
Шундай қилиб, агар Сиз илмий фаолият билан шуғулланадиган бўлсангиз, Сизнинг асосий вазифаларингиздан бири мавжуд билимларни тушуниб олиш ва янгиларини ҳосил қилиш ҳисобланади. Илм-фанни жуда мавҳум бир нарса деб ўйлаш керак эмас. Мисол учун, сўмнинг конвертация бўлишига эришиш ва дунё валюталарининг бирига айланиши вазифасини халқаро тажриба ва бу йўналишда давлатнинг илмий асосланган қадамларини ўрганишсиз амалга ошириш мумкин эмас.
Илм-фан – бу табиат, жамият ва тафаккурнинг объектив қонунларини узлуксиз ривожланадиган билимлар тизими бўлиб, инсонларнинг махсус фаолияти натижасида уларни аниқлаш ва бевосита жамиятнинг самарали кучга айлантирилишидир.
Илм-фанни турли ўлчовларда кўриб чиқиш мумкин:
1) асосини билимлар тизими ташкил этадиган ижтимоий онгнинг ўзига хос шакли сифатида;
2) объектив дунёнинг қонунларини билиш жараёни сифатида;
3) меҳнатнинг ижтимоий тақсимланишининг мўайян тури сифатида;
4) ижтимоий тараққиётнинг муҳим омилларидан бири ва билимларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жараёни сифатида.
Ҳар қандай билимни илмий деб қараш тўғри эмас. Инсонларнинг фақат оддий кузатув орқали олган билимларини илмий деб тан олиш мумкин эмас. Бу билимлар инсон ҳаётида муҳим роль ўйнайди, лекин улар ҳодисалар моҳиятини, уларнинг ўзаро боғланишларини, бу ҳодисалар нима учун бошқача эмас, айнан шундай кечаётганини очиб бермайди ва уларнинг келажакда қандай ривожланишини башорат қила олмайди.
Илмий билимларнинг тўғрилиги фақатгина мантиқ билан эмас, балки биринчи навбатда амалда тажриба орқали текшириш билан аниқланади. Илмий билим, мантиқий асосланмаган ва амалий текширилмаган у ёки бу фикрни тўғри деб кўр-кўрона ишонишдан тубдан фарқ қилади. Борликнинг мавжуд қонуниятларини аниқлаб, илм-фан уларни шу борлиққа мос келадиган абстракт тушунчалар ва схемалар билан ифодалайди.
Илм-фаннинг асосий хусусияти ва асосий вазифаси - объектив дунёни билишдир. Илм-фан табиат, жамият ва тафаккурнинг барча ҳодисаларининг асосий жиҳатларини тўғридан-тўғри аниқлаш учун яратилган.
Илм-фаннинг мақсади - табиат ва жамият ривожланиши қонунларини билиш ва жамиятга фойдали натижаларни олиш учун олинган билимлар асосида табиатга таъсир қилиш. Тегишли қонунлар очилмаган бўлса, инсон фақатгина ҳодисаларни тасвирлаб бериши, фактлар тўплаши, тизимлаштириши мумкин, аммо у ҳеч нарсани тушунтира олмайди ва башорат қила олмайди.
Илм-фанни ривожланиши фактларни тўплаш, уларни ўрганиш ва тизимлаштириш, айрим қонуниятларни мантиқий мос келувчи илмий билимлар тизимига умумлаштирилиши ва ошкор этилишига олиб келади, бу бизга маълум бўлган далилларни тушунтиришга ва янги маълумотларни олдиндан айтиб беришга имкон беради.
Билиш йўли жонли кузатишдан (ҳис қилишдан) абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга бориш билан аниқланади.
Билиш жараёни фактларни тўплашни ўз ичига олади. Ҳеч бир илм-фан фактларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, уларни мантиқий билишсиз мавжуд бўла олмайди. Лекин фактлар – олим учун ҳаводек зарур бўлса-да, уларнинг ўзи илм-фан бўла олмайди. Фактлар тизимлаштирилган, умумлаштирилган ҳолдагина илмий билимнинг таркибий қисмига айланади.
Фактлар илм-фаннинг муҳим таркибий элементлари бўлган оддий абстракциялар-тушунчалар (таърифлар) ёрдамида тизимлаштирилади ва умумлаштирилади. Кенгроқ тушунчаларни категория деб номлашади. Категорияларга ҳодисаларнинг шакли ва моҳияти ҳақидаги фалсафий тушунчалар, иқтисод назариясида – тавар, қиймат ва бошқалар киради.
Билишнинг муҳим шарти – принциплар (постулотлар), аксиомалардир. Принциплар деб бирор бир илм-фан соҳасининг бошланғич ҳолатига тушунилади. Улар билимларни тизимлаштиришнинг бошланғич шакли ҳисобланади (Евклид геометрисининг аксиомалари, квант механикасидаги Бор постулати ва х.к.)
Илмий билиш тизимида илмий қонунлар энг муҳим таркибий звено ҳисобланади. Улар табиат, жамият ва тафаккурдаги энг муҳим, турғун, такрорланадиган объектив ички боғланишларни акс эттиради. Одатда қонунлар тушунчалар, категорияларнинг маълум бир муносабатлари шаклида намоён бўлади.
Билишни умумлаштириш ва тизимлаштиришнинг энг юқори шакли – бу назариядир. Назария бу мавжуд жараёнларни ва ҳодисаларни билиш ва умумлаштириш уларга турли хил омиллар таъсирини таҳлил қилиш имконини берадиган илмий принциплар ва усулларни шакллантирадиган умумлаштирилган тажриба (амалиёт) ҳақидаги таълимотга ва уларни одамларнинг амалий фаолиятида фойдаланиш бўйича тавсиялар беришга тушунилади.
Илм-фан ўз ичига тадқиқот усулларини ҳам олади. Усул деб – бирор бир ҳодиса ёки жараённи назарий тадқиқот қилиш ёки амалий текшириш услубига тушунилади. Усул – илм-фаннинг асосий вазифаси, борлиқнинг объектив қонунларини кашф этишнинг воситасидир. Усул индукция ва дедукция, анализ ва синтезни қўллаш зарурияти ва ўрнини назарий ва экспериментал тадқиқотлар билан таққослаган ҳолда белгилайди.
Ихтиёрий илмий назария борлиқнинг у ёки бу жараёнларининг табиатини тушунтиришда муайян бир хусусий усулдан фойдаланишни кўзда тутади. Умумий ва хусусий тадқиқот усулларига таяниб, олим тадқиқотларни нимадан бошлаш кераклиги, фактларга қандай муносабатда бўлиши, қандай умумлаштирилиши ва хулосага қандай йўл билан келиши каби саволларга жавоб олади.
Ҳозирги вақтда, умумуй усул сифатида, тадқиқотнинг математик усули, яъни ҳодиса ва жараёнларни миқдорий ўрганиш усули, катта аҳамиятга эга. Бу кибернетика, ҳисоблаш математикаси ва компютерларнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ.
Олимларнинг фактик материаллари етарли бўлмаган тақдирда, улар илмий натижаларга эришиш воситаси сифатида гепотеза (фараз) дан фойдаланадилар. Гепотеза – бирор-бир жараённи тушунтириш учун илгари суриладиган илмий асосланган тахмин бўлиб, уни текшириш натижасида у рост ёки ёлғон бўлиши мумкин.
Замонавий илм-фан характерли хусусияти шундаки, у мураккаб ва доимий ўсиб бораётган ижтимоий организм, жамиятнинг энг динамик, фаол, самарали кучига айланиб бормоқда.
Илм-фан ривожланиши, энди амалий ишларни жадаллаштириш, янги ишлаб чиқариш соҳаларини яратишнинг бошланғич нуқтаси бўлиб бормоқда. Илм-фан жамиятнинг самарали кучи бўлиб бормоқда, бу фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро муносабатларидаги чуқур ўзгаришларда ўз аксини топмоқда.
Биринчидан, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни кўплаб янги турлари дастлаб илм-фан, илмий-тадқиқот институтларида шаклланади. Атом энергетикаси, кимё технологиялари, супермустаҳкам материалларни олишнинг ривожланиши кабилар айтилганларга яхши далил ҳисобланади.
Иккинчидан, илмий кашфиёт ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш муддатлари қисқармоқда. Илгари илмий кашфиётлари ёки ихтироларни амалиётда қўллаш учун ўнлаб йиллар ўтган бўлса, бунга мисол қилиб фотография, электр энергияси олиш мумкин, ҳозирда бу муддат бир неча йилгача камайди. Масалан, лазер очилиши ва амалиётга татбиқ этилиши, атом энергетикаси, ярим ўтказгичлар ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Учинчидан, ишлаб чиқаришнинг ўзида илмий тадқиқотлар муваффақиятли ривожланмоқда, саноат ва қишлоқ хўжалигида илмий муассасалар тармоғи ўсиб бормоқда. Муҳандислар ва ишчилар билан олимларнинг ижодий ҳамкорлиги ривожланмоқда. Корхоналар илмий-саноат комплексларига айланмоқдалар.
Тўртинчидан, ишчилар, муҳандислар ва техник ходимларнинг профессионал даражаси кескин ошди, бу уларга ишлаб чиқариш жараёнида илмий билимлардан кенг фойдаланиш имконини бермоқда. Ихтирочилар ва рационализаторларнинг оммавий ҳаракати – илм-фанни ишлаб чиқариш билан яқинлаштиришнинг муҳим шакли бўлиб бормоқда.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish