Маъруза 4. Экспериментал тадқиқотлар методологияси
Режа:
1. Экспериментлар ва экспериментал тадқиқотлар мақсади.
2. Табиий ва сунъий экспериментлар.
3. Лаборатория ва ишлаб чиқаришдаги экспериментал тадқиқотлар
4. Эксперимент методологияси ва унинг асосий босқичлари.
Калит сўзлар: эксперимент, тажриба, табиий ва сунъий экспериментлар, лаборатория ва ишлаб чиқариш экспериментлари, экспериментнинг режа-дастури, ўлчовларни баҳолаш, эксперимент ўтказиш воситалари, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, текислаш усули, корреляцион таҳлил, мослаштириш мезонлари: Фишер, Пирсон, Романовский.
Илмий тадқиқотларнинг энг муҳим таркибий қисми экспериментлардир. Бу янги илмий билимларни олишнинг асосий усулларидан биридир. Илм-фаннинг барча меҳнат ресурсларининг 2/3 дан ортиғи экспериментларга сарфланади. Экспериментал тадқиқотларнинг асосида эксперимент ётади. Эксперимент - аниқ ҳисобга олинадиган шароитдаги илмий қўйилган тажриба ёки ҳодисаларни кузатиш орқали ходисалар кечишини кўриш, уларни бошқариш, шароитлар қайтарилган тақдирда уларни такрорланишини таъминлашдир. Оддий, пассив кузатишдан эксперимент, тадқиқотчининг ўрганилаётган ҳодисага фаол таъсири билан ажралиб туради.
Экспериментнинг асосий мақсади назарий қоидаларни текшириш (ишчи гипотезани тасдиқлаш), шунингдек, илмий-тадқиқот мавзусини кенгроқ ва янада чуқурроқ ўрганишдир.
Эксперимент олинадиган натижалар юқори сифатини таъминлаган ҳолда иложи борича қисқа вақт ичида кам харажат билан билан ўтказилиши лозим.
Экспериментлар табиий ва сунъий бўлади.
Естественные эксперименты характерны при изучении социальных явлений (социальный эксперимент) в обстановке, например, производства, быта и т. п.
Искусственные эксперименты широко применяются во многих естественнонаучных исследованиях. В этом случае изучают явления, изолированные до требуемой степени, чтобы оценить их в количественном и качественном отношениях.
Табиий экспериментлар ижтимоий ҳодисаларни (ижтимоий эксперимент), масалан, ишлаб чиқариш, кундалик турмуш ва ҳ.к. шароитида, ўрганиш учун характерлидир.
Сунъий экспериментлар кўпгина табиий-илмий тадқиқотларда кенг қўлланилади. Бунда уларни миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолаш учун керакли даражада изоляцияланган ҳодисалар ўрганилади.
Баъзан қидирув-экспериментал тадқиқотлар ўтказиш зарурияти туғилади. Улар дастлабки маълумотларнинг етишмаслиги туфайли ўрганилаётган ҳодисага таъсир қилувчи барча омилларни таснифлаш қийин бўлганда зарур бўлади. Дастлабки экспериментга асосланиб, кейинги тадқиқотларнинг тўлиқ дастури ишлаб чиқилади.
Экспериментал тадқиқотлар лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитида ўтказилиши мумкин.
Лаборатория синовларини стандарт приборлар, махсус моделлаштириш қурилмалари, стендлар, жиҳозлар ва бошқаларни қўллаш орқали амалга оширилади. Ушбу тадқиқотлар талаб этилган такрорланиш даражасида бир параметрга ўзгартириб турган бошқа параметрларни таъсирини тўлиқ ва сифатли ўрганиш имконини беради. Лаборатория синовлари етарлича тўлиқ илмий асосланганда (математик режалаштирилганда) минимал ҳаражатларда яхши илмий маълумот олиш имконини беради. Шу билан бирга, бундай экспериментлар ўрганилаётган жараённинг ҳақиқий боришини ҳар доим ҳам тўлиқ моделлаб бермайди, шунинг учун ишлаб чиқариш экспериментига эҳтиёж туғилади.
Ишлаб чиқариш экспериментал тадқиқотлари ишлаб чиқариш муҳитида турли хил тасодифий омилларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда жараённи реал шароитларда ўрганиш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш экспериментларининг кўринишларидан бири стандарт шакллар бўйича у ёки бу маълумотларни тўплайдиган ташкилотлардаги материалларни тўплаш ҳисобланади. Ушбу материалларнинг муҳимлиги уларнинг ягона услубга мувофиқ кўп йиллар давомида тизимлаштирилганлигидир. Бундай маълумотлар статистика ва эҳтимоллик назарияси усуллари билан қайта ишлашга яхши мослашади.
Бир қатор ҳолларда ишлаб чиқариш эксперименти анкета усули ёрдамида самарали бажарилиши мумкин. Ўрганилаётган жараён учун пухта ўйланган услуб ишлаб чиқилади. Асосий маълумотлар олдиндан тайёрланган анкета бўйича ишлаб чиқариш ташкилотларида сўров ўтказиш усули асосида тўпланади. Ушбу усул ўрганилаётган савол бўйича жуда кўп кузатув маълумотларини ёки ўлчов натижаларини йиғишга имкон беради. Шу билан бирга, анкета маълумотларининг натижалари ҳар доим ҳам етарлича ишончли бўлмайди, шунинг учун уларга алоҳида синчковлик муносабатида бўлиш керак.
Илмий тадқиқотлар мавзусига қараб, экспериментлар ҳажми турлича бўлиши мумкин. Энг яхши ҳолатда, ишчи гипотезани тасдиқлаш учун лаборатория экспериментлари кифоя бўлади, лекин баъзан бир қатор экспериментал тадқиқотлар ўтказиш керак бўлади, масалан, дастлабки (қидирув), лаборатория, полигон.
Айрим ҳолларда экспериментга катта миқдорда маблағ сарфланади. Илмий ходим катта миқдорда кузатув ва ўлчов ишларини амалга оширади, жуда кўп диаграммалар, графикалар олади ва асоссиз жуда кўп сонли синовларни амалга оширади.
Бундай экспериментни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун жуда кўп вақт керак бўлади. Баъзан кўп кераксиз, ортиқча ишлар бажарилганлиги маълум бўлиб қолади. Буларнинг барчаси тадқиқотчининг эксперимент мақсади ва вазифаларини аниқ асослаб бермаганидан келиб чиқади. Бошқа ҳолларда, узоқ, кенгқамровли эксперимент натижалари илмий тадқиқот гипотезасини тўлиқ исботламайди. Одатда, бу ҳам мақсад ва вазифалари аниқ асосланмаган эксперимент учун хосдир. Шунинг учун экспериментал тадқиқотларни бошлашдан олдин эксперимент методологиясини ишлаб чиқиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |