Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


Маъруза №3. Назарий тадқиқотлар услубиёти



Download 0,57 Mb.
bet11/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Маъруза №3. Назарий тадқиқотлар услубиёти

Машғулот режаси:


1. Ижодкорлик ва ижодий жараёнлар назарий тадқиқотларнинг асоси.
2. Назарий тадқиқотларнинг асосий усуллари. Дедукция ва индукция усуллари. Анализ ва синтез усуллари. Абстраклаштириш ва формаллаштириш усуллари.
3. Назарий тадқиқот усуллари. Мантиқий (Гипотетик, аксиоматик) ва тарихий усуллар.
Калит сўзлар: ижодкорлик, дедукция, индукция, анализ, синтез абстактлаштириш, формаллаштириш, мантиқий, гипотетик, аксиоматик, тарихий, усуллар.

Назарий тадқиқотлар ижодий бўлиши керак. Ижод - одамлар учун янги, муҳим маълумотларни яратиш, илм-фан учун номаълум фактларни аниқлаш, янги қадриятлар, янги кашфиётлар, ихтиролар яратишдир.


Мавжуд илмий гепотезаларни инкор қилиш ёки янгисини яратиш, илгари тушунарсиз бўлган ёки ёмон ўрганилди жараёнлар ёки ҳодисаларни чуқур тушунтириб бериш, турли жараёнларни биргаликда боғлаш, яъни ўрганилаётган жараённинг ўзагини аниқлаш, катта миқдордаги тажриба маълумотларини илмий умумлаштириш - буларнинг барчасини назарий ижодий фикрлашсиз амалга ошириб бўлмайди.
Ижодий жараён маълум ечимни такомиллаштиришни талаб қилади. Такомиллаштириш - бу фикрлаш объектини мақбул йўналишда қайта ишлаш жараёнидир. Қайта ишлаш жараёни олдиндан қўйилган мақсад билан белгилаб қўйилган чегараларга етганда, оптималлаштириш жараёни тўхтаб, ақлий меҳнат маҳсулоти яратилади. Назарий жиҳатдан бу - тадқиқотнинг гипотезасидир, яъни илмий башоратдир.
Муайян шароитларда такомиллаштириш жараёни оригинал назарий ечимга олиб келади. Оригиналлик жараён ёки ҳодисага ўзига хос, қайтарилмайдиган қарашда ўзини намоён қилади.
Илмий тадқиқотнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишда фикрлашнинг ижодий табиати хаёлий тасаввурларни яратиш, яъни маълум элементларнинг янги комбинатсияларини яратишдан иборат бўлиб, қуйидагиларга асосланади: ахборот тўплаш ва умумлаштириш; доимий солиштириш, таққослаш, уларни танқидий таҳлил қилиш; ўз фикрларини аниқ ифодалаш, уларни ёзма тақдим этиш; ўз фикр-мулоҳазаларини такомиллаштириш ва оптималлаштириш.
Назарий тадқиқотларнинг ижодий жараёни бир неча босқичларга эга: мавжуд ва маълум ечимлар билан танишиш; ўхшаш масалаларни ечишнинг маълум йўлларидан воз кечиш; турли ечим вариантларини саралаш; ечиш.
Ижодий ечим кўпинча олдиндан белгилаб қўйилган режага мос келмайди. Баъзан оригинал ечимлар, узоқ ва самарасиз бўлиб кўринган уринишлардан сўнг, "тўсатдан" пайдо бўлади.
Маълум (типик, шаблонли) ечимлар қанча кўп бўлса, оригинал ечимга эришиш шунчалик қийин бўлади, Кўпинча муваффақиятли ечимларга бир-бирига яқин соҳадаги мутахассислар томонидан эришилади. Сабаби уларга маълум ечимлар юки таъсир этмайди. Ижод жараёни аслида ҳодисаларга одатий қарашлардан воз кечиб, бошқа нуқтаи назардан қарашни тақозо этади.
Илмий ходимнинг тадқиқот иши билан чуқур қизиқиши, тадқиқот объекти ҳақида доимий фикрлашга қанча куч, меҳнат, вақт сарфлаётганига қараб шунга мос равишда унда ижодий фикрлар, оригинал ечимлар пайдо бўлади.
Назарий тадқиқотлар муваффақиятли амалга оширилиши нафақат илмий ходимнинг дунёқарашига, қатъийлигига ва мақсад сари интилишига боғлиқ, балки унинг дедукция ва индукция усулларини қай даражада эгаллаганлиги даражасига боғлиқ.
Дедукция - умумий қоидалардан хусусийлари келиб чиқадиган тадқиқот усулидир.
Индукция – хусусий факт ва ҳодисалардан умумий принцип ва қонунлар аниқланадиган тадқиқот усулидир. Ушбу усул назарий тадқиқотларда кенг қўлланилади. Масалан, Д.И.Менделеев кимёвий элементлар ҳақидаги хусусий фактлардан фойдаланиб, "даврий" деб номланган қонунни шакллантирди.
Назарий тадқиқотларда ҳам индукция, ҳам дедукция усулларидан фойдаланадилар. Илмий изланишларнинг гипотезасини асослашда, унинг диалектика ва табиатшуносликнинг умумий қонунларига мувофиқлигини аниқланади (дедукция). Шу билан бирга, гипотеза маълум фактларга асосланиб шакллантирилади (индукция).
Назарий тадқиқотларда анализ ва синтез усуллари алоҳида ўрин тутади.
Анализ - бу ҳодисани қисмларга бўлиб ўрганиш усулидир.
Синтез – анализга қарама-қарши тадқиқот усули бўлиб, бир-бири билан боғлиқ бўлган элементларни бирлаштириш асосида бутун ҳодисани тадқиқот қилишни назарда тутади. Синтез тушунчаларни, қонунларни, назарияларни умумлаштиришга имкон беради.
Анализ ва синтез усуллари бир-бири билан боғлиқ. Улардан илмий тадқиқот ишларида кенг фойдаланилади.
Ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилишда кўплаб фактларни (далилларни) кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлади. Бунда энг муҳим нарсани ажратиб олиш катта аҳамиятга эга. Бундай ҳолда, кўриб чиқилаётган ҳодисани сезиларли даражада таъсир қилмайдиган барча иккиламчи нарсаларни ташлаш имконини берадиган тартиблаш усулини қўллаш мумкин.
Илмий тадқиқотларда абстрактлаштириш усули кенг қўлланилади, яъни ўрганилаётган ҳодисанинг энг муҳим хусусиятларига эътибор бериш мақсадида иккиламчи фактларга эътибор бермаслик. Масалан, механизмнинг ишлашини ўрганиш жараёнида механизмнинг асосий ва муҳим хусусиятларини акс эттирувчи ҳисоблаш схемаси таҳлил қилинади.
Абстрактлаштириш жараёни ва абстрактлаштириш натижаси бўлган абстракцияни ажратишади. Одатда, абстрактлаштириш натижаси сифатида объектларнинг айрим жиҳатларига оид билим тушунилади. Абстрактлаштириш жараёни - бундай натижани (абстракцияни) олиш учун олиб бориладиган операциялар мажмуидир. Абстракцияларга мисол сифатида инсоннинг нафақат илм-фанда, балки кундалик ҳаётда ишлатадиган сон-саноқсиз тушунчаларини келтириш мумкин: дарахт, уй, йўл, суюқлик ва ҳоказо.
Баъзи ҳолларда формаллаштириш усули қўлланилади. Унинг моҳияти жараёнлар ва ҳодисаларнинг асосий қоидалари формулалар ва махсус символлар шаклида ифодаланишидир. Символлар ва бошқа таниш тизимларнинг қўлланилиши ўрганилаётган фактлар ўртасида боғланишларни аниқлаш имконини беради.
Назарий тадқиқотларда қуйидаги иккита усул қўлланилади: мантиқий ва тарихий. Мантиқий усул гипотетик ва аксиоматикни ўз ичига олади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish