Такрорлаш учун саволлар
1. Давлат хизматчиларнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши
нималарни ўз ичига олади?
2. Давлат хизматчиларининг малака даражаларини ошиши нима
асосида амалга оширилади?
3. Суд ходимларининг мансаб даражаларини беришнинг қандай
ўзига хос хусусиятлари мавжуд?
4. Солиқ хизмати мансабдор шахсларига махсус унвонларни
беришнинг қандай тартиби белгиланган?
89
90
11-§. Давлат хизматчиларининг фаолиятини рағбатлантириш
Давлат хизматчиларини рағбатлантириш давлат хизматини ўташ
институтининг
муҳим
элементларидан
бири
ҳисобланади.
Рағбатлантириш давлат органининг, мансабдор шахснинг ёки бошқа
субъектнинг хизматчи эҳтиёжларига, манфаатларига, иродасига,
амалий ҳолатига, шунингдек унинг давлат-хизмат фаолиятига таъсир
кўрсатишидир. Рағбатлантириш интизомнинг, меҳнат сифатининг
яхшиланишига кўмаклашади, хизматчиларнинг ташаббускорлик ва
жавобгарлик руҳида тарбиялайди.
Рағбатлантириш ҳамма вақт маълум бир ҳуқуқий асосга таянади.
У - ўз вақтида, объектив ва маълум бир аҳамиятли бўлиши керак.
Рағбатлантириш шундай қўлланилиши лозимки, у бошқарув ишининг
юқори натижаларига эришишнинг стимулига айланиши лозим. Бу
маънода рағбатлантириш мувозанатга солишнинг тури (шакли)
ҳисобланади.
Давлат хизмати ҳуқуқий институтини кўриб чиқиш вақтида,
рағбатлантириш масаласига тўхталиб ўтмасдан кетиш мумкин эмас,
чунки аксарият давлат хизмати тўғрисидаги меъёрларни ўз ичига
олган қонунчилик ҳужжатларида айнан шу атамадан фойдаланилади.
Рағбатлантириш индивидуал ёки коллектив, мазмунига кўра эса -
моддий, маънавий ёки аралаш бўлиши мумкин.
Д.М.Овсянконинг
фикрича:
рағбатлантириш
давлат
хизматчилари томонидан ўз мансаб мажбуриятларини виждонан ва
муваффақиятли бажариши, узоқ муддатли хизмати, муҳим ва алоҳида
муҳим вазифаларни бажаргани учун қўлланилади. Рағбатлантириш -
давлат хизматчиларини тарбиялашнинг ҳамда хизмат интизомини
мустаҳкамлашнинг асосий воситаларидан биридир.
Ҳуқуқшунос олим Б.Ш.Мирбобоевнинг фикрича: давлат
хизматчиларини рағбатлантириш деганда,
улар
томонидан хизмат
вазифаларини бажаришга бўлган иштиёқни кучайтиришга ва
натижада,
давлат
хизматининг
самарадорлигини
оширишга
қаратилган ва давлат томонидан қонун ҳужжатлари билан
91
белгиланган чоралар қўлланилиши орқали давлат хизматчилари
фаолиятининг юқори баҳоланиши тушунилади
1
.
Давлат хизматичиларини рағбатлантириш институтини икки
қисмга бўлиб ўтганиш мумкин. Булар: имтиёзлар ва рағбатлантириш
чораларидир.
Имтиёзлар, қоидага кўра, у ё бу категориядаги давлат
хизматчилари учун қонунлар билан белгиланади. Масалан, кўп йил
ишлаганлик учун, малака даражалари ёки махсус унвонлар учун
устама ҳақларнинг белгиланиши, ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар
органлари ходимларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиниши
шулар жумласидандир.
Рағбатлантириш чоралари хизмат вазифаларини виждонан
бажарган, хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган, кўп
йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган, ижтимоий ҳаётда фаол
иштирок этган, алоҳида, муҳим ва мураккаб топшириқларни
бажарган давлат хизматчиларига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш чоралари умумий ёки махсус бўлади. Умумий
рағбатлантириш чоралари қонунлар билан белгиланади. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддасига
мувофиқ, рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби,
афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат
тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа
келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва ҳужжатларда пул
мукофоти, ташаккур эълон қилиш, қимматли совға билан
мукофотлаш каби умумий рағбатлантириш чоралари назарда
тутилиши мумкин.
Меҳнат
ҳақи
тизимида
назарда
тутилган
тўловлар
рағбатлантириш турларига кирмайди. Интизомий жазо амал қилиб
турган
муддат
мобайнида
давлат
хизматчисига
нисбатан
рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
Давлат хизматчиларига нисбатан орден ва медаллар билан
мукофотлаш, малакавий ва фахрий унвонлар бериш, давлат
1
Административное право. Учебник. / Под.ред. Ю.М.Козлова, Л.Л.Попова. – М.: Юристъ, 2000. –
С.227.
92
мукофотлари
бериш
каби
рағбатлантириш
чоралари
ҳам
қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 21-
бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг орденлари,
медаллари ва фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш, Ўзбекистон
Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини бериш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколати ҳисобланади. Ҳар
йили Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида
кўпгина давлат хизматчилари шундай давлат мукофотлари билан
тақдирланганлар.
Мамлакатимизда давлат мукофоти сифатида: “Ўзбекистон
қаҳрамони” унвони, “Олтин Юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Амир
Темур”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-
юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун”, I ва II даражали
“Соғлом авлод учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, I ва II даражали
“Шон-шараф”
орденлари,
“Жасорат”,
“Шуҳрат”
медаллари,
“Ўзбекистон Республикаси халқ шори”, “Ўзбекистон Республикаси
халқ рассоми” каби фахрий унвонлар таъсис этилган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан
тақдирлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22
декабрда қабул қилинган “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонуни
билан тартибга солинади
1
.
Давлат
мукофотлари
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 78-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати билан
биргаликда амалга оширилади.
Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун
ҳужжатларига
мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар
ҳамда бир
марта бериладиган пул мукофоти ёки қимматбаҳо эсдалик совға
оладилар.
Қуйида мисол тариқасида “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони
берилиши тартиби билан
танишиб
чиқамиз:
“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат ва халқ
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1995 йил,12-сон, 266-модда.
93
олдидаги
юксак хизматлари учун берилади. Айрим ҳолларда у
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам
берилиши мумкин.
“Ўзбекистон
Қаҳрамони”
унвонини
бериш
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат
қўмиталари
ва
идоралар
раҳбарларининг
ҳамда
жамоат
бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан
амалга оширилади.
“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга
“Олтин Юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги тегишли
ҳужжат топширилади.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар
ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш
ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат пассажир транспортиннг
барча турларида (такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма
рейсларидан ташқари) бепул юриш
ҳуқукиг
а эгадирлар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа имтиёзлардан ҳам
фойдаланадилар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини такроран бериш мумкин
эмас.
Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7
июлда қабул қилинган қарори билан белгиланади.
Махсус рабатлантириш чоралари алоҳида категорияга мансуб
давлат
хизматчиларининг
ҳуқуқий
ҳолатини
белгилайдиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, масалан, ҳарбий хизматчиларнинг
ёки ички ишлар органлари ходимларининг уставларида белгиланади.
Давлат хизматчисига малака даражасини ёки махсус унвонни
94
муддатидан
илгари
бериш, юқори лавозимга ишга ўтказиш шулар
жумласига киради.
Умуман олганда, рағбатлантириш давлат хизматчисининг
фаолиятини юқори баҳолашнинг расмий тасдиғи бўлибгина қолмай,
айни вақтда давлат хизматчиларининг, улар орқали давлат
органининг фаолият самарадорлигини оширади.
Давлат хизматчиларига нисбатан рағбатлантириш чораларини
қўллаш бундай чорани қўллаш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки раҳбар
томонидан амалга оширилади. Бунда улар қонунчиликда белгиланган
тартибда ва ваколат доирасида рағбатлантириш чораларини
қўллашлари мумкин.
Амалдаги қонунчиликда давлат хизматчиларининг маънавий ва
моддий кўринишдаги турли рағбатлантириш чораларини назарда
тутади. Давлат хизматчиларини рағбатлантириш учун қуйидагилар
асос бўлиб хизмат қилади:
- ўз олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариши;
- вазифа ва кўрсатмаларнинг муддатидан олдин бажарилиши;
- хизматчининг ташаббускорлиги;
- вазифаларни виждонан бажариши ва интизомлилиги асос
бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабр қонуни билан
тасдиқланган Меҳнат кодексининг 180-моддасига биноан ишдаги
ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари
қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш
тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички
меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа
келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб
қўйилади. Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги
алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан иш ҳақи,
мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида
назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига
кирмайди.
95
Лекин
айрим
қонуности
ҳужжатлари
пул
мукофоти
рагбатлантириш турларига киритилган.
Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлда 291-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги
Солиқ ва валютага оид жиноятларга
қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида”ги
Низомга биноан Департамент ходимлари хизмат вазифаларини
виждонан ва намунали бажарганликлари, ташаббускорлиги ва
ишдаги
тезкорлиги
учун
рағбатлантириладилар.
Рағбатлантиришларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- ташаккурнома;
- пул мукофоти;
- илгари берилган жазони олиб ташлаш;
- фахрий ёрлиқ;
- совға;
- қимматбаҳо совға;
- белгиланган муддат тўлишидан аввал навбатдаги даражали
махсус унвон бериш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳамда
Давлат органлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси ва
жамоат ташкилотларининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш
мумкин.
Департаментнинг
ходимлари
алоҳида
хизматлари
учун
Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши
мумкин.
Департамент бошлиғига ўзининг шахсий фармойиши билан
оддий ходимдан
бошлаб, Департамент
бошлиғи ўринбосаригача
ходимларнинг лавозим маошларига бир йиллик лавозим маоши
миқдорида рағбатлантириш шаклида мукофотлаш устамалари
белгилаш ҳуқуқи берилади.
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини
рағбатлантириш Департамент фаолияти натижасида ва у туфайли
давлат бюджетидан
олган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб амалга
оширилади.
Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
96
биринчидан, ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти, совға
бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Департамент
бошлиғи томонидан амалга оширилади;
иккинчидан, қимматбаҳо совға билан мукофотлаш, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурорининг Фахрий ёрлиғини бериш,
белгиланган муддат тўлишидан аввал навбатдаги даражали махсус
унвон бериш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва касаба
уюшмаси Марказий Қўмитасининг Фахрий ёрлиғини бериш,
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга
оширилади.
Рағбатлантириш
тўғрисида
буйруқ
чиқарилади
ва
у
Департаментнинг рағбатлантирилаётган ходимига эълон қилинади.
Зарур ҳолларда эса Департаментнинг барча ходимлари эътиборига
етказилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг
шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |