Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат хизматига 
киришда қандай ҳужжатлар тақдим этадилар? 
2. Давлат хизматига қабул қилиш қандай усуллар билан амалга 
оширилади? 
3. Давлат хизматига қабул қилишда тайинлаш усулининг ўзига 
хос хусусиятлари 
4. Давлат хизматига қабул қилишда сайлов усулининг ўзига хос 
хусусиятлари. 
5. Давлат хизматига қабул қилишда танлов усулининг ўзига хос 
хусусиятлари. 
6. Судьяларни танлаш, уларни тайинлаш ёки сайлаш, қандай 
тартибда амалга оширилади? 
 
 
 
 
 
 


61 
8-§.
 
Давлат лавозимини эгаллашни расмийлаштириш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси давлат хизматига қабул қилинган 
фуқаролар билан хизмат контракти ёки меҳнат шартномаси 
тузилади. Хизмат контракти давлат хизматини ўташнинг асосий 
шартларини тартибга солади. Хизмат контрактининг предмети 
бўлиб, давлат ва давлат хизматчиларининг мажбуриятлари бўлиб 
ҳисобланади. Контракт асосан ҳарбий хизматни ўтовчи шахслар 
билан тузилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида 
ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт – давлат номидан 
иштирок этувчи вазирлик билан Ўзбекистон Республикаси 
фуқароси ўртасида унинг ихтиёрий ҳақиқий ҳарбий хизматга 
кириши ва хизматни ўташи тўғрисидаги келишуви бўлиб, унда 
хизматнинг 
давомийлигини, 
томонларнинг 
ўзаро 
ҳуқуқ, 
мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳамда ҳарбий хизматни ўташнинг 
бошқа шартлари белгиланган бўлади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга фуқаролар ихтиёрийлик 
асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга 
биноан кирадилар. 
Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт 
бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар 
таркиби лавозимларида ўтайдилар. 
Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари 
контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни 
оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича 
уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича беш йил 
муддатга тузилади. 
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш 
даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида 
ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан 
контракт тузилади. 
Ҳарбий хизматнинг контрактда назарда тутилган муддати 
тугаганидан кейин тарафларнинг келишуви билан бу муддат янги 
контракт тузиш орқали узайтирилиши мумкин. Контракт бўйича 


62 
ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари «Ўзбекистон 
Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби 
тўғрисида»ги Низом билан белгиланади. 
Давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишида икки 
асосий ҳуқуқий ҳужжатни: биринчидан, меҳнат шартномаси; 
иккинчидан, фуқарони давлат хизматидаги давлат мансабига 
тайинлаш тўғрисидаги буйруқни фарқлай олиш лозим. Давлат 
хизматига қабул қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ 
учун эса меҳнат шартномаси асос бўлади. Ходимни алоҳида 
лавозимларга тайинланаётганда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 
масалан, қарор, фармон асос бўлади. 
Фуқаронинг давлат хизматига киришда меҳнат шартномаси 
тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан 
меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян 
мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига 
бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар 
асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат 
шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар 
(танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. 
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун 
ҳужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, меҳнат шартномалари 
тузиши мумкин.
Меҳнат шартномаси ёзма шаклда, икки нусҳада тузилади. Меҳнат 
шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 
томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий 
шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ 
бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига 
мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати 
кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга 
тузилган деб ҳисобланади. 
Давлат хизматига киришнинг, яъни давлат-хизмат ҳуқуқий 
муносабатларининг юзага келишининг иккинчи асосий ҳужжати - бу 


63 
фуқарони давлат хизматидаги давлат лавозимига тайинлаш 
тўғрисидаги буйруғидир. 
Давлат хизматида меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда 
дастлабки синов шарти билан ҳам тузилиши мумкин: 
- ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб 
кўриш; 
- ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом 
эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. 
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида 
шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда 
ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. 
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона 
учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган 
шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга 
ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси 
тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.
Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. 
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга 
кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига 
киритилмайди.
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ 
этилади. Ходим синов муддати давомида ички меҳнат қоидаларига 
тўлиқ бўйсуниши, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсиз нафақасини 
олишга ҳақли. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. 
Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи 
тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат 
шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи 
меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина 
бекор қилиши мумкин. Шунингдек, синов натижаси қониқарсиз 
бўлган тақдирда, ходимни розилиги билан уни аввалги иш жойига 
ёки бошқа хизмат лавозимига ўтказилиши мумкин. Бунда, агар, 
ходим бошқа лавозимга ўтишни рад этса, ишдан бўшатилади.
Агар, дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан 
бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган 


64 
бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни 
бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади. 
Кўпгина давлат органларига, жумладан, давлатнинг алоҳида 
функциялари ва вазифаларини бажарадиган махсус органларга 
дастлабки ишга қабул қилинаётган жараённинг яна бир муҳим ва 
рамзий белгиси давлат хизматчисининг қасамёдидир. Юқорида 
кўрсатиб 
ўтилган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
давлат 
хизматчисининг давлат олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, 
жавобгарлигини юридик томондан мустаҳкамласа, қасамёд эса давлат 
хизматчисининг ўз давлати, халқи, Конституциясига содиқ бўлиши, 
Конституция ва қонунларга қатъий риоя этиши, мавжбуриятларини 
тўла ва қонуний бажариши ҳамда хизмат давомида баъзи бир хатти-
ҳаракатлардан ўзини тийишини кафолатлайди. 
Қасамёд гарчи давлат-хизмат муносабатларини тартибга солувчи 
ҳуқуқий шартлардан бири бўлсада, лекин унинг ўз табиатидан келиб 
чиқадиган бўлсак, у хизматчи билан давлат ўртасида психологик, 
маънавий ва ахлоқий характердаги масъулиятлар мажмуидир. 
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунининг 64-моддасига мувофиқ. судьялар “Зиммамга юклатилган 
вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат 
қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва 
виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга 
тантанали қасамёд қиламан”, деб қасамёд қилгандан кейингина ўз 
вазифасига киришади. 
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ 
ва валютага оида жиноятларга қарши курашиши диепартаментида 
хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомга асосан Департаментда хизмат 
қилиш учун олий юридик, иқтисодий, молиявий маълумотга эга 
бўлган ҳамда соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга 
қодир бўлган зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга бўлган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар. 
Департаментда хизматни ўташнинг ички тартиби Департамент 
бошлиғи томонидан тасдиқланади. Ишдан ташқари, дам олиш ва 
байрам кунларидаги иш учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 
ҳақ тўланади. 


65 
Департаментга биринчи марта хизматга кирувчи шахслар учун 3 
ойгача бўлган синов муддати белгиланади. Синов муддати вақти кўп 
йиллик хизмати учун фоиз устамаси тўлаш ва пенсия тайинлаш 
ҳуқуқини берувчи Департаментдаги иш стажига қўшилади.
Синов муддатини ўтаётган шахслар: 
– агар уларнинг қўйилаётган талабларга номувофиқлиги 
аниқланса Департамент бўлинмалари раҳбариятиниг ташаббуси 
билан; 
– хизматга кирган шахснинг ташаббуси билан (ўз хоҳишига кўра, 
оилавий шароитлар бўйича ва бошқа узрли сабабларга кўра) 
Департаментдан хизматдан бўшатилиши мумкин. 
Департамент ходимини хизматга қабул қилиш ва лавозимга 
тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки Департамент 
бошлиғининг ваколатлари доирасида уларнинг буйруқлари билан 
расмийлаштирилади. Департаментнинг ҳудудий бошқармаларида 
ёрдамчи шахслар ва техник ходимларни хизматга қабул қилишни 
ушбу бошқармалар бошлиқлари амалга оширадилар. 
Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо 
қўйдириб эълон қилинади. 
Агар шахс: 
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса; 
– суднинг қарори билан ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати 
чекланган деб эътироф этилган бўлса; 
– судланган бўлса; 
– сиёсий партиялар ва ҳаракатлар аъзоси бўлса Департаментга 
хизматга қабул қилиниши мумкин эмас. 
Департаментнинг 
аттестациядан 
ўтказилган 
ходимларига 
даражали махсус унвонлар берилади. Даражали махсус унвонлар 
рўйхати Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланади. 
Департамент 
ходимига 
тадбиркорлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланиш, 
корхоналар, 
муассасалар 
ва 
ташкилотларда 
ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, ижодий, илмий ва 
ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно. 


66 
Департамент ходимлари лавозимлари рўйхати Департамент 
бошлиғи томонидан тасдиқланадиган штат жадвали билан 
белгиланади. 
Департамент ходими белгиланган тартибда қасамёд қабул 
қилади. Қасамёд Департаментнинг раҳбарлари ва мансабдор 
шахслари ҳозирлигида тантанали вазиятда қабул қилинади. Қасамёд 
матни қуйидагича: 
“Мен (қасамёд қабул қилувчининг фамилияси, исми, отасининг 
исми) Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа 
оид жиноятларга қарши курашиш департаментига хизматга кирар 
эканман, Ўзбекистон Республикаси халқига содиқ бўлишга қасамёд 
қиламан. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, инсон ва фуқаро 
ҳуқуқларига риоя этишга, бошлиқларнинг буйруқларини виждонан 
бажаришга, виждонли, жасур ходим бўлишга, Ватаннинг иқтисодий 
манфаатларини сергаклик билан қўриқлашга, давлат ва хизмат 
сирларини қаттиқ сақлашга қасамёд қиламан. 
Агар мен қабул қилган Қасамёдни бузсам Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарликка тортилишга 
тайёрман.” 
Қасамёд якка тартибда қабул қилинади. Қасамёд қабул қилувчи 
шахс қасамёд матнини овоз чиқариб ўқийди ва унга имзо чекади. 
Қасамёд матни ёзилган имзоланган варақ ходимнинг шахсий 
ҳужжатлари йиғма жилдида сақланади. 
Давлат хизматини ўташ шароитларига эса қуйидагиларни 
киритишимиз мумкин: 
- хизмат вақтининг, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги; 
- қўшимча меҳнат таътиллари; 
- хизматчиларнинг пул таъминоти; 
- имтиёзлар, кафолатлар ва компенсациялар; 
- давлат ижтимоий суғуртаси; 
- хизмат уйи, хизмат автотранспорти билан таъминлаш тартиби; 
- хизмат сафарида бўлганда ижтимоий-маиший ва техник 
хусусиятдаги хизматлар. 


67 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish