Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
1. Давлат хизматини ўташда аттестация фаолиятининг тутган 
ўрни қандай? 
2. Аттестациянинг асосий 
вазифалари
нималардан иборат? 
3. Аттестация фаолияти қандай элементлардан иборат? 
4. Аттестация фаолияти қандай тамойилларга 
асосланади?
5. Аттестация комиссиясининг фаолияти. 
6. Қандай давлат хизматчилари аттестациядан ўтказилиши 
мумкин эмас? 
7. Аттестация натижаларига кўра давлат хизматчиларига қандай 
баҳолар берилиши мумкин? 


79 
10-§. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши 
 
Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши давлат 
хизматини ўташдаги асосий элементлардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши қуйидагича 
бўлиши мумкин: 
- ходимнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида юқори 
мансаб лавозимини эгаллаши; 
- бир хил аҳамиятдаги мансаб лавозимни эгаллаши; 
- қуйи мансаб лавозимга ўтказилиши; 
- ўқишга кириши муносабати билан мансабидан озод қилиш, 
шунингдек, ўқишни тамомлаганидан сўнг мансаб лавозимига 
тайинланиши. 
Давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши тегишли 
раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилиши лозим. 
Давлат хизматчиларини хизмат бўйича ҳаракатланиши ҳам қонун 
ҳамда давлат органининг фаолиятини тартибга солувчи низомларда 
мустаҳкамлаб қўйилгандир.
Фуқаро давлат хизматига кириши билан қуйидаги тўрт 
элементдан иборат бўлган “организм”га бирлашади: 
биринчидан, эгалланадиган давлат мансаби; 
иккинчидан, аниқ малака разрядининг мавжудлиги; 
учинчидан, давлат хизматчиларининг 
белгиланган штат 
бирлигига кириши; 
тўртинчидан, мансаб мажбуриятлари билан белгиланадиган 
давлат хизматчисининг махсус ўрни, яъни раҳбар, мансабдор шахс, 
ҳокимият вакили ва бошқалар
1

Хизматни ўташ даврида давлат хизматчиси бошқа лавозимга 
ўтказилиши мумкин. Бунда у: 
- юқори лавозимга; 
- тенг лавозимга (ўша давлат органи ёки бошқа органда); 
- давлат органининг кўчиб ўтиши муносабати билан бошқа 
ҳудудга; 
- қуйи ловозимга ўтказилиши мумкин. 
1
Старилов Ю.Н. Служебное право. – М.: БЕК, 1996. – С.318. 


80 
Бошқа лавозимга ўтказилаётган вақтда ходимнинг розилиги 
олиниши керак. 
Бошқа лавозимга ўтказишда интизомий жазо чораси сифатида 
қўлланилаётган ходимнинг розилиги талаб этилмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ 
ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департамент 
ходимларини хизматда лавозимга кўтариш уларнинг ишчанлик ва 
шахсий фазилатларига, ишнинг топширилган участкаларида 
эришилган натижаларга ва юқори лавозим вазифаларини бажариш 
учун намоён қилинган қобилиятларга мувофиқ, шунингдек 
аттестация хулосаларини 
амалга татбик этиш
тартибида амалга 
оширилади. 
Департамент ходимларига даражали махсус унвонлар белгилаш 
ва бериш белгиланган Низом асосида амалга оширилади. Даражали 
махсус унвон бериш ходимнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини 
ҳисобга олган ҳолда ва эгаллаб турган лавозими ва иш стажига 
мувофиқ изчил тартибда амалга оширилади. Даражали махсус 
унвонлар рўйхати ва уларнинг лавозимларга мувофиқлиги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
белгиланади. 
Ҳар бир даражали махсус унвонда бўлишнинг қуйидаги 
муддатлари белгиланади: 
3 - даражали юрист - 2 йил 
2 - даражали юрист - 2,5 йил 
1 - даражали юрист - 3 йил 
адлия кичик маслаҳатчиси - 3 йил 
адлия маслаҳатчиси - 3,5 йил 
Департамент ходимларининг 2 ва 3 - даражалардаги Давлат адлия 
маслаҳатчиси ва адлия катта маслаҳатчиси унвонларини эгаллаб 
туриш муддати белгиланмайди. 
2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали махсус 
унвонлар Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан берилади. 


81 
Бошқа даражадаги махсус унвонлар Департамент бошлиғининг 
тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 
томонидан берилади. 
Бошқа 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва ўзга 
ташкилотлардан Департаментга ишга ўтган ходимларга даражали 
махсус унвонлар уларнинг Департаментда тайинланган лавозими, 
олдинги унвони ва иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда берилади. 
Ёки бошқа мисол, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
2000 йил 14 декабрда тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб 
даражалари тўғрисида Низомга
1
биноан суд ходимларининг махсус 
унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат деб белгиланган:
1-даражали адлия маслаҳатчиси
2-даражали адлия маслаҳатчиси
3-даражали адлия маслаҳатчиси
1-даражали юрист
2-даражали юрист
3-даражали юрист.
Суд ходимларига мансаб даражалари ижобий аттестацияси, олий 
юридик маълумоти мавжуд бўлган тақдирда, малакаси, эгаллаб 
турган лавозими ва иш стажига қараб, шунингдек илгариги иш ёки 
хизмат жойида берилган махсус унвонини эътиборга олган ҳолда 
навбати билан берилади.
Мансаб даражалари: 
1-даражали адлия 
маслаҳатчиси 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Олий хўжалик суди бошқармалари 
бошлиқларига; 
2-даражали адлия 
маслаҳатчиси 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Олий хўжалик суди бошқармалари 
бошлиқларининг ўринбосарларига, бўлим 
бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди раисининг,
Олий 
хўжалик 
суди 
раисининг 
ёрдамчиларига;
1
Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2001 й. 8-сон. 


82 
3-даражали адлия 
маслаҳатчиси 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик 
суди Раёсати котибиятининг 
бошлиғига

Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
судининг, Олий хўжалик 
судининг 
бош 
(катта) консультантларига; 
1-даражали юрист 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
консультантларига, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича олий 
судларинин
г, 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
вилоятлар 
ва 
Тошкент 
шаҳар 
судларининг, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар хўжалик судларининг, Ўзбекистон 
Республикаси Ҳарбий судининг катта 
консультантларига, 
қабулхона 
бошлиқларига;
2-даражали юрист 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик 
судлари раисларининг ёрдамчиларига, 
консультантларига, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик 
ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳарбий 
суди 
консультантларига, 
раислари
нинг 
ёрдамчиларига; 
3-даражали юрист
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари 
бўйича туман (шаҳар) судлари, округ ва 
ҳудудий 
ҳарбий 
судлар 
консультантларига, 
раисларининг 
ёрдамчиларига берилади. 


83 
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-
даражали юрист мансаб даражаларини: 
умумий юрисдикция судлари аппарати ходимларига - Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди раиси; 
хўжалик судлари аппарати ходимларига - Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди раиси беради.
Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация 
мавжуд бўлган тақдирда 3, 2, 1-даражали юристлар учун икки ярим 
йилни, 3 ва 2-даражали адлия маслаҳатчилари учун тўрт йилни 
ташкил қилади.
Судларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва бошқа 
ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга улар қайси лавозимга 
тайинланганликларини, билим ва тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда 
мансаб даражалари берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди раиси:
1) олдинги мансаб даражасида бўлиш учун белгиланган муддат 
тугамасдан, ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини 
намунали бажарганлиги учун;
2) ходим юқори лавозимга тайинлаётганда навбат тартибига риоя 
қилмаган ҳолда, лекин унинг ўз даражасидан икки мансаб 
даражасидан юқори бўлмаган;
3) аттестациядан биринчи марта ўтаётган ходимларга уларнинг 
лавозимлари бўйича белгиланганидан бир поғона паст мансаб 
даражаси бериш ҳуқуқига эга.
Юридик мутахассислик бўйича иш тажрибаси бўлмаган 
шахсларга улар лавозимга тайинланганидан кейин камида олти ой 
вақт ўтгач мансаб даражаси берилади.
Бир мансаб даражасида белгиланган муддат хизмат қилган, лекин 
хизмат фаолиятида ёки хулқида жиддий камчиликлари бўлган суд 
ходимларининг мансаб даражаси кўтарилмайди.
Мансаб даражаси берилган ходимлар шу мансаб даражасида 
умрбод бўладилар ва фақат судларда ишлашга нолойиқ хатти-


84 
ҳаракатлари учун меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундан 
маҳрум қилинишлари мумкин.
Хизмат бурчини қўпол бузгани ёки хизмат вазифасини муттасил 
лозим даражада бажармагани учун ходимнинг мансаб даражаси унга 
берилганидан иккидан ортиқ бўлмаган мансаб даражасига 
пасайтирилиши мумкин. Мансаб даражасидан маҳрум қилиш ёки уни 
пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан амалга 
оширилади.
Суд ходимларига мансаб даражалари бериш учун аттестация 
ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан 
уларнинг ваколати доирасида белгиланади.
Мансаб даражаси бўлган суд ходимларининг фарқлаш белгилари 
ва мансаб маошларига устама ҳақ миқдорини Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 
декабрда тасдиқланган Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида 
Низомга
1
биноан судьялар учун қуйидаги олтита даража белгиланган:
Олий малака даражаси
Биринчи малака даражаси
Иккинчи малака даражаси
Учинчи малака даражаси 
Тўртинчи малака даражаси
Бешинчи малака даражаси
.
Малака даражалари қуйидагича берилади: 
а) умумий юрисдикция судлари судьяларига:
Олий 
малака 
даражаси, 
Биринчи малака даражаси 
Иккинчи малака даражаси 
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяларига; 
Биринчи малака даражаси
Иккинчи малака даражаси
Қорақалпоғистон Республикаси 
фуқаролик ва жиноят ишлари 
1
Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2001 й. 8-сон 


85 
Учинчи малака даражаси 
бўйича олий судлари, фуқаролик 
ва 
жиноят 
ишлари 
бўйича 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судлари, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳарбий 
суди 
судьяларига; 
Учинчи малака даражаси
Тўртинчи малака даражаси
Бешинчи малака даражаси 
Фуқаролик 
ишлари 
бўйича 
туманлараро, 
туман 
(шаҳар) 
судлари, жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судлари, округ ва 
ҳудудий 
ҳарбий 
судлар 
судьяларига; 
б) 
хўжалик 
судлари 
судьяларига:
Олий малака даражаси 
Биринчи малака даражаси
Иккинчи малака даражаси
Биринчи малака даражаси
Иккинчи малака даражаси
Учинчи малака даражаси 
Тўртинчи малака даражаси
Бешинчи малака даражаси 
Ўзбекистон Республикаси Олий 
хўжалик 
суди 
судьяларига; 
Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
хўжалик 
судларининг 
судьяларига. 
Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси 
тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти 
томонидан берилади.
Бошқа малака даражалари тегишли судлар раисларининг 
тақдимномасига биноан Умумий юрисдикция судлари судьяларининг 
олий малака ҳайъати ва Хўжалик судлари судьяларининг малака 
ҳайъати томонидан берилади.
Биринчи маротаба сайланган (тайинланган) судьяларга малака 
даражаси иш фаолиятининг биринчи уч ойи мобайнида берилади.


86 
Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддатлари ижобий малака 
аттестацияси мавжуд бўлган тақдирда қуйидагича белгиланади:
бешинчи малака даражасида - икки йил
тўртинчи малака даражасида - уч йил
учинчи малака даражасида - тўрт йил
иккинчи малака даражасида - беш йил.
Биринчи малака даражасида бўлиш муддати белгиланмайди.
Юқори малакали судьяларга иш тажрибаларини ҳисобга олиб, 
эгаллаб турган лавозими учун назарда тутилган даражадан қатъи 
назар, кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унга берилган 
малака даражасидан икки даражадан юқори бўлмаган малака 
даражаси берилишига йўл қўйилади.
Судьялар одил судловни амалга ошириш вақтида қонунийликни 
қўпол бузган тақдирда малака даражасидан маҳрум этилиши мумкин.
Малака даражасидан маҳрум этиш шу малака даражасини берган 
мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.
Малака даражасига эга бўлган судьяларнинг мансаб маошларига 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ тайинланади.
Судьяларни 
малака 
аттестациясидан 
ўтказиш 
тартиби 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом билан 
белгиланади. 
Давлат хизматчиларинига малака даражалари ёки махсус 
унвонлар касбий тайёргарлиги даражасини, маҳоратини, малакаси 
даражасини оширишдан давлат хизматчиларининг манфаатдор 
бўлишларини таъминлаш ва белгилаш мақсадида берилади. 
Давлат хизматчиларига малака даражалари ёки махсус унвонлар 
бериш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам 
белгиланади. Масалан, “Давлат солиқ хизмати тўғриси”даги 
Қонуннинг 11-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори билан 
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида 
хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ, давлат 
солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига эгаллаб турган 


87 
лавозими ва иш стажига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар 
берилади: 
­ 
солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг IIIдаражали маслаҳатчиси; 
­ 
солиқ хизматининг I даражали инспектори; 
­ 
солиқ хизматининг II даражали инспектори; 
­ 
солиқ хизматининг III даражали инспектори; 
­ 
солиқ хизматининг инспектори. 
Давлат солиқ хизмати органларининг малакавий тавсифномалари 
талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга, аттестациядан 
ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган 
лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат 
қилиш муддати тугагач, навбатдаги махсус унвонлар берилади. 
Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахсларига: 
- бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I,II,III даражали 
давлат маслаҳатчиси унвонлари – Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан; 
- солиқ хизматининг I,II,III даражали маслаҳатчиси, солиқ 
хизматининг I-даражали инспектори унвонлари – Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан; 
- солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ 
хизматининг 
инспектори 
унвонлари 
– 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бош 
бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади. 
Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг 
қуйидаги муддатлари белгиланади: 
- солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси – 4 йил; 
- солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси –4 йил; 
- солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси – 3 йил; 
- cолиқ хизматининг I даражали инспектори – 3 йил; 


88 
- солиқ хизматининг II даражали инспектори – 2 йил; 
- солиқ хизматининг III даражали инспекторои – 2 йил;
- солиқ хизматининг инспектори – 1 йил. 
Cолиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг 
I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда 
хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди. 
Солиқ органларининг мансабдор шахслари махсус унвондан 
ходим ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун давлат солиқ 
органларидан бўшатилганда ёки жиноят содир этганлик учун суднинг 
қонуний кучга кирган ҳукмга биноан маҳрум этилиши мумкин. 
Солиқ органларининг махсус унвонларга эга бўлган мансабдор 
шахсларига ҳар ойда махсус унвони ва узоқ йиллар хизмат 
қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус 
унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган), узоқ йиллар хизмат 
қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
белгиланади. 
Давлат 
органларига 
сайлаб 
куйиладиган 
лавозимларга 
сайланадиган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан давлат 
томонидан қўшимча кафолатлар ўрнатилган бўлиб, унга кўра давлат 
органларига сайлаб куйиладиган лавозимларга сайланганлиги 
туфайли ишдан озод килинган ходимларга сайлаб қуйиладиган 
лавозимидаги ваколатлари тугаганидан кейин аввалги иши берилади, 
бундай иш бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозими) берилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish