Давлат божхона хизмати органларига



Download 1,54 Mb.
bet4/53
Sana22.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#111643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Божхонага ишга кирувчилар учун қўлланма

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ
Божхона ҳудуди сарҳадлари, шунингдек эркин божхона зоналарининг ва эркин омборларнинг тегралари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади.


БОЖХОНА ИШИ
Иқтисодий, тартибга солиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишга қаратилган, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган усуллар ва воситалар мажмуи.


БОЖХОНА НАЗОРАТИ
Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан амалга ошириладиган, шу жумладан хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи.


БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ
Божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган божхона операциялари мажмуи.


БОЖХОНА МАҚСАДЛАРИ
1. Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, товарларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;
2. Божхона тўловлари ўз вақтида ва тўғри тўланишини таъминлаш;
3. Иқтисодий сиёсат чораларига, божхона режимларининг талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш;
4. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларига чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш.


БОЖХОНА РЕЖИМИ
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи.


БОЖХОНА РЕЖИМЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларнинг божхона расмийлаштируви божхона режимларининг қуйидаги турларига мувофиқ амалга оширилади:

1) экспорт;
2) реэкспорт;
3) вақтинча олиб чиқиш;
4) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш;
5) эркин муомалага чиқариш (импорт);
6) реимпорт;
7) вақтинча олиб кириш;
8) божхона ҳудудида қайта ишлаш;

9) вақтинча сақлаш;
10) божхона омбори;
11) эркин омбор;
12) эркин божхона зонаси;
13) бож олинмайдиган савдо;
14) божхона транзити;
15) йўқ қилиш;
16) давлат фойдасига воз кечиш.





ДЕКЛАРАНТ
Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс.


БОЖХОНА БРОКЕРИ 
Божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган, тегишли рухсатнома олган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;


ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ
Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги зарур маълумотларни божхона органларига маълум қилиш.

ТОВАРЛАРНИНГ ЭРКИН МУОМАЛАСИ 


Божхона ҳудудида товарларнинг белгиланган тақиқлар ва чекловларсиз айланиши.


ЮРИДИК ШАХС
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ташкилот;
чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти;
Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish