Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларини айтинг.
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат; Давлат суверенитети, Халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, Ташқи сиёсат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида берилган инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини айтинг
Жавоб:
Инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари;
Инсон ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари;
Инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари.
Ўзбекистон Республикаси халқи номидан ким иш олиб бориши мумкин?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси халки номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президент иш олиб бориши мумкин.
Ҳокимиятлариинг тақсимланиши тамойилига асосан давлат ҳокимияти нечага бўлинади?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 11-моддасига асосан ҳокимият 3 га бўлинади: Қонун чиқарувчи ҳокимият, Ижро этувчи ҳокимият ва Суд ҳокимияти.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принципларини айтиб беринг.
Жавоб:
Давлатларнинг суверен тенглиги; Куч ишлатмаслик ёки куч билан
таҳдид қилмаслик; Чегараларнинг дахлсизлиги; Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.
Do'stlaringiz bilan baham: |