Ўзбекистон Республикаси Президенти қанақанги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига асосан Президент республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармон, қарор ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ким имзолайди? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорларини Бош вазир имзолайди.