|
|
bet | 5/82 | Sana | 16.04.2022 | Hajmi | 38,99 Mb. | | #557890 |
| Bog'liq Датчиклар китоб охирги
Ноллаш усули(2-расм):
тўғридан-тўғри таққослаш;
хеч қандай юкламасиз;
нисбатан таққослаш.
1.2-расм. Ноллаш усули учун кўприк схемаси
Келтирилган расм учун қуйидаги формулалар ўринлидир.
(1.1)
(1.2)
1 – фомулада Lu индуктивлик ёрдамида нолланиш усули яъни индуктивликни ўзгартириш орқали датчикни нол қийматга аниқланади ёки созланади.
2- формулада қаршилик Ru ёрдамида нолланиш усули яъни қаршилик ўзгартириш орқали датчикни нол қийматга аниқланади ёки созланади.
Оғиш усули:
билвосита таққослаш;
нолдан оғиш яъни ҳолатни тенглаштириш;
аниқлик ва акс эттириш чегараси;
юклама (ўзгартирувчи датчикнинг ўлчаш тизимга мос равишда энергия тақсимланиши аниқлаш);
нисбатан тезлиги;
Автоматик ростлаш системасида ишлатиладиган электрик чиқиш сигналли ўлчаш ўзгартгичлари параметрик ва генераторли турларига бўлинади.
Ҳар қандай физик табиатга эга бўлган ўлчанадиган катталикни электр занжирнинг бирор бир параметрига (резистор қаршилиги Р, cиғим С, индуктивлик Л) айлантирадиган ўзгартгичларга параметрик ўзгартгичлар дейилади.
Бу элементлар асосан ҳар хил ўлчаш схемаларига (масалан, кўприклар, потенсиометрлар, логометрлар) уланиб чиқишида ўлчанадиган катталикка боғлиқ кучланиш ўзгаради. Параметрик ўзгартиргичлар учун кучланиш манбаи ишлатиш талаб қилинади.
Генераторли ўзгартгичлар деб, ўлчанадиган катталикни бевосита электр юритувчи кучга айлантирадиган ўлчаш ўзгартгичларига айтилади. Бу гуруҳ ўзгартгичлар учун кучланиш манбаини ишлатиш талаб қилинмайди.
Қуйидаги параметрик ўзгартгичлар кенг тарқалган:
а) ўлчанадиган ноэлектрик катталикни актив қаршиликка айлантирадиган реостатли ўзгартгичлар;
б) ҳароратнинг ўзгариши ўтказгич ва ярим ўтказгичларнинг қаршилигига айлантирадиган термоқаршиликли ўзгартгичлар;
в) тензометрик ўзгартгичлар, уларнинг ишлаш принсипи ўтказгич ва ярим ўтказгичларнинг механик деформация таъсирида қаршилигининг ўзгаришига асосланган;
г) электромагнит ғалтакнинг индуктив қаршилиги пўлат ўзак ҳаракати натижасида ўзгарадиган индуктив ўзгартгичлар;
д) сиғимли ўзгартгичлар. Уларнинг иши конденсаторнинг сиғими пластинкалар ҳаракати натижасида ўзгаришига асосланган;
е) фотоэлектрик ўзгартиргичлар (фоторезисторлар), уларда ўзгартиргичнинг ишчи юзасига тушаётган ёруғлик оқими асбобнинг электр ўтказувчанлигини ўзгартиради.
Генераторли ўзгартгичларга қуйидагилар киради:
а) термоэлектрик ўзгартиргичлар. Уларнинг ишлаш принципи термопара занжирида ўлчанадиган катталик ўзгариши билан ҳосил бўладиган термоэлектрик эффект ҳодисасига асосланган;
б) чизиқли ва бурчакли ҳаракатлар индуксияланган электр юритувчи кучга айлантириладиган индуксион ўзгартгичлар;
в) пъезоэлектрик ўзгартиргичлар. Кристалларда (кварс) механик босим таъсирида қутбланиш ҳодисаси ишлатилиб, электр юритувчи куч ҳосил бўлади.
Ўлчаш ўзгартиргичлари қуйидаги асосий ҳарактеристикалар билан ҳарактерланади: сезгирлик, хатолик, инерсия, сезгирлик чегараси, инерционлик.
Ўлчаш ўзгартиргичларнинг чиқиш катталиги билан кириш катталиги ўртасидаги боғланишга статик ҳарактеристика деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|