Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

А.Маслоунинг 
мотивация 
назарияси.
А.Маслоунинг 
мотивлар 
иерархияси ҳақидаги таълимотига биноан, инсондаги долзарб эҳтиѐж тааллуқли 
мотивда ѝз аксини топади ва шунга мувофиқ ҳаракатни келтириб чиқаради. Бу 
таълимот бѝйича, инсонда мавжуд ҳамма эҳтиѐжлар ва шунга мос мотивлар беш 
асосий гуруҳга киритилиши мумкин: 
Физиологик эҳтиѐжлар; 
Хавфсизликка бѝлган эҳтиѐжлар; 
Ижтимоий эҳтиѐжлар; 
Тан олиниш эҳтиѐжлари; 
Ўз-ѝзини такомиллаштириш. 
1.
Физиологик эҳтиѐжлар
га инсон организмининг биологик бутунлигини 
таъминловчи зарурият мужассамлашган: овқатланиш, дам олиш, уй-жой, жинсий 


66 
эҳтиѐжлар ва ҳоказолар. Ушбу санаб ѝтилган эҳтиѐжларни қондиришнинг асосий 
шартларидан бири етарли миқдордаги пулга эга бѝлишдир. Шундай қилиб, 
моддий бойликлар, маош, ижтимоий имкониятлар – асосий физиологик 
эҳтиѐжларни қондириш усулидир. 
А. Маслоу бѝйича ушбу гуруҳ эҳтиѐжлар қуйидаги кѝринишга эга бѝлиши 
мумкин: 
2.
Хавфсизликка бўлган эҳтиѐж 
– ҳаѐтни, саломатликни сақлаш, эртанги 
кунга ишонч, нафақа билан таъминланишга ишониш ва х.к. 
3.Ижтимоий якдилликка бўлган эҳтиѐж.
Инсоннинг бирон жамоа орқали
қабул қилиниши, унинг тан олиниши, унга нисбатан ѝзгаларнинг диққат-эътибори 
ва меҳр-муҳаббатнинг мавжудлиги. 
4. Ҳурмат ва обрў-эътиборга эҳтиѐж.
Кимлигини тан олиниши ва 
ташкилотга кераклигини, атрофдагиларда ѝзига нисбатан ҳурматни ҳис этиш, 
юксак мавқега эга бѝлиш 
5. Ўз-ўзини такомиллаштириш эҳтиѐжи.
ѝз қобилиятини янада намоѐн 
қилиш, уларни ривожлантириш, ижодий фаолиятда бѝлиш, ѝз ҳаѐти мазмунини 
англаб етишга интилиш.
А.Маслоу фикрича, юқори поғонадаги мотивлар 1 ва 2 поғонадага 
эҳтиѐжлар етарли равишда қондирилгандан сѝнггина ѝз фаоллигини намоѐн 
этади. Раҳбар ѝз итотидаги ходимга хос долзарб эҳтиѐжни билган тақдирдагина 
унга мос муносабат турини қѝллаш имкониятига эга бѝлади. Демак, 
қондирилмаган эҳтиѐж фаолиятга туртки бѝлади ва долзарб эҳтиѐж эса фаолиятни 
бошқарувчи асосий заҳирадир. «Одамларга пул керак бѝлса ҳам, лекин улар 
бажараѐтган ишларидан қониқишни ва бу билан фахрланишни хоҳлайдилар». 
Юқоридаги мотивлар иерархияси ҳақидаги А. Маслоу таълимоти ташкилот 
ходимлари хулқини тушунишга, уларни мақсадли йѝналишда бошқариш учун 
зарур шароитларни яратишда анча қѝл келади. Тан олиниш эҳтиѐжини ташкилот 
миқѐсида қондириш ходимни ташкилот ҳаѐтига, бошқарув қарорларига жалб 
этиш орқали амалга оширилиши мумкин. Айнан шу эҳтиѐж инсонни ѝз касбининг 
моҳир устаси бѝлишга ундайди, уни етук мутахассис сифатида бошқалар тан 
олиши учун етакчи омил бѝлади. 
Маслоу 
фикрича 
ѝз-ѝзини 
такомиллашитирш 
эҳтиѐжи 
айрим 
кимсаларгагина тегишли, чунки кѝпчилик одамлар бирламчи ва қуйи 
Ўз-ѝзини такомиллаштириш
Тан олиниш эхтиѐжи 
Ижтимоий эхтиѐжлар 
Хавфсизликка бѝлган эхтиѐж 
Физиологик эхтиѐжлар 


67 
эҳтиѐжларни қондириш ғамида бѝладилар. 
Қуйида баѐн этилувчи Д. Маккеланд таълимоти эса юқоридаги А.Маслоу 
назарияси билан қисман ҳамоҳанг ва бу таълимот мазмуни кѝпроқ раҳбарларга 
оид хулқни тушунишга имкон беради. Д. Маккеланд таълимотига биноан у ѐки бу 
раҳбар ѝз бошқарув фаолиятини қуйидаги эҳтиѐжлардан биронтаси доирасида 
амалга ошириши мумкин: 1) муваффақиятга эришиш эҳтиѐжи – рақобатдош 
доирада ғалаба қозониш; 2) ҳиссий боғлиқликни ифодаловчи эҳтиѐжлар – ѝзгалар 
билан илиқ-иссиқ, дѝстона муносабатларнинг мавжудлиги; 3) ҳокимлик эҳтиѐжи 
– ѝзгаларни назорат қилиш ва уларга таъсир этишга бѝлган хоҳиш. қандай эҳтиѐж 
долзарб бѝлишига қараб турли раҳбарлар фарқланади.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish