124
флегматиклар эса вайроналарни тиклайдилар‖.
Меланхолик
– нозик дидли, ҳиссиѐтга ѝта берилган, уч ички дунѐсига ва
кечинмаларига эътиборли. Бундай кимсалар орасида санъатга қобилиятлилар кѝп
учрайди. Улардан ажойиб рассомлар, ѐзувчи ва шоирлар етишиб чиқади.
Мураккаб ва низоли вазиятларда ҳаракати суст, тезкор вазифаларни ҳал этишда
асабийлашади ва тез толиқади.
Юқорида санаб ѝтилган темеперамнт типлари туғма бѝлиб, уларни
ѝзгартириб бѝлмайди. Лекин, инсон ѝз-ѝзини тарбиялаши давомида бирон
темпераментга хос хислатларни ѝзида шакллантириши мумкин.
Табиатда соф темперамент типини учратиш қийин ва одатда, ҳар қандай
кимсада бирон етакчи темперамент типига қѝшимча равишда турли типларга хос
белгиларни кузатиш мумкин. Бундай «чатишма» инсоннинг ѝз устида ишлаши,
ѝзи учун ѝта муҳим кѝринган хислатни мустақил тарзда ривожлантириши учун
имконият яратади. Ушбу сатрларни ѐза туриб беихтиѐр бир ҳодиса эсга тушади.
Устоз-психологлардан бири «… мен ҳаѐтда иложи борича сангвиникдай бѝлишга
интиламан, барча хатти-ҳаракатимни бу темперамент типига мувофиқлаштириб
яшайман», деб таъкидларди. Ҳақиқатан, унинг иш услуби ва одамлар орасидаги
ҳаракати кѝп йиллик ѝз-ѝзини тарбиялаш қанчалик муваффақиятли натижага олиб
келганининг яққол далили эди. Аммо, шундай вазиятлар бѝлардики, устоз уйда
танҳо қолишни, ѝтмишдаги расмларни томоша қилишни, яъни асл
меланхоликликка қайтишни «соғиниб» қоларди. Гарчи ижодда, инсоний
муносабатларда ва меҳнат фаолиятида у сангвиникдай тез ва шижоатли бѝлсада,
лекин унинг асл темпераменти серқатнов кѝчани кесиб ѝтаѐтгандаги
ишончсизликда ва қалтис вазиятлардаги иккиланишда яққол кѝзга ташланарди.
Шахс темпераменти типологиясини билиш меҳнат жараѐнини оқилона
тарзда ташкил этиш, мавжуд вазифаларни ходимлар имконияти ва хусусиятига
биноан тақсимлаш, жамодаги соғлом муҳитни сақлаш имконини яратади.
Масалан, мулоҳаза асосида иш юритишга сангвиник ва флегматик типлари
табиатан мойиллар. Холерик ѐки меланхолик темпераментига мансуб кимса эса ѝз
ҳиссий мувозанатини ички зѝриқиш ҳисобига таъминлаб туриши лозим.
Шахснинг ѝз темпераменти типини билиши унга хос хусусиятларни чуқурроқ
англашига ва ѝз-ѝзини янада самарали бошқариш имконини беради, қалтис
вазиятларда ѝринсиз хатти-ҳаракатлардан ѝзини четга олишини ва ички назоратни
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: