Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Бошқарув ортобиотикаси 
Маълумки, кѝпчилигимиз хоҳлаймизми йѝқми турли вазиятларда турлича 
бошқарув тизимида бѝлиб қоламиз. Яъни, ѐ ѝзимиз раҳбармиз, кимларнингдир 
фаолиятини бошқариш бизга топширилган. Ёки кимларнингдир бевосита 
раҳбарлигида фаолият юритамиз, эмин-ѐркин ҳаракат қилиш имкониятимиз 
чекланган бѝлади. Бу оила муҳитига ҳам, жамиятдаги касб-ҳунарга алоқадор 
фаолиятимизда ҳам бор нарса. Шу боис охирги йилларда бошқарув 
ортобиотикаси атамасига тез-тез мурожаат қилинадиган бѝлиб қолдик. Масалан, 
оилани олсак, албатта, уй-рѝзғор ташвишлари, оила даврасидаги муомала 
маромларини мувофиқлаштириб турувчи оиланинг конкрет аъзосини биз 
психология тилида лидер деб атаймиз. Бу – анъанавий ѝзбек оиласида кѝпроқ
отадир. Эркаклар оиланинг устунлари бѝлиш билан биргаликда, бу эрда содир 
бѝладиган барча ходисалар, муаммолар, ҳаттоки, низоларга ҳам ѝзларини масъул 
деб ҳисоблайдилар. Бу ҳолат ва масъулият улардан руҳий тарангликни талаб 
қилади. Айрим оилаларда эр-ота рѝзғорнинг икир-чикиридан тортиб (совун, 
гугуртдан тортиб, вояга этиб бораѐтган қизининг сарпо-суруғларигача), барча 
ташвишларни ѝз елкасига олади.
Масалан, шундай оила соҳибалари борки, улар эшигининг тагида нон 
дѝкони бѝлишига қарамай, давлат хизматида банд бѝлган турмуш ѝртоғига
қѝнғироқ қилиб, ишдан қайтишда нон ола келишни айтади. Меҳмон келса, 
дастурхонга нималарни қѝйишни сѝраб, кейин тараддудга киришади. Бу бир 
томондан, эр билан бамаслаҳат, унинг ―чизган чизиғидан чиқмаслик‖ни назарда 
тутаѐтгандай туюлса-да, бундай холатда ҳам онанинг, ҳам отанинг психологик 
ҳолатига, саломатлигига салбий таъсир кѝрсатувчи жиҳатлари кѝп. Масалан, бир 
томондан, барча ҳуқуқ ва эркинликлари чекланганлигига ѝрганиб кетган аѐл 
оила даврасида, фарзандлари олдида ҳуқуқсизлиги, эрксизлигидан руҳан 
изтироб чекаверади. Ташқаридан қараганда, бундай аѐлга яшаш қулай, осондай 
бѝлса-да, ортобиоз нуқтаи назаридан, айниқса, ѐши ѝтиб борган сари айнан шу


115 
ҳуқуқсизлик, она ―мени‖нинг сурункали камситилиши уни оқилона иш юритиш 
кѝникмаларидан узоқлаштиради, у шу холатга кѝникади, онада мустақил 
фикрнинг йѝқлиги бола тарбиясида қанчалик ноқулай ва ноѝрин бѝлса, рѝзғор 
юритиш, оила бюджетини бошқаришда ҳам шунчалик ноқулайликларни 
келтириб чиқаради. Энди эркакни тасаввур қилинг, ҳам кѝча, ҳам ошна-
оғайничилик, ҳам рѝзғорнинг барча икир-чикирлари, болалар тарбияси, 
уларнинг келажаги учун масъуллик кабилар уни кун сайин толиқтиради. 
Шундай ҳаѐтий мисоллар борки, бу эркак хаттоки, катта-катта мѝмай маблағлар 
топадиган эпчил киши бѝлса ҳам, бир кун келиб ―портлайди‖, чарчайди. 
Оқибати турлича бѝлиши мумкин. Энг ѐмони у саломатлигига путур этказади, 
бетоб бѝлиб, боши ѐстиққа текканда эса, аѐлининг нақадар ночорлигини, на 
ишда, на аниқ тѝғри қарорлар қабул қилишда, на муомалада уқувсизлигини 
англайди, бундай англаш эса эрнинг хотинидан батамом совиб кетишига ҳам 
олиб келади. ―Умримни шу нотавон билан ѝтказибман-а‖, дея ѝйлайди у. 
Ваҳоланки, аслида аѐлни шу холатга келтирган ѝзи. Фақат буни тан олиши
қийин. ҳаѐтда шундай воқеалар ҳам бѝлганки, ҳар нарсага балогардон эр 
оламдан ѝтгач, онанинг ночорлигидан фарзандлар уйни ташлаб кетган ҳолатлар
ҳам бѝлган. Нега, чунки фақат аниқ кѝрсатмалар билан ишлашга, пассив ҳаѐт 
кечиришга кѝникиб қолиш, охир оқибат инсонни вазиятларнинг қулига 
айлантиради. Шунинг учун ҳам ѝзбекларда ―эр ва хотин - қѝш ҳѝкиз‖ деган 
бироз қѝпол нақл борки, бу уй-рѝзғор юритишда эр-хотиннинг тенг
ҳуқуқлилигини, ҳар бир ишда ақл-идрок ва фаҳм-фаросат билан ҳаракатни 
ташкиллаштиришни тақозо этади. 
Инсонлар фаолиятини бошқаришда ҳам айни шундай қонуният мавжуд. 
Масалан, ташкилот, идора, муассаса, фирмаларнинг раҳбарлари ҳам бошқарув 
ортобиотикасига риоя қилмасалар, ѝз саломатликларига путур этказишлари 
мумкин. Бошқарувда ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик, демократик услубнинг 
устуворлиги бу борадаги энг ижобий воситадир. Бошқарув тизимдаги 
ортобиотика энг аввало раҳбар томонидан ходимлар, иш юритувчилар 
фаолятини шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда ҳар бир ходим 
келажакка ва ѝзига ишонч билан қараб, хормай ишлайди, ѝз саломатлигини 
асрашга фаол киришади. Мажлис ва ишлаб чиқариш йиғилишларининг ортиқча 
жиззакиликсиз ѝтказиш, арзимаган нарсага столни муштламаслик, ходимларнинг 
фақат камчиликларини қидирмай, аксинча, ҳар биридаги ижобий сифатларни, 
ѝзига хос иқтидорни аниқлаган ҳолда вазифаларни тақсимлаш, кимнидир ишдан 
бѝшатиш ѐки қисқартиришда адолат ва демократик тарзда йѝл тутиш,
қисқартиришнинг нодиректив воситаларидан омилкорона фойдаланиш нафақат 
раҳбарнинг, балки барча ходимларнинг ортиқча асабийлашмай, яхши, янги
қарорларни қабул қилиш ва виждонан уни бажаришга олиб келади. 
Демак, оқилона турмуш тарзини ҳар бир конкрет вазиятда ташкил этиш 
қуйидагиларни назарда тутади: 
- ѝзгарувчан шароитларга мослашувнинг юқори даражаси; 
- вазмин, руҳан босиқлик билан ишлаш маҳорати; 
- ижтимоий оптимизм – келажакка, яхшиликка, ѝзига ишонч; 


116 
- одамлар меҳнатининг саамарадорлигига ишонч; 
- соғлом маънавий-психологик муҳитни шакллантириш ва уни 
омилкорона бошқариш. 
Юридик психология - турли гуруҳлар, жамоалар, уюшган ва уюшмаган 
кишилар бирлигида одамларнинг ѝзаро ижтимоий муносабатларга киришиши 
натижасида улар онгида вужудга келадиган руҳий ҳодисаларни, шунингдек 
шахслараро муносабатларнинг турли шакл ва қонуниятларини ѝрганадиган фан. 
Одамларнинг фақат индивидуал-психологик хусусиятларини эмас, балки 
ижтимоий муносабатлар таъсирида намоѐн бѝладиган хулқ-атворларини ҳам 
ѝрганиш ва баѐн этиш қадимги дунѐнинг Суқрот, Афлотун, Арасту, Эпикур 
каби буюк антик алломаларининг асарларида учрайди. Чунончи, Афлотуннинг 
«Республика», Арастунинг «Сиѐсат» ва «Этика» асарларида, кейинчалик ѝрта 
асрларда яшаб ижод этган мутафаккирлардан Форобийнинг «Фозил одамлар 
шаҳри», Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар» каби асарларида 
шахснинг руҳий ва этник (миллий) хусусиятлари, турли урф-одатлари, 
анъаналари, удум ва маросимларини ѝрганиш ва тушунтириб беришга бѝлган 
интилиш кучли бѝлганини кѝрамиз.
 
Ҳозирги кунга келиб шахс ва жамоа муносабати борасида бир қанча 
фанларда мустақил изланишлар олиб борилмоқда. Бироқ психология нуқтаи 
назаридан «гуруҳ», «жамоа», «лидер», «пешқадам» тушунчалари ѝзига хос 
аҳамиятга эгадир. Унинг замирида гуруҳларнинг ижтимоий-психологик келиб 
чиқиши, шаклланиши, тузилиши, шахслараро муносабатлари ѐтади. Маълумки, 
жамиятимизда бир қанча ташкилотлар, уюшмалар, гуруҳлар, партиялар, турли 
сиѐсий ҳаракатлар ва жамоалар, шу билан бирга, жиноий оламнинг гуруҳ, 
ташкилот, уюшма ва ҳаракатлари ҳам мавжуд. Аксарият ҳолларда бундай 
тѝдалар совуқ ва ѝқотар қуролларга эга бѝладилар

Шахсни камол топтирадиган 
ва тарбиялайдиган жамоа у билан жамият ѝртасидаги боғловчи бѝғиндир. Меҳнат 
жамоаси ѝзининг юксак кѝринишларида киши шахсини ҳар томонлама камол 
топтириш учун шарт-шароит яратади.
 
Гуруҳ - муайян белгига, синфий мансубликка эга бѝлган ҳамда биргаликда 
фаолият кѝрсатадиган ижтимоий жамоа. Гуруҳларнинг таснифланиши ҳам шунга 
мувофиқ бѝлиб, кичик ва катта гуруҳларга бѝлинади. Ўз навбатида, улар ҳам 
шартли равишда формал (расмий) ҳамда ноформал (норасмий) гуруҳларга 
бѝлинади. Ривожланиш даражаси турлича бѝлган, яъни ривожланган ва етарли 
даражада ривожланмаган ѐки кам ривожланган гуруҳлар, уюшмалар, 
бирлашмалар ва аралаш гуруҳлар ажратилади.
 
Катта гуруҳлар умумий макон ва замонда ҳаѐт кечираѐтган одамларни 
ѝз таркибига олган ижтимоийликни ташкил қиладиган реал гуруҳлар шаклида 
бѝлиши мумкин. Бу хилдаги катта гуруҳларда корхонанинг меҳнат жамоаси ѐки 
кѝпгина ички ишлар идоралари раҳбарлари бир-бирлари билан бевосита 
алоқада бѝлсалар ҳам, лекин айни чоғда ягона раҳбарга бѝйсунадиган бѝлиши 
мумкин.
 
Катта гуруҳлар баъзи бир белгилари (синфий, жинсий, миллий, ѐш ва 
бошқа белгилари)га кѝра ажратиладиган ва бирлаштириладиган шартли гуруҳлар 
шаклида бѝлиши ҳам мумкин. Катта шартли гуруҳга киритилган кишилар ҳеч 


117 
қачон бир-бирлари билан учрашмаган бѝлсалар ҳам, лекин бу хилдаги гуруҳга 
ажратилгани учун асос бѝлган белгиларига кѝра умумий ижтимоий ва 
психологик таърифга эга бѝлишлари мумкин.
 
Катта гуруҳлардаги (катта муҳит) ижтимоий-психологик ҳодисалар 
ижтимоий психология фанида ѝрганилади. Булар миллий урф-одат, характер, 
турли синф ва ижтимоий қатламларга хос психологик хусусиятларнинг вужудга 
келиш қонуниятларини ѝрганиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг 
(радио, телевидение, матбуот, Интернет ва бошқалар) кишилар жамоасига 
кѝрсатадиган таъсири ва унинг механизмлари, ижтимоий қадрият, кишилар 
ѝртасида моданинг вужудга келиши ва ѐйилиши, турли миш-миш гаплар 
тарқалиши каби масалаларни ѝрганиш киради.
 
Кичик гуруҳлар одатда унчалик кѝп бѝлмаган - икки нафардан бир неча ѝн 
нафаргача - кишиларни бирлаштиради. Кичик гуруҳларга: оила, ѝқув 
масканидаги гуруҳлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги шахсларни киритиш 
мумкин. Кичик гуруҳ бирламчи гуруҳ ѐки микрогуруҳ деб ҳам юритилади. Бу 
гуруҳда шахсий муносабат ва алоқалар бевосита ва мустаҳкам асосда қурилган 
бѝлади. Кичик гуруҳнинг жамиятда тутган ѝрни ҳақида қуйидагиларни
айтиш лозим: 
1. Инсон боласи ѝзига мансуб бѝлган гуруҳ аъзолари билан ижтимоий 
муносабатларга киришгандагина шахс бѝлиб вояга етади. Жамият эса катта-кичик 
гуруҳлардан ташкил топган йирик ижтимоий организмдир. Шахсларга хос 
сахийлик ва хасислик, ростгѝйлик ва ѐлғончилик, камтарлик ва такаббурлик каби 
юзлаб хислатларнинг барчаси ижтимоий хусусиятга эгалигини биламиз. 
2. Гуруҳ доимо шахс фаолиятига у ѐки бу даражада таъсир кѝрсатиб, унинг 
хулқ-атворини назорат қилиб туради. Шахснинг гуруҳда бажарадиган фаолияти 
билан танҳо ѝзи бажарадиган фаолияти ѝртасида тафовут мавжудлиги тажриба 
асосида ѝрганилган. 
3. Кичик гуруҳларда мақсад ва фаолиятнинг умумийлиги мавжуд бѝлади. 
Биргаликда қилинадиган фаолият гуруҳий онгни юзага келтиради, яъни маълум 
гуруҳга мансублик унда мавжуд бѝлган қоида-тартибларга бѝйсуниш, бурч, 
масъулият, вазифа ва ролларни англашни шакллантиради. 
4. Кичик гуруҳга таъсир этиб турувчи лидер (пешқадам)нинг ажралиб 
чиқиши, тан олиниши гуруҳ фаолиятига таъсир кѝрсатади. 
Гуруҳ аъзолари ѝртасида мавжуд бѝлган ѝзаро алоқаларнинг мақсади ва 
характерига кѝра, барча гуруҳларни расмий (формал) ва норасмий (ноформал) 
гуруҳларга бѝлишимиз мумкин. Расмий гуруҳда ҳар бир аъзосининг тутган ѝрни, 
ҳуқуқ ва бурчлари, қатъий норма ва қоидалар асосида белгилаб қѝйилган бѝлади. 
Шу нормалар асосида шахслараро муносабатлар вужудга келади. Хизмат 
вазифаларини бажариш характери, масъулият даражаси ва гуруҳ фаолиятига 
қѝшган ҳиссасига қараб гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси ѝз мавқеига эга бѝлади. 
Норасмий гуруҳда аниқ мақсадлар белгиланмаган, кишилар ѝртасидаги 
муносабатлар эса ҳиссий-психологик туйғуларга асосланган бѝлади. Норасмий
гуруҳдаги муносабатлар маълум бир тузилишга, нормаларга эга бѝлиши ҳам 
мумкин. Агар норасмий гуруҳ расмий гуруҳ ичида бѝлса, уни жамоадаги гуруҳ 


118 
дейилади. Бундай гуруҳ аъзоларининг аксариятини бир-бирларини яхши билган 
кишилар ташкил этади.
Биргаликда қилинаѐтган фаолиятнинг мазмуни, мақсад-вазифалари ва 
аҳамиятига кѝра гуруҳлар турлича бѝлади. Уларга қисқача тѝхталиб ѝтамиз. 
Референт гуруҳ. Ўз норма ва тушунчалари билан шахснинг ижтимоий 
муносабатларга киришиши, хулқ-атворининг бошқарилиши ва намоѐн бѝлишига 
гуруҳ етакчиси таъсир этаѐтган жамоа референт гуруҳ дейилади. Бу атамани 
биринчи марта 1942 йилда америкалик психолог Х.Хаймен муомалага киритган. 
Шахс томонидан юқори баҳоланадиган гуруҳдаги норма ва муносабатлар, гуруҳ 
аъзоларининг юриш-туриши, хулқ-атвори унинг ички мезони бѝлиб қолади. 
Шахс фақат ѝз хулқ-атворини, балки бошқаларнинг хулқ-атворини ҳам шу андоза 
орқали баҳолайди. Ҳар бир гуруҳда шахслар ѝртасидаги муносабатлар икки хил 
кѝринишда кечади: 1) бевосита, яъни бир-бирини ѐқтириш ѐки ѐқтирмаслик 
асосида; 2) билвосита, бунда гуруҳдаги шахслараро муносабатлар гуруҳ 
фаолиятининг мақсадидан келиб чиқади. 
Диффуз гуруҳ - стихияли равишда, тасодифан тѝпланган ва бевосита 
шахслараро муносабатларда бѝлган кишилар бирлиги. Бундай гуруҳлар бир 
неча нафардан минглаб нафаргача аъзоларни ѝз ичига олиши мумкин. Автобус 
бекатида тѝпланиб турувчилар диффуз гуруҳга мисол бѝла олади. Диффуз 
гуруҳ маълум вақт сақланиб турса, гуруҳий дифференциация бошланади, яъни 
ундан етакчи ажралиб чиқа бошлайди. 
Жамоа - мақсадлари жамият мақсадига мос келадиган, умумий мақсад 
йѝлида бирлашган одамлар гуруҳи. Жамоа ѝспирин ва ѐшларнинг шахсини 
шакллантириш учун энг қулай шарт-шароит яратиладиган бирлик ҳисобланади. 
Оила жамоаси, мактабдаги ѝқув-тарбия жамоаси, корхона жамоаси, ниҳоят 
кечаги мактаб ѝқувчилари ѝрта маълумот олганларидан кейин бориб 
қѝшиладиган меҳнат жамоалари шундай бир ижтимоий муҳит ҳисобланадики, 
унда шахснинг вояга етиши ва ҳар томонлама ривожланиши юз беради. Жамоада 
ходимларнинг турмуш тарзи шаклланади. 
Раҳбар ходим юрист, педагог, раҳбар ташкилотчи сифатида доимий 
жамоани бошқаради. Бошқариш эса раҳбардан ҳуқуқий, психологик ва 
педагогик билимларни талаб қилади. 
Жамоа раҳбари ҳар доим жамоани бошқаришда ходимлар билан ишонч, 
бир-бирини тушуниш, қѝллаб-қувватлаш принципларига асосланиши керак. Ана 
шунда жамоада соғлом муҳит юзага келади. Жамоани иккита асосий психологик 
омил белгилайди: 
а) жамоанинг тузилиши, касбининг моҳияти, фаолиятининг мазмунини 
ташкил этиш; 
б) жамоадаги шахсий таркиб аъзоларининг индивидуал ѝзига хослиги. 
Раҳбар ходимлар ѝз фаолияти давомида турли тоифадаги шахслар билан 
мулоқотда бѝладилар. Бошқариш фақат раҳбарга эмас, балки бир-бирига 
бѝйсунадиган бир қанча раҳбар шахсларга ва ходимларга ҳам боғлиқдир. Шунинг 
учун раҳбар ѝзи учун қулай бошқариш усулини танлаши керак. Бошқариш усули 
раҳбарнинг қонун доирасида шахсий таркибни бошқариш учун танлаган йѝлидир. 


119 
Бошқариш усулининг тѝғри танлаганлиги жамоадаги микромуҳит билан боғлиқ. 
Раҳбар фаолиятининг самараси муҳитнинг ижобийлигига боғлиқ, шунингдек фа- 
олият самараси, албатта, объектив ва субъектив омилларга ҳам
боғлиқ бѝлади. Объектив омилларга қуйидагилар тааллуқли: бошқаришдаги 
хизмат вазифаларининг мураккаблиги, раҳбарнинг жамоадаги ҳурмати, масалани 
ҳал қилишда холислиги ва ҳ.к. Субъектив омиллар раҳбар шахснинг якка ѝзига 
хослиги, масалан, раҳбарнинг темпераменти, характери, интеллектуал 
ривожланганлик даражаси, касбий йѝналганлиги, тажрибаси, дунѐқараши, 
касбий яроқлилик.
Раҳбарларга зарур касбий хислатлар қуйидагилардан иборат: 
1) касбий мотивация - ѝз фаолиятига жиддий муносабатда бѝлиш, 
фаолиятида мақсад ва вазифани аниқ белгилаб олиш;
2) касбий яроқлилик - бунда тажриба ва кѝникмаларга эга бѝ- 
лиш, хизмат вазифаларининг моҳиятидан келиб чиқиб жамоани тѝғри 
бошқариш; 
3) касбий зарур барча сифатлари - улар фаолиятни тѝғри ва самарали 
ташкил қилишга хизмат қилади.
Раҳбар жамоани бошқаришда адолат тарозисини тѝғри ушлаши, холислиги 
жамоанинг қандай йѝл билан айтганини қилдиришга ҳаракат қилса, «адолат» 
масаласи муаммога айланса, бошқариш усулини, принципини жамоанинг қабул 
қилиши қийин бѝлади, жамоада аҳиллик йѝқолади, энг асосийси, бундай раҳбар 
атрофида саноқлигина ходимлар қолади. Бундай саноқли шахслар жамоадаги 
муҳитни белгилайдиган бѝлади.
Раҳбарлар жамоани бошқариш услубига кѝра уч тоифага бѝлинадилар: 
авторитар, демократ, либерал.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish