Дастурлаш асослари


Ходимларнинг хусусиятларини хисобга олиш зарурати



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Ходимларнинг хусусиятларини хисобга олиш зарурати.
Шахснинг самарали фаолиятига оид методологик тамойиллардан бири 
субъектнинг ташқи муҳит билан мувофиқлашган муносабатини ташкил этиш 
заруратини таъкидлайди. Бу фикрни бошқарув фаолиятига татбиқ этсак, 
раҳбарнинг объективлиги, унинг ѝз мақсадига эришишида муҳит омилларини 
максимал даражада ҳисобга олиши устувор масала деб қаралади.
Объективлик эса – хулқнинг ташқи муҳит талабларига мос равишда 


121 
бошқарилишидир. Раҳбар объективлик тамойилига асосланар экан, ѝз мақсадини, 
мавжуд интилишини ташқи муҳит шароитлари билан мувофиқлаштириб боради. 
Бу жараѐнда мақсад ѝзгармайди, лекин услуб муҳит талабларидан келиб чиққан 
ҳолда танланади. Ташкилот доирасидаги ташқи муҳит объектларидан асосийси 
ходимлар бѝлиб, раҳбар ѝз бошқарув фаолиятида уларга хос бѝлган индивидуал 
хусусиятларни ҳисобга олиши лозим. Бу жабҳадаги имкониятлардан бири эса 
шахс типологиясига оид маълумотларда ѝз аксини топади. Шахс типологияси 
деганда, турли индивидуал психологик хусусиятлари бѝйича инсоннинг бирон 
тоифага мансублиги тушунилади.
Америкалик руҳшунос Р. Лейкарт ѝз тадқиқотлари асосида самарали 
фаолият кѝрсатувчи командага хос 24 тавсифни белгилаб ѝтади. Бу 
кѝрсаткичларда илғор жамоа фаолияти, гуруҳ ичидаги динамик жараѐнлар қайд 
этилади. Демак, самарали команда бу: 
1.
Гуруҳ аъзолари барча турдаги рол ва функцияларни бажара олиш 
кѝникмасига эга. Гуруҳдаги зарур муносабатларни шакллантириш учун ҳар бир 
ходим ҳам, раҳбар ҳам ижрочи сифатида иштирок этиши мумкин.
2.
Гуруҳ узоқ вақт давомида фаолият кѝрсатади ва бу вақт мобайнида 
жамоа аъзолари ѝртасида сокин ва ишчан муносабатлар шаклланади. 
3.
Гуруҳ муҳити, унинг аъзолари учун ѐқимли, ҳар бир аъзо ѝзаро ижобий 
муносабатда бѝлади 
4.
Гуруҳ аъзолари жамоа ҳаѐтини сир сақлашади ва юксак ѝзаро ишончда 
бѝладилар. 
5.
Мавжуд қадрият ва мақсад, гуруҳ аҳиллигини таъминлайди. Гуруҳ 
аъзолари ушбу қадриятларни янада такомиллаштириб, ривожлантириб борадилар. 
6.
Ходимлар ѝзаро боғлиқ функцияларни бажарганликлари учун қадрият 
ва мақсадлар ѝзаро уйғунлашади. 
7.
Гуруҳ учун муҳим қадриятни, унинг аъзолари қабул қилишга мойил 
бѝлади. 
8.
Гуруҳ аъзолари, гуруҳ қадриятларини ардоқлайди ва уни амалга 
оширишга интилади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси, жамоа асосий мақсадига 
эришиши учун бор куч ва ғайратини сарфлайди ва бошқалардан ҳам айнан 
шундай муносабатни кутади.
9.
Ҳар қандай ѝзаро муносабатлар, қарор қабул қилиш, муаммоларни ҳал 
этиш хайрихоҳлик муҳитида ѝтади. Масала юзасидан фикрлар, баҳо ва танқид 
кѝмак мақсадида берилади. Ўзаро ѐрдамлашиш чоғида муайян ҳурмат муҳити 
яралади.
10.
Раҳбар гуруҳдаги муҳитни амалдаги тамойиллар асосида идрок этади. 
Шунинг учун ҳам юксак шаклланган командаларда рақобат эмас, балки 
ҳамкорлик кайфияти ҳукм суради. 
11.
Гуруҳ ѝзининг ҳар бир аъзосига, қобилият ва имкониятларини 
ривожлантиришига ѐрдам кѝрсатади. 
12.
Ҳар бир гуруҳ аъзоси гуруҳ мақсадларини ихтиѐрий равишда ва очиқ 
ҳолда қабул қилади, жамоа унга мақбул шарт-шароитлар яратиб беришига умид 
қилади. 


122 
13.
Гуруҳ раҳбари ва унинг аъзолари ишонадики, ҳар бир ходим ѝз 
мақсадига эриша олади. Бундай кайфиятда ходимнинг ички куч ва имкониятлари 
мақсад сари йѝналади.
14.
Кези келганда гуруҳ аъзолари, ҳамкасбига манфаати йѝлида ѐрдам 
кѝрсатади. Ўзаро ѐрдам, юксак даражада шаклланган команда кѝрсаткичидир. 
15.
Юксак даражадаги команда, гуруҳда ижодий муҳит яратади.
16.
Гуруҳ конструктив тарзда итоат этиш қоидасини қабул қилади, ундан 
қачон ва қандай мақсадда фойдаланишни билади. 
17.
Гуруҳ аъзолари ѝзаро самимий ва очиқ тарзда маълумот алмашишга 
қодир бѝлиб, жамоа қадриятига тегишли маълумотлар билан бажонидил 
ѝртоқлашадилар. 
18.
Гуруҳ ѝз мақсадига эришиш йѝлида коммуникация тизимидан тѝла-
тѝкис фойдаланади.
19.
Гуруҳдаги ҳар бир ходим, муаммога тааллуқли ҳар қандай маълумотга 
қизиқиб қарайди. 
20.
Юксак самарадорлик кѝрсаткичига эга гуруҳда аъзоларнинг ѝзаро 
таъсир мотивацияси ҳам кучли бѝлади.
21.
Юксак самарали командадаги гуруҳий жараѐн, раҳбарга ҳам кучли 
таъсир ѝтказади.
22.
Гуруҳ аъзолари бир-бирларининг фаолиятига, таъсир қилиш 
қобилиятига эга бѝлгани учун гуруҳ, ҳар қандай шароитга тез мослашади.
23.
Юксак самарали жамоаларда қарор қабул қилинар экан, ходимлар 
содир бѝладиган янги вазиятга ишонч билан қарайдилар ва ѝзларини хавфсиз ҳис 
этадилар. Чунки, ҳар бир ходим жамоа тамойили ва мақсадининг аниқлиги 
туфайли ѝз манфаатини ҳам ҳимояланган, деб ҳис этади. 
24.
Юксак самарали жамоада сайлаш ва сайланиш тамойиллари амал 
қилади.
Команда табиатини таърифлашда психологик хусусиятларга эътибор 
бериш, намунали жамоалар шаклланишидаги тадбирларни амалга ошириш учун 
жуда муҳимдир. Командага хос бундай гуруҳий психологик хусусиятлар, жамоа 
нормалари, деб қабул қилиниши мумкин ва уларга қуйидагилар киради: 
1.
Ғоя ва ҳиссиѐтнинг самимийлиги. 
2.
Очиқ-ойдинлик. 
3.
Тажрибага суяниш. 
4.
Ўзгалар фикр ва ҳиссиѐтининг самимийлигига кѝмаклашиш. 
5.
Ўзгаларнинг очиқ ва самимий бѝлишига ѐрдамлашиш. 
6.
Ўзгаларнинг тажриба ва синовларига ѐрдам бериш. 
7.
Ўзига хос, индивидуал хусусиятни намоѐн эта олиш. 
8.
Муҳокама ва мулоҳаза.
9.
Гуруҳ манфаатига қизиқиш билан қараш. 
10.
Ички масъулият. 
Ушбу нормаларнинг жамоа ҳаѐтида устуворлиги учун ходимлар психологик 
жиҳатдан етук, теран ва руҳий соғлом бѝлишлари лозим. Бундай кѝрсаткичларга 


123 
эга муҳитни шакллантириш орқали ҳамжиҳатликка суянган команда яралиши 
мумкин.
Бошқарув психологияси фани юзасидан ходимлар типологияси қатор 
мезонлар бѝйича амалга оширилиши мумкин. Қуйида мана шу типологиялардан 
бир нечтасини келтириб ѝтамиз ва баѐн этилувчи тавсифлар асосида шу тоифага 
мансуб ходимлар билан муносабат қуриш хусусиятлари ҳақида тѝхталамиз. 
Шулардан бири темперамент типларига оид классификациядир.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish