Низоларни ҳал этувчи чоралар.
“Сен – мен” маълумотномаси:
―Сен‖га йѝналган маълумот узатишнинг
―Мен‖ шаклига ѝтиши
Ташкилот миқѐсида низони олдини олувчи чоралар:
А) талабни аниқ баѐн этилиши;
Б) махсус интеграл хизматнинг ташкил этилиши;
В) умумий мақсадни ѝрнатилиши;
Д) рағбатлантириш тизимини шакллантириш.
Педагогик чоралар
- ишонтириш
- авторитет
- юксак ахлоқ ва маданият нормаларига аҳамият бериш
- ҳиссиѐтларни назорат қилиш.
Маъмурий чоралар
-
Хайфсан бериш,
-
Бошқа ишга ѝтказиш,
-
Ойлик маошини қисқартириш,
-
Шартли иш фаолиятини давом эттириш.
Мавзу юзасидан назорат саволлари.
14 – модул: Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари
Режа:
15 – модул: Раҳбар фаолиятининг нуқсонлари ва уларни бартараф
этиш йўллари.
Режа:
1.
Раҳбарнинг шахсий нуқсонлари
2.
Раҳбарнинг бошкарув фаолиятидаги нуқсонлари
3.
Раҳбар нуксонларини бартараф килиш йўллари.
Кейинги йилларда тѝпланган материаллар таҳлилининг кѝрсатишича,
раҳбар фаолиятида бир қатор нуқсонлар мавжуддир. Ўзини ѝзи бошқариш
имкониятига эга эмаслиги. Раҳбар кадр ѝз фаолиятини режалаштира олмаслик,
ѝзини ѝзи назорат қила билмаслиги ѝзини ѝзи баҳолаш имкониятига эга эмаслиги,
ѝзига ѝзи буйруқ бериш ѝзини ѝзи такомиллаштириш ѝз ақлий ва жисмоний
захираларини ѝзи рѝѐбга чиқариш имконияти йѝқлиги туфайли ѝзини ѝзи
бошқара олмайди. Ўзини ѝзи бошқариш бошқаришнинг икки томони мавжуд
бѝлиб, унинг биттаси хулқ – атворни иккинчиси эса билимни жараѐнида яъни
фикрлаш, фаҳмлаш идрок қилишни ѝзида акс эттиради. Ақл – заковатнинг
166
заифлиги хотиранинг бѝшлиғи, ироданинг кучсизлиги қатъиятсизликнинг
етишмаслиги оқибатида жамоа аъзолари ѝртасида раҳбарнинг нуфузи пасаяди,
кундан – кун қадр - қиймати йѝқола боради.
Шахсий қадриятларда путур етганлиги. Биринчи навбатда раҳбар муайян
қадриятлари билан жамоа ѝртасида ѝзининг ―Мен‖лигини индивидуаллигини
намойиш қилади. Мавжуд қадриятларга мослашган корхона муассаса ходимлари
раҳбарнинг аввал шахс субъект сифатида тан оладилар. Соҳта билимдонлик кибру
ҳаво ѝз ―Мен‖ни супер ―Мен‖га айлантириши бойликка ҳирс қѝйиш адолатли
қарорлардан воз кечиш сингари иллатлар пайдо бѝлиши натижасида раҳбарнинг
қадриятларга нисбатан муносабати ѝзгаради. Бу ѝзгаришлар муносабатлар жамоа
аъзолари томонидан эксперт сифатида баҳоланади, уларнинг бошлиққа нисбатан
муносабати заифлашади, унга эътиқоди пасаяди.
Шахсни мақсаднинг ноаниқлиги. Раҳбар лавозимни эгаллагандан кейин
улуғвор ва бош мақсад белгилайди, қадам – бақадам уларни амалиѐтга татбиқ
қилиш учун муайян, саъи-ҳаракатларни амалга оширади. Фаолиятда фаоллик,
аниқлик собитқадамлик, мақсадга мувофиқ интилиш устуворлик қилади. Лекин
айрим объектив ва субъектив сабабларга кѝра мақсаднинг улуғворлиги йѝқола
боради, аниқ ҳатти – ҳаракатлар миқдори камаяди, режали реали фаолият ташкил
қилиш имконияти тобора тораяди. Мақсаднинг ноаниқлиги тѝғриси унинг
йѝқлиги корхона равнағини паймол қилади, юзаки интилишлар мавжудлигини
намойиш этади холос.
Умумиятга қаратилган мақсад – кѝпинча шахсиятга йѝналтиради, оқибатда
―Биз‖ билан ―Мен‖ ѝртасида қарама – қаршилик вужудга келади. Раҳбар билан
жамоа ѝртасида низом, зиддиятли ва можароли вазиятлар вужудга келади ҳамда
уларни бартараф қилиш қанча ақлий куч – қувват сарфланади.
Ўзини – ѝзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги. Раҳбар ѝзини ѝзи
тарбиялаш ѝзини ѝзи камол топтириш, мустақил билим олиш маънавий дунѐсини
узлуксиз равишда такомиллаштириш устида саъи – ҳаракат қилса, демакки унинг
истиқболи порлоқ. Лекин унинг фаолиятини назорат қилмаслик, баҳоламаслик,
рағбатлантирмаслик каби омиллар ѝз устида ишлашни пасайтиради, лавозимига
нисбатан совуққонлик, лоқайдлик иллат намоѐн бѝлади. Шу соҳада ва тизимда
фаолият кѝрсатаѐтган ҳамкасбларининг масалаҳатлари ишга муносабатлари унинг
сускашлаштиради аста – секин фаоллик йѝқола боради.
Муаммоларни ҳал қилиш малакаларнинг етишмаслиги. Ишлаб чиқаришда
ҳар хил хусусиятли муаммолар тинимсиз равишда намоѐн бѝлиб туради. Нотаниш
янги ностнадарт ѐндашишни тақозо этувчи янгича ечимни талаб қилувчи
ижодийликка асосланувчи воситалар билан қуролланиш раҳбарнинг бош
вазифаси ҳисобланади янги технология, янгича жихозлаш оригинал қурилмалар
компьютерларнинг янги моделлари универсал электр ҳисоблаш машиналари
раҳбардан улар билан муносабатга киришиш малакаларни эгаллашни тақозо
этади. Малакаларга эга бѝлмаслик раҳбарни тараққиѐтдан орқада қолишга олиб
келади. Ўз – ѝзидан маълумки замондан орқада маълумки, замондан орқада
қолган қолоқ раҳбар корхона учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.
Ижодий ѐндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги. Бозор иқтисодиѐти ижодий
167
изланишни тақозо этади, ҳамиша янги технология ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ижодий фикрлаш, ижодий режалар улуғвор ғоялар замон руҳи билан
ҳамоҳангликда бѝлиши лозим. Ижодий ѐндашувдаги нуқсон ва маънавий ҳам
иқтисодий зарар келтиради. Янгиликни синаб кѝриш, унинг самарадорлигини
ҳисоблаш, истиқболи юзасидан қатъий қарорга келиш бу соҳада янглишишларга
йѝл қѝймаслик корхона фаолиятини такомиллаштиради, жамоа аъзолари
кайфиятини кѝтаради, иқтисодий фойда олишни таъминлайди. Ижодийлик раҳбар
шахсиятига бегона бѝла босилар экан, демакки нуқсонлар юзага келади, ишлаб
чиқариш заифлашади сифат пасаяди, ижтимоий психологик муҳит бузилади.
Одамларга таъсир ѝтказишнинг уддалай олмаслиги. Раҳбарнинг салоҳияти,
умуминсоний маданияти муомала маромини ѝзлаштирганлик нотиқлик санъатини
эгаллаганлик шахсий фазилати мустаҳкам иродаси ростгѝйлги, ғамхѝрлиги
ишчанлиги кишиларга таъсир ѝтказишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Обрѝ
эътиборнинг пасайиши нутқий нуқсонлар иқтисодий муносабатларни ҳал қила
олмаслик қатъиятсизликнинг заифлашуви хулқ – атвордаги қанчалик тобе
кишиларга таъсир ѝтказиш даражасини кескин тушириб юборади.
Бошқарув фаолияти хусусиятларнинг етарли даражада тушунмаслиги унинг
идрок майдонига сиғдира олмаслиги. Бошқарув фаолияти жуда мураккаб бѝлиб у
молиявий, иқтисодий, мафкуравий, ҳуқуқий, тарбиявий томонларни қамраб
олади. Шунингдек у бир қанча функцияларни бажаради: ―Инсон - инсон‖, ―Инсон
техника‖, ―инсон табиат‖, ―инсон – образ‖ муносабатларни акс эттиради.
Раҳбар фаолиятининг ҳар бир жабҳаси ва функцияларини юқори даражада
эгаллаш орқали мартабага эришади. Лекин унинг у ѐки бу томонини тушунмаслик
эвазига корхонада ишлар юришмай қолади, сунъий тормозланиш юзага келади.
Тушунмаслик туфайли бошқарувга путур етказилади, раҳбарнинг идрок майдони
уларни қабул қила олмайди натижада бошқарувда айрим узилишлар барпо
бѝлади. Улардаги ѝзаро уйғунликнинг бузилиши ―таваккал‖ билан иш тутиш
салбий оқибатларга олиб келади.
Раҳбар нуқсонларини бартараф этиш учун турлича тренинглардан
фойдаланиш юқори самаралар беради. Муомаланинг умумий қонуниятларига оид
тренинглар.
Умумбашарий одоб моҳияти ва ѝта риоя қилиш йѝлларига тааллуқли
тренинглар.
Муайян роллар, психодрамалар орқали вазиятнинг психологик манзарасини
яратиш уйинлари. Ишбилармон ѝйинлари, фавқулоддаги ҳолатларда ѝзини – ѝзи
бошқаришга доир машқлар. Коммуникация технологияси ва инструкциясини
эгаллашга оид тренинглар. Муомала кѝникмасини ѝзлаштириш бѝйича мимика ва
понтомимика машқлари аудиториянинг магнитафон тасмаси ѐзувчига асосланиб
тузатиш ишлари ѝтказилади.
Кѝзгу ѐрдамида хатти – ҳаракат, юриш туриш кѝникмаларини эгаллаш ва
шахсий нуқсонларини бартараф этиш, йѝқотиш.
Раҳбарлик вазиятга, ҳолатга оид сценарийлар негизида тузатиш ишларини
олиб бориш ва янги фазилатларни шакллантириш машқларини ѝтказиш кабилар
168
Раҳбар фаолияти бир неча бор тадкик килиниб, шу нарса маълум бѝлдики,
раҳбар фаолиятида бир неча нуксонлар учраб турар экан. Шуларнинг айрим лари
устида тухталиб утамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |