3
КИРИШ
5350700– Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши – фан ва техника соҳасидаги таълим
йўналиши бўлиб, у радиосигналларни ишлаб чиқариш,
шакллантириш,
узатиш, қабул қилиш ва қайта тиклашга, соҳа истиқболини белгилашга,
касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон
фаолиятининг
воситалари, усуллари, методлари ва услублари мажмуасини
қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси -
радиотехник қурилмалар ва алоқа воситаларини
яратишнинг амалий
масалаларини ечиш учун янги технологияларни ва дастурлар пакетларини
қўллаши, ўтказилаѐтган илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуси бўйича
моделлар, алгоритмлар, услублар,
дастурий ечимлар, инструментал
воситаларни тадқиқ қилиши ва ишлаб чиқиши, намунавий методикалар ва
бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг
натижаларини қайта ишлаш, радиотехник қурилмалар ва алоқа воситалари,
уларнинг алоҳида қисмлари лойиҳасини ишлаб чиқиш,
илмий ва амалий
фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва
муҳитларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш
фаолияти сифатини бошқариш жараѐнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш,
замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва уларнинг
эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараѐнлари
мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва
механизмларини ишлаб
чиқиш
объектларида
Олий, малака ошириш ва қайта тайѐрлаш таълими
муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, илмий, техникавий
ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва
муассаса ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш
бирлашмалари, давлат бошқаруви органлари, радиотехник қурилмалар ва
алоқа воситаларининг ҳар хил турларини ишлаб чиқувчи ва
улардан
фойдаланувчи, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бошқа ташкилотлар
мажмуи каби касбий фаолияти турлари билан шуғулланишдан иборатдир.
5350700- Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича)
таълим йўналиши негизидаги 5А350701- Радиоэлектрон қурилмалар ва
тизимлар (турлари ва тармоқлар бўйича), 5А350703 – Радиотехник
қурилмалар ва алоқа воситалари магистратура мутахассисликларига кирувчи
талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 4 та
ихтисослик
фанлари бўйича: “Телевидение”, “Радиолокация
ва
радионавигация
системалари”, “Радиосигнал
узатувчи
қурилмалар”, “Радиосигналларни
қабул
қилувчи
қурилмалар”, ва 5 та умумкасбий фанлар бўйича:
“Микротўлқин
ва
антенна
қурилмалари”, “Радиоэлектрон
аппаратлар
конструксияси
ва
технологияси”, “Кучайтиргич
ва
импулс
қурилмалари”
“Электр
таъминот
қурилмалари”, “Микротўлқин
ўлчашлари” тест саволлари
шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар
қуйида батафсил келтирилган.