Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган


Юмшоқ тўқималар структураси ва таркиби



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61
Bog'liq
biofizika

Юмшоқ тўқималар структураси ва таркиби
 
 
Юмшоқ биологик тўқималар: 
тери, мускуллар, қон–томир деворлари, 
нафас олиш органлари деворлари, юракни яримойсимон клапанлари, ички 
аъзолар тўқималари, ўпка ва мия, пайлар ва х.к. тўкималар киради. Улар 
ўзининг деформацияланиши ва механик хоссалари билан суяк тўқи–
маларидан фарқ қилади. 
Юмшоқ биотўқималарни катта деформацияларга учраши (яъни 200% гача 
нисбий деформацияга учраши) билан бошқа биоматериаллардан фарқ қилади. 
Бундан ташқари юмшоқ биотўқималар бошланьич ва табиий ҳолатини 
номаълумлиги, структурасига қараб анизатроплилик ва сиқилмаслик 
хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Юмшоқ биотўқималарни ташкил этувчи 
компонентлари 
қуйидагилардир: 
ҳужайра, 
коллаген тола, эластин тола ва асосий 
(боьловчи) моддалар (2.2–расм). Ҳар бир 
компонент 
ўзининг 
ультраструктурасига 
эгадир. Турлича ковалент боғланган ва 
боғловчи моддалар биргаликда (химиявий 
нуқтаи назардан) биополимерларни ташкил 
этади. Биополимерлар беш группада бўлади: 
коллаген, 
эластин, 
гликозаминогликанлар, 
гликопротеинлар ва эрийдиган протеинлар. 
Коллаген – бирлаштирувчи тўқималарнинг 
асосий 
эле–ментлари 
бўлиб, 
турлича 
кўринишдаги 
структураларга 
эгадир. 
Коллагеннинг муҳим томони шуки, яъни у 
полипептид занжирлардан тортиб, то толалар 
боғламигача спираль хосил қилади. Бундай 
структура чўзилишда элементларнинг бир–бирига нисбатан силжишига 
тўсқинлик қилади. Коллагенни элементар ташкил этувчиси тропоколлаген, 
боши ва думи орқали туташиб, коллаген фибриллаларини ҳосил килади. 
Уларнинг диаметри 20–40 нм. 
Коллаген тола ва боғламлар жуда катга деформацияларга учрамайди. Бу 
ерда кучланиш ва деформация орасидаги боғланиш чизиқсиздир. Коллаген 
толалар нисбатан юқори мустахкамликка эгадирлар, масалан, чўзилишда

d
=50–100 МПа ва эластиклик модули Е=1000 МПа бўлиши мумкин
.
Эластин
– эластомерларга ўхшаш гидрофоб табиатга эга, маълум 
оралиқларда бикр кимёвий боғланган амино–кислоталар занжиридан 
иборатдир. Чўзилишда эластин структураси чизиқли хоссага эгадир. Эластин 
структураси икки хил морфологик формада бўлиши мумкин – тола ва 
мембрана.
 
Эластин толалари, асосан, жуфт–жуфт ҳолда эшилган бўлиб, катта 
деформацияларга учрайди, яъни 200%гача, эластиклик модули эса Е=0,6 МПа. 
2.2–расм. 
А–тўқималарни гистологик 
структураси; Б–кимёвий 
бирикмалари; 1–коллаген толалар; 
2–эластин толапар; 3–асосий 
моддалар ва хужайралар;
4–коллаген; 5–эластин;
6–гликозаминогликанлар;
7–гликопротеинлар; 8–
эрувчан протеинлар. 


29 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish