Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган


Даволаш учун қўлланиладиган иситилган ва совуқ мухитларнинг



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
biofizika

Даволаш учун қўлланиладиган иситилган ва совуқ мухитларнинг 
физик хоссалари
Тиббиётда айрим жойларни иситиш ёки совутиш мақсадларида 
иситилган ёки совутилган жисмлардан фойдаланилади. 
Одатда бунинг учун нисбатан имкони бўлган муҳитлар танланади
бунда улардан баъзилари фойдали бўлган механик ва химиявий таъсир 
кўрсатиши мумкин. 
Бундай мухитларнинг физик хоссалари уларнинг қандай мақсадда 
ишлатилишига қараб белгиланади. Биринчидан, нисбатан узоқ вақт 
давомида керакли эффект ҳосил қилинадиган бўлиши шарт. Шунинг 
учун ишлатилувчи муҳитлар катта иссиқлиқ сиғимига (сув, балчиқ) ёки 
фазовий ўтиш солиштирма иссиқлигига (парафин, муз) эга бўлишлари 


25 
керак. Иккинчидан, бевосита тери устига ёпиладиган муҳитлар оғриқ 
сездирмаслиги керак. Бу ҳол бир томондан олинган муҳитлар хароратини 
чеклаб қўяди, иккинчи томондан иссиқлиқ сиғими кам бўлган муҳитларни 
танлашга мажбур зтади. Масалан, даволаш учун ишлатиладиган сувнинг 
ҳарорати 45°С гача торф ва балчиқнинг ҳарорати 50°С гача бўлади, чунки бу 
муҳитларда иссиқлик алмашинуви (конвекция) сувдагидан кам бўлади. 
Парафин 60—70°С гача иситилади, чунки унинг иссиқлик ўтказувчанлиги 
катта эмас, терига тегиб турган қисми эса тез совуб кетиб кристалланади – 
бу кристаллар эса унинг қолган кисмларидан келувчи иссиқлиқ оқимини 
ўтказмайди. 
Даволаш мақсадида совитувчи муҳит сифатида муз ишлатилади. 
Кейинги йилларда паст ҳароратлардан медицинада етарлича кенг кўламда 
фойдаланилмоқда. Даволаш мақсадида аъзоларнинг бир жойини ёки ьшсмини 
кесиб олиб бошка жойга ўрнатиш ва у буларнинг нормал ишлаши, тирик 
организм ўз иш фаолиятини етарлича узоқ вақт сақлаши учун бу аъзолар паст 
ҳароратда консервация қилинади. 
Криоген* усули 
музлатиш ва эритиш йўли билан тўқималарни 
емиришдан, тиббиётчилар томоқ бези, сўгал ва шу кабиларни олиб 
ташлашда ишлатишади. 
Бу мақсадда махсус криогенли аппаратлар ва криозондлар ясалади. 
Анестезия хоссасига эга бўлган совуқ ёрдамида асаб касалликларига 
тегишли бўлган одам бош миясидаги айрим ҳужайралар ядросини йўқ 
килишда ишлатилади, масалан, паркинсонизм. 
Микрохирургияда нам тўқималарнинг совуқ металл асбобларга ёпишиб 
қолишидан бу тўқималарни бошқа жойга кўчиришда фойдаланилади. 
Паст ҳароратларнинг тиббиётда қўлланилиши туфайли, криоген 
тиббиётда криотерапия, криохирургия ва шу каби янги терминлар юзага 
келди. Криомуз билан, паст ҳароратлар билан боғлиқ бўлган мураккаб сўзнинг
бир қисми, криоген–паст ҳароратга тегишли. 
Саволлар: 
1. Термометрия ҳақида тушунча. 
2. Пирометр нима ? 
3. Калориметрия ва у ёрдамида нималар ўлчанади ? 
4. Даволаш мақсадида нимадан фойдаланилади, уни тушунтиринг.


26 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish