Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилишни кучайтириш



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

6.4. Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилишни кучайтириш 
Монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш 
вазифалари билан бир қаторда, рақобатни ҳимоя қилиш вазифаси ҳам 
долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан 2012 йил 6 январда Ўзбекистон 
Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. “Рақобат 
тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида қуйидагиларга 
эришилиши кўзда тутилган эди: 
- рақобатни ҳимоя қилиш товар ва молиявий бозорларни ҳам қамраб 
олади; 
- иқтисодий, капитал концентрацияси (акцияларни сотиш-сотиб олиш, 
қўшилиш, бирлаштириш ва ҳ.к.) бўйича битимларни назорат қилиш кучаяди. 
Бозор, капитал концентрацияси бўйича битимларга монополияга қарши 
органлардан рухсат олиш процедуралари, тартиб-қоидалари бу соҳадаги 
халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади; 
- монополист-корхоналарнинг 
товар 
ва 
хизматларига 
нархни 
шакллантиришда нархларни тартибга солишнинг бозор механизмини ҳимоя 
қилиш кучаяди. Бу борада янги усул ва дастаклар ишлаб чиқилади.


115 
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 
қабул қилиниши ва амал қилиши эркин рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида 
қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни 
тақозо этади: 
- монополист-корхоналар ва айрим давлат бошқарув органларининг 
рақобатга қарши фаолиятининг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти 
эркинлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини 
мустаҳкамлаш, рақобатлашиш маданиятини ошириш; 
- рақобатни жадаллаштириш, монополияга қарши органлар ваколатлари, 
вазифалари ва фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш; 
- монополияга қарши курашувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, улар 
фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, рақобатни ҳимоя қилиш бўйича 
ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. 
Мазкур қонунга мувофиқ товар ёки молия бозорида рақобатни ҳимоя 
қилиш мақсадида қуйидагилар таъқиқланади: 
сунъий равишда нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча 
тўловларни белгилаш ёки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор 
топишига тўсқинлик қилиш; 
ишлаб чиқариш устидан, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал 
қўйилмалар устидан назорат ўрнатиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб 
олиш; 
шартнома предметига тааллуқли бўлмаган рақобатни чекловчи ва 
камситувчи шартларни, асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш; 
бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаш 
ёки уларни бозордан четлаштириш тақиқланади; 
хўжалик юритувчи субъектларнинг келишиб олинган ҳаракатлари ва
битимларига йўл қўйилмайди. Ушбу тақиқ товарларни товар белгиси, фирма 
номи ва сотувчининг интеллектуал мулк объектларига бўлган бошқа мутлақ 
ҳуқуқлари орқали реализация қилишни сотиб олувчи томонидан ташкил 
этиш тўғрисидаги битимларга нисбатан татбиқ этилмайди
1

Инсофсиз рақобат, шу жумладан, бошқа хўжалик юритувчи субъектга 
зарар келтириши мумкин бўлган нотўғри таққослашлар, хўжалик юритувчи 
субъект (рақобатчи) томонидан ишлаб чиқарилаётган товарни унинг ташқи 
безатилишини, номини, тамғаланишини, товар белгисини, реклама 
материалларидан, товарнинг фирма ўрови ва шаклини нусха кўчириш орқали 
қалбакилаштириш, хўжалик субъектининг фаолиятига оид ахборотни, шу 
1
Ўзбекистон Республикасининг2012 йил 6 январдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-
моддаси. 


116 
жумладан тижорат сирини ошкор этиш, товар ёки молия бозорига бошқа 
хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсиқ қўйиш тақиқланади
1

Рақобатни ҳимоя қилишда хўжалик субъектларига берилаётган турли 
имтиёз ва преференцияларни оқилоналаштириш муҳим аҳамиятга эга.Бу 
борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий 
Мажлисга мурожаатномасида “Бозор иқтисодиётининг талаби шундайки, 
ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш имкони, яъни фаолият майдони 
ҳаммага тенг бўлиши керак. Яккаҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу 
нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 
маҳсулотларни мамлакатимизга импорт қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида 
тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига айланиб қолганини адолатдан 
деб бўлмайди. Баъзи бир корхоналарга имтиёзлар бериш орқали ўзимиз 
эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор бўлишига салбий 
таъсир кўрсатмоқдамиз. Энди биз бундай амалиётдан воз кечамиз. Бу 
масалада ҳаммага тенг шароит яратилади. Имтиёзлар айрим корхоналарга 
эмас, балки алоҳида ишлаб чиқариш ва хизмат турларини рағбатлантириш 
мақсадида берилади. Имтиёзни рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини 
тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди“
2
, – деб 
таъкидланган. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish