Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Солиқлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

8.2. Солиқлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш 
воситаси сифатида 
Солиқлар ва уларнинг ҳажми давлат бюджети харажатлари миқдорига 
боғлиқ бўлиб, бюджет даромад қисмининг 90 ва ундан ортиқроқ қисмини 
ташкил этади. Солиқлар – миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулкига 
айланиш хусусиятига эга. Шунинг учун солиқларнинг ундирилиши – бу 
миллий даромаднинг бир қисмини давлат ихтиёрига ўтказиш жараёни 
ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда солиқлар ЯИМга нисбатан 30 
фоиздан 50 фоизгача ташкил этади. Солиқлар иқтисодий ўсишга муҳим 
таъсир кўрсатади.
1
Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2016 йил.-Т.:Давлат стат. Қўмитаси, 
2017.-30-бет; 
https://kun.uz/news/2018/01/01/2018-jilgi-davlat-budzeti-rakamlarda-aks-etganda

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди. 
2
Общество и экономика, 1997 г №6, стр.12 


133 
Солиқлар молиявий категория сифатида ЯИМ нинг қандай қисми давлат 
тасарруфига келиб тушишини ҳарактерлайди.Солиқлар қайта тақсимлаш 
муносабатларининг фаол қатнашчиси сифатида капитал йиғишни 
кучайтириш ёки камайтириш, аҳолининг тўловга қодирлигини кенгайтириш 
ёки камайтириш орқали такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини 
рағбатлантиради ёки камайтиради ва шу каби дастаклар орқали бутун такрор 
ишлаб чиқариш жараёнига жиддий таъсир кўрсатади. 
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини, амалиётда ҳаракат 
қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ 
моҳиятини кўрсатиб туриши зарур
1

Давлатнинг солиқ сиёсати иқтисодиётда қуйидаги муҳим вазифаларни 
бажаради: 
- фискал, яъни давлат бюджети даромадларини шакллантириш; 
- даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; 
- ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва рақобатни кучайтириш; 
- назорат қилиш; 
- давлат иқтисодий сиёсатини тартибга солиш. 
Ўзбекистонда вужудга келтирилаётган солиқ тизими ўзининг 
структураси ва қурилиш принципига асосан жаҳон солиқ тизими 
амалиётида кенг тарқалган тизимни акс эттиради. Бюджет даромадларини 
тўлиқ ва ўз вақтида сафарбар қилиш билан бирга солиқ тизимини ишлаб 
чиқариш ва истеъмолга ўз таъсирини ўтказиш, солиққа тортиш 
тизимининг ўзгарувчан ва ҳаракатчанлигини таъминлаш ва уни янада 
оқилона қилиш керак
2

Шу ўринда айнан солиқнинг фискал моҳияти ва унинг иқтисодий 
жараёнларни рағбатлантириш воситаси сифатидаги вазифаси ўртасида 
бўлган мувозанатни белгилайдиган мезонни аниқлаб олиш зарур. Зеро, 
юқори даражадаги солиқлар иқтисодиётнинг тараққиётига тўсқинлик 
қилади. Солиқлар оқилона қисқартирилганда бюджетга кўпроқ пул 
тушиши мумкин. 
Бизнинг республикамизда солиқ тизими бевосита ва билвосита 
солиқларни ўз ичига олади. Бевосита солиқлар аслида олинган даромад 
суммасига нисбатан фоизларда белгиланади. Шунинг учун ҳам 
корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятига бевосита таъсир қилади. 
Бу корхоналарнинг даромадлари ва мол-мулкига солинадиган солиқлар 
1
Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриёти, 2003. 12-бет. 
2
Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриёти, 2003. 15-бет. 


134 
ҳамда фуқаролардан олинадиган даромад солиғидир. Бевосита солиқлар 
товар (хизмат) баҳосининг элементи ҳисобланади ва унга автоматик тарзда 
қўйилади. Бундай солиқлар қаторига қўшилган қиймат солиғи, акциз 
солиғи, республика ҳудудидан четга чиқариладиган маҳсулотларга 
солинадиган солиқлар киради. Бу бевосита ва билвосита солиқлар 
йиғиндиси давлат бюджетига тушадиган тушумларнинг асосий қисмини 
ташкил қилади. 
Солиқнинг фискал функцияси орқали солиққа тортишнинг асосий 
вазифаси, яъни давлат молиявий маблағларининг шаклланиши, шунингдек, 
давлатнинг умумдавлат ва мақсадли дастурларини амалга ошириш учун 
маблағларни жамғариш вазифалари амалга оширилади. Солиқ тушумлари 
давлат бюджети даромадларининг асосини ташкил қилади. 
Давлат ўз тасарруфига ишлаб чиқарилган ЯИМ нинг анчагина қисмини 
солиққа тортиш йўли билан олади ва қайта тақсимлайди. Бунда солиқларнинг 
фискал функцияси ва тақсимлаш функциялари уйғунлашади. Солиқлар 
тўғрисидаги дарсликларда қайд этилишича, корхоналарнинг қўшимча 
қиймати ёки даромадлари аввал тақсимланади, сўнгра бюджетга берилади. 
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, аввал ишлаб чиқарувчиларнинг 
манфаатлари таъминланади ва сўнгра даромадларнинг бир қисми бюджетга 
ўтказилади
1
. Бундан ташқари, солиқларнинг тақсимловчилик функцияси 
аҳолининг турли категориялари ўртасида умумий даромадларнинг қайта 
тақсимланишини таъминлаши нуқтаи назаридан ижтимоий функцияни ҳам 
бажаради, деган қарашлар ҳам мавжуд. Солиққа тортиш орқали “алоҳида 
ижтимоий гуруҳлар ўртасида тенгсизликни камайтириш мақсадида уларнинг 
даромадлари бўйича ўзаро муносабатларни ўзгартириш йўли билан 
ижтимоий мувозанат қўллаб-қувватлашга эришилади”
1
. Бошқача айтганда, 
солиқ юкининг имконияти юқори бўлган солиқ тўловчиларга кўпроқ тушиши 
ҳисобидан фуқароларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтож қисми фойдасига 
маблағлар олиниши содир бўлади.
Солиқлар орқали давлат аҳоли ва корхоналарнинг молиявий-хўжалик 
фаолиятини, шунингдек, даромад ва харажатларнинг манбалари устидан 
назорат қилади. Солиқ суммасини пул кўринишида баҳолашнинг 
мавжудлиги давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини даромадлар 
кўрсаткичлари билан миқдорий қиёслаш мумкинлиги имконини беради. 
Солиқларнинг назорат функциясини амалга ошириш натижасида солиқ 
тизимининг самарадорлиги баҳоланади, фаолият турлари ва молиявий 
1
Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриёти, 2003, 15-бет.
1
Булатов А. Экономика. -М.: Бек, 1994, стр.309. 


135 
оқимлар устидан назорат ўрнатилади. Бундан ташқари, солиққа тортишнинг 
назорат функцияси орқали солиқ тизими ва бюджет сиёсатига ўзгартиришлар 
киритишнинг зарурлиги аниқланади.
Солиқлар ёрдамида тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантириш ёки 
аксинча, чеклаб қўйиш ва демак, тадбиркорлик фаолиятининг у ёки бу 
тармоғи ривожланишига таъсир кўрсатиш мумкин
1
. Ишлаб чиқариш 
харажатларини камайтириш ва жаҳон бозорида миллий корхоналарнинг 
рақобатбардошлигини ошириш 
учун 
шарт-шароит 
яратишда 
ҳам
солиқларнинг рағбатлантириш функцияси муҳим роль ўйнайди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish