Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ тизимини



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

8.4. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ тизимини 
такомиллаштириш 
Мамлакатимиз мустақиллиги қўлга киритилган дастлабки даврдан 
бошлаб жисмоний шахслар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш, уларнинг 
молиявий барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифалардан бири 
бўлиб келмоқда. Республикада аҳоли бандлигини ошириш, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида олиб борилган 
иқтисодий ислоҳотлар натижасида бир неча юз минглаб янги иш жойлари 
яратилди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тартибини 
такомиллаштириш масалаларидан бири бўлган солиққа тортилмайдиган 
миқдорнинг жорий этилиши аҳолидан олинадиган даромад солиғи тартибини 
давр талабига мос ҳолда такомиллаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшади. 
Жисмоний шахслар даромадларини декларация усулида солиққа 
тортишда, ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, жами 
йиллик даромаддан ушбу даромадни олиш билан боғлиқ бўлган 
харажатларни, бюджетга тўланган бошқа солиқ ва тўловларни чиқариб 
ташлаш лозим. 
Республакимиз солиққа тортиш амалиётида жисмоний шахсларнинг иш 
ҳақи шаклидаги даромадларини солиққа тортишда уч босқичли ставкалардан 
икки босқичлисига ўтиш ва аста-секин ягона ставка жорий этиш лозим. 
Ҳозирги пайтда ягона ставка қўлланилаётган мамлакатлар амалиётида бу 
механизм ўзининг самарасини кўрсатмоқда. 
Мамлакатимизда меҳнат шароитлари ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва 
оғир бўлган ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимларнинг (аёлларнинг) 


144 
даромадларига солиқ солишнинг амалдаги имтиёзли тартиби белгиланган. 
Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларига белгиланган солиқ 
ставкаларини қайтадан кўриб чиқиш лозим. Бизнингча, оғир ва зарарли, ўта 
оғир ва ўта зарарли шароитларда ишловчилар учун имтиёзли солиқ 
ставкасига даромад солиғининг қуйи ставкаси ва ўрта ставкаси жорий 
этилиши мақсадга мувофиқ. 
Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларидан 
айрим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган харажатларни (масалан дори-дармон 
учун, медицина харажатлари) чегириш ва уларнинг йиллик даромадларини 
умумий декларациялаш тизимига тезроқ ўтказиш лозим. 
Жисмоний 
шахслардан 
олинадиган 
даромад 
солиғини 
такомиллаштиришни иқтисодий муносабатлар билан ўзаро боғлиқ ва 
уйғунликда такомиллаштириш зарур. Чунки аҳоли бандлигини таъминлаш ва 
даромадларини ошириш уларнинг фаровонлигини ўстиришнинг ишончли 
йўлидир. Шу билан бирга, солиққа тортиладиган даромадларнинг ортиши 
бюджет манфаатларига ҳам тўлиқ мос келади. 
Маълумки, ер солиғи солиқ тўловларининг молиявий натижаларига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда ундирилади, яъни ернинг физикавий, химиявий 
хусусияти ҳамда уларнинг жойланиши солиқларни белгилашда асос қилиб 
олинади. Аммо, қайд этиш жоизки, ҳозирга қадар республикамизда 
ерларнинг бонитети анча йиллар олдинги маълумотлар бўйича юритилмоқда. 
Шуни эътиборга олиб ерларнинг бонитетини қайтадан объектив аниқлаш ва 
шу асосда солиқ ставкасини ҳам қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Солиқ тизимини такомиллаштириш, унинг бир қатор вазифаларини реал 
бажарилишига эришиб боришни ҳам ўз ичига олади. Булар қуйидагилар: 

солиқ юкини солиқ тўловчилар ўртасида тўғри тақсимлашга эришиш, 
шу билан бирга уни имкони борича камайтириш; 

солиқларнинг мазмунини солиқ тўловчиларга тўлиқ очиб берган ҳолда 
тушунтириш, уларда солиқ маданиятини шакллантириш ва уни ошириб 
бориш; 

солиқларни ихчамлаштириш, яъни уларни ягоналаштириш. 
Солиқ тизимининг самарадорлигини оширишга қулайлик туғдирувчи 
омиллардан бири бу солиқ юкининг тўғри тақсимланганлиги ва имкони 
борича уни камайтиришдир. Солиқ юкини тўғри тақсимланганлиги 
иқтисодий ривожланишга олиб келади. Солиқ юкини иқтисодиёт тармоқлари 
бўйича, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида тўғри тақсимланиши 
катта аҳамият касб этади


145 
Мавжуд солиқ тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги 
бир қатор масалаларга эътибор беришни кучайтириш лозим: 

солиқларни жорий этиш ва уларни тўлаш тартибига илмий томондан 
ёндашишни кучайтириш; 

мамлакат иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитларидан келиб чиққан 
ҳолда хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиш; 

ихчамлаштирилган солиқлар амал қилиш доирасини кенгайтириш; 

солиқ соҳасидаги ҳар қандай ўзгаришларни солиқ тўловчиларга 
оммавий тарзда тушунтириб боришни кенг йўлга қўйиш; 

солиқ соҳасидаги қонунбузарликларнинг келиб чиқишига йўл 
қўймаслик, унга қарши қатъий курашиш; 

солиқ имтиёзларини, асосан, солиқ ставкаларини камайтириш эвазига 
эмас, балки бошқа хилдаги имтиёзлардан унумли фойдаланиш, хусусан 
тезкор амортизацияни қўллаш, солиқ кредитларининг миқдорини 
кўпайтириш каби воситаларни қўллаш орқали рўёбга чиқариш; 

қатъий ставкали солиқларни камайтириш, бу орқали тадбиркорларни 
ҳақиқий даромадидан келиб чиққан ҳолда солиқ ундириб олишни 
кучайтириш. 
2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон солиқ тизимини ислоҳ 
қилишнинг янги концепцияси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди. Унга 
кўра амал қилаётган солиқ тизими мутлақ ўзгартирилиши керак. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish