Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


учун солиқ солишнинг енгиллашган тартиби киритилган



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

учун солиқ солишнинг енгиллашган тартиби киритилган. 
Солиқ тизимини енгиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича 
тадбирлар натижасида солиқ юкини (жамланган бюджет даромадларининг 
ЯИМ даги улуши) 1996 йилдаги 45 фоиздан 2017 йилда 20,5 фоизгача 
камайтиришга эришилди. 
Солиқ тизимини таҳлил қилишда тўрт жихатни кўрсатиб бериш 
муҳимдир: фискал, соф иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-
техник. 
Фискал жихат солиқлар тизимини бюджет даромадлари, солиққа 
тортиш механизимини шакллантириш нуқтаи назарини ҳарактерлайди. 
Иқтисодий жихатдан солиқларнинг ишлаб чиқаришга таъсирини 
ифодалайди. 
Ижтимоий-иқтисодий жихат турли аҳоли қатламларини оқилона 
солиққа тортиш тизимини таъминлашнинг ташкилий-техник шакллари 
билан боғлиқдир. Маълумки, солиқ қонунларига жорий ўзгаришлар 
киритилиши табиий ҳол, лекин улар ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг узоқ 
вақтга мўлжалланган мақсадини кўзлаши керак. 
Тўғри ташкил этилган солиқ сиёсати иқтисодий тангликни енгиб 
ўтишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бунинг учун молиявий нуқтаи 
назардан қараладиган бўлса, у солиққа тортиладиган объектларнинг 
барчасини қамраб олиши ва бюджетни зарур маблағлар билан 
таъминлашга қаратилмоғи лозим. Иқтисодий нуқтаи назардан солиқ 
ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантирмоғи керак. Ижтимоий нуқтаи 
назардан қараладиган бўлса солиқлар бўйича бериладиган имтиёзлар 
ҳаддан ташқари кўп бўлиб кетмаслигига эришиш лозим бўлади. Ташкилий 
нуқтаи назардан қараладиган эса, солиқ аппаратини кучайтириш зарурати 
туғилади. 
Солиқ тизими экологик ҳалокатнинг олдини олишда ҳам муҳим роль 
ўйнайди. Бунинг учун ер-сув солиғи жорий қилиниб, аграр корхоналарни 
ердан унумли фойдаланишга йўналтириш лозим. 


139 
Умуман, солиқлар даромадларнинг бир қисмигагина солиниши, айни 
вақтда, халқ хўжалиги ва аҳолига керакли маҳсулот ҳамда молларни 
кўпроқ ва яхшироқ ишлаб чиқаришга интилаётган корхоналарни, 
кишиларни ҳар жихатдан рағбатлантириши ҳам лозим. 
Юқоридагиларга мувофиқ, бир қатор давлатларда, шу жумладан 
Ўзбекистон Республикасида ҳам замонавий молиявий сиёсатнинг муҳим 
йўналишлардан бири солиқ юкини пасайтириш ҳисобланади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish